Меню

пятница, 27 декабря 2013 г.

ЎзХДП ўтган йилда хўжакўрсинга билинсин деб бу йил хам 2014 йилга вазифалар белгилашди...

2110115
2013 йил 25 декабрь куни Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва ЎзХДПнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди.
ЎзХДП  МК матбуот хизмати билдиришича, унда ЎзХДП Марказий
Кенгаши масъул ходимлари, партиянинг парламентдаги фракцияси аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар партия Кенгашлари вакиллари, ЎзХДПдан сайланган халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари ҳамда жамоатчилик экспертлари ва ОАВ ходимлари иштирок этди.
Мажлиснинг мақсади  – Президент Ислом Каримовнинг  Ўзбекистон Республикаси Конституцияси  қабул қилинганининг 21 йиллигига  бағишланган тантанали маросимдаги  “Амалга ошираётган ислоҳотларимизни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик  жамиятини қуриш – ёруғ келажагимизнинг асосий омилидир” маърузасидан келиб чиқадиган ЎзХДПнинг устувор вазифаларини муҳокама этишдир.
Мажлисга тайёргарлик кўриш  доирасида партия фаоллари, ЎзХДП  фракцияси аъзолари ва халқ депутатлари  маҳаллий Кенгашлари депутатларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этилди, у партия электорати билан давлатимиз раҳбари маърузасининг мазмун-моҳиятини тушунтириш, кенг жамоатчиликни мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар бориши, қабул қилинаётган қонунлар ҳақида хабардор қилиш бўйича ишларни амалга ошириш учун ҳудудларга чиқди.
Ишчи гуруҳ аъзолари таъкидлаганидек, Давлатимиз раҳбарининг маърузаси республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ижтимоий самарадорлигини қўллаб-қувватлаётган аҳоли томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди ва мамнуният уйғотди. Ҳудудлардаги учрашувлар давомида қайд этилганидек, йил сайин мамлакатимизнинг демократик ислоҳотлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш сари дадил қадамлари янада сезиларли ва салмоқли бўлмоқда. Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий ислоҳотларни амалга ошириш натижасида бутун жамият ҳаётини яхшилашга қаратилган энг муҳим вазифаларни амалга ошириш борасида тизимли ишлар бажарилмоқда. Таъкидланганидек, Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси доирасида ЎзХДП электорати манфаатларига жавоб берадиган қатор принципиал муҳим аҳамиятга эга қонунлар қабул қилинди. Бундан ташқари, «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» ва Ўзбекистон Республикаси «Аҳоли бандлигини таъминлаш тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонунларнинг қабул қилиниши ҳам партиямизнинг доимий электорати манфаатларига жавоб беради.
Ҳудудларда олиб борилган ишлар 2014 йилни “Соғлом бола йили”  деб эълон қилингани ва унинг устуворликлари белгилангани партиямиз электорати томонидан мамнуният билан кутиб олинганини кўрсатди. Бўлиб ўтган учрашувлар давомида улар томонидан 2014 йилдаги устувор ижтимоий ва иқтисодий вазифаларни амалга оширишда партия ва унинг депутатлик бирлашмалари иштирокини қандай қилиб янада самарадорлироқ қилиш тўғрисида кўплаб аниқ таклифлар билдирилди.
2014 йилнинг “Соғлом бола йили” деб эълон қилиниши Ўзбекистон Халқ демократик партияси зиммасига ҳам алоҳида масъулият юклайди. ЎзХДПнинг парламентдаги фракцияси ва маҳаллий Кенгашлардаги ўз депутатлик бирлашмаларининг партиямиз электорати узоқ муддатли ижтимоий манфаатларига жавоб берадиган муҳим ижтимоий ва иқтисодий вазифаларни ҳал этишдаги иштирокидан янада кўпроқ амалий самарадорликка эришишни  партия ўзининг асосий вазифаси деб ҳисоблайди.
Шу муносабат билан 2013 йил 25 декабрда Тошкент шаҳрида  ЎзХДП МК Ижроқўми ва унинг фракциясининг  ҳудудларда ўтказилган учрашувлар якунига  бағишланган кенгайтирилган мажлисида  партия ташкилотлари, фракция ва депутатлик бирлашмаларининг электорат манфаатларини ҳимоя қилиш борасида юзага келган саволларни тизимли ва изчил ўрганиш, дастурий вазифаларни амалга ошириш борасидаги фаолияти танқидий назардан таҳлил этилди.
Бунда моҳиятдан ўзаро боғлиқ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар, кенг қамровли демократик ўзгаришларнинг узоқ муддатли Дастури бўлган — Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепциясини амалда рўёбга чиқариш масалаларига катта эътибор қаратилди. Қайд этилганидек, ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг муҳим йўналиши бу вакиллик депутатлик органи – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг иккала палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларнинг роли ва аҳамиятини оширишдир.
Шу боис тадбир иштирокчилари ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ривожланишга доир аниқ вазифаларни белгилашда партия ролини, унинг мамлакатни ислоҳ қилиш ва модернизациялашдаги иштирокини кучайтириш зарурлигини таъкидлади. Ушбу шароитларда ЎзХДП доимий электорат манфаатларига жавоб берадиган устувор иқтисодий ва ижтимоий вазифаларини амалий ҳал этишда партия ташкилотлари ва депутатлик бирлашмалари фаол иштироки учун мустақиллик йилларида яратилган ташкилий-ҳуқуқий шароитлардан самарали фойдаланиш борасидаги партиянинг масъулияти салмоқли равишда ошмоқда.
Қайд этилганидек, партиянинг келгуси  йилдаги Ҳаракат дастурининг  муҳим устуворлиги бу ҳудудларни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш  вазифаларини шакллантиришда партия депутатлик гуруҳлари иштирокини кенгайтириш  лозим. Мазкур мақсадларда фракция аъзоларининг партия маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари ва Ўзбекистон ХДП маҳаллий ташкилотлари ўртасида депутатлик гуруҳлари, доимий комиссиялар ва маҳаллий Кенгашлар сессиялари муҳокамасига партия электоратини ўйлантираётган масалаларни, ЎзХДП электорати манфаатларидан келиб чиққан ҳолда амалдаги қонунчиликни янада такомиллаштириш бўйича таклифларни киритиш борасида ўзаро ҳамкорликни кучайтириши зарур.
Мажлис давомида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бугунги босқичи ва бу борада олдимизда турган муҳим вазифаларни ҳисобга олган ҳолда партия дастурий ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ишларининг ташкилий масалалари муҳокама этилди.
Ижроия қўмитаси кенгайтирилган мажлиси якунида иштирокчилар 2014 йил партия учун унинг ижтимоий-сиёсий фаолиятининг барча йўналишлари бўйича масъулиятли ва жадал ишлар йили бўлишини таъкидлади. Ушбу фаолият давомида электорат манфаатларига жавоб берадиган устувор иқтисодий ва ижтимоий вазифаларни ҳал этиш учун сезиларли амалий натижаларига эришиш партиянинг жамиятдаги таъсирини янада кучайтиришни таъминлашнинг бош омили ҳисобланади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий