Меню

четверг, 12 декабря 2013 г.

И Каримовнинг Карори доим огзида,амалда эса булмаган

www.milliyburch.com


Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати аъзолари мамлакатнинг 2014 йил учун мўлжалланган давлат бюджетини тасдиқлашди. Ҳужжат 12 декабрь, пайшанба куни имзоланди, дея хабар бермоқда 12uz.com.

Давлат бюджети параметрлари 2014 йилда Ўзбекистон ЯИМи 8,1 фоизга, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш 8,3 фоизга, қишлоқ хўдалиги маҳсулотларини тайёрлаш 6 фоизга, капитал қўйилмалар ҳажми 9,5 фоизга
ўсишни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган.

Бундан ташқари, 12uz.com хабарига кўра, сенаторлар 12 декабрь, пайшанба куни 2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш Дастурини ҳам маъқуллашган. Лойиҳага кўра, 2014 йили Ўзбекистонда 983,6 мингта янги иш ўрнини ташкил этиш режалаштирилган.

2014 йилда ташкил этиладиган иш ўринларининг аксарият қисми Самарқанд (94,3 минг), Фарғона (92,7 минг), Қашқадарё (88,9 минг), Тошкент (87,0 минг), Андижон (79,6 минг), Наманган (75,2 минг), Бухоро (73,8 минг) вилоятларига тўғри келади. Бундан ташқари, Қорақалпоғистон (49,8 минг), Жиззах (44,0 минг), Навоий (41,0 минг), Сурхондарё (66,1 минг), Сирдарё (40,1 минг), Хоразм (60,2 минг)да ҳам камида 40 мингтадан янги иш ўрни ташкил этилади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий