Меню

понедельник, 2 декабря 2013 г.

Хитой экспансияси Узбекистонни кулликка олиб кетябди

www.milliyburch.com


Тошкентдаги Халқаро ҳамкорлик марказида 29 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев ва мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Кэцяннинг учрашуви бўлиб ўтди.

Музокарада мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар изчил ривожланиб, ўзаро ҳамкорлик кўлами барча соҳаларда кенгайиб бораётгани, бунда Ўзбекистон ва
Хитой давлат раҳбарларининг учрашувларида эришилган келишувлар муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2012 йил июнь ойида Хитойга расмий ташрифи ҳамда Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг 2013 йил сентябрь ойида мамлакатимизга давлат ташрифи икки томонлама алоқаларни янги босқичга олиб чиқиб, ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Томонлар Ўзбекистон билан Хитой ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ҳукуматлари ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим, шунингдек, икки мамлакат вазирлик ва идоралари ўртасида маданий-гуманитар, ахборот алмашинуви, шаҳарлараро алоқалар, кичик бизнес, темир йўл қурилиши соҳаларига оид қатор ҳужжатлар имзоланди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий