Меню

вторник, 10 декабря 2013 г.

Янги карорни ташкиллаштириш кандай кечади,ким бажаради,Чунтакка-чи ? Натижаси узингизга маьлум




Ўзбекистон ҳукумати 2014-2015 йилларда мамлакатда маиший чиқиндилардан фойдаланиш тизимини замонавийлаштириш учун 300 миллиард сўм сарфлаши белгиланган қарор 9 декабр куни эълон қилинди. Бу ҳақда, «Новий век» газетасига асосланиб, Daryo.Uz хабар бермоқда.

Хабарда кўрсатилишича, қарор 12 вилоятдаги қаттиқ маиший чиқиндилардан фойдаланиш тизимларини замонавийлаштиришни кўзда
тутади. Режага мувофиқ 52,7 минг қўшимча чиқинди йиғиш пунктлари, 124та чиқинди полигонлари қурилади ва 1,4 мингта махсус техника ва ускуна (ахлат ташувчи машина, самосвал, бульдозер)лар сотиб олинади. Лойиҳа давлат бюджети ва тижорат банклари кредитлари асосида молиялаштирилади.

Статистика маълумотларига кўра, йилига Ўзбекистонда 100 миллион тоннадан ортиқ саноат (14 фоизи заҳарли хусусиятга эга) ва 35 миллион тонна атрофида маиший чиқиндилар пайдо бўлади. Умумий майдони 12 минг гектарга тенг чиқинди майдонларида эса икки миллиард тоннадан кўпроқ саноат, қурилиш ва маиший чиқиндилар йиғилиб қолган.

Маълум қилинишича, айни вақтда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси «Чиқиндилар тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни кўриб чиқмоқда. Шунингдек, қонунга чиқиндилар билан боғлиқ фаолиятни рағбатлантириш тўғрисидаги низом киритилиши режалаштирилмоқда. Қарорга ўзгартиришлар киритиш ташаббускорларининг фикрича, бу соҳага алоқадор юридик ва жисмоний шахсларга қўшимча имтиёзлар яратишга асос бўлади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий