"Яхши от" ҳар қандай шахснинг ҳаёти ва фаолиятига баҳо беришда аниқ ҳамда тўғри мезон. Лекин бу шарафга ҳамма бирдай муяссар бўлавермас экан. Инсоннинг ташқи кўринишига баҳо бериш нодоннинг иши. Дейлик, кўчада кетаётган чиройли қизга кўзингиз тушди.
Ичингизда "кўҳликкина қиз экан", деб қўясиз.Аслида ким эканлигини билмайсиз.
Мен кўп қаватли бинода яшаган кезларимда, қадди-қомати келишган, сочлари тақимини ўпадиган опа-сингилларни билар эдим. Ёшлари чамаси 17 ёки 20 атрофидаги қизлар. Инсоннинг бир кўришда ҳаваси келади. Бу опа-сингиллар биз турган уйнинг тўртинчи қаватига кўчиб келишди. Аввалига мен уларни бирор "зўрроқ" одамнинг қизлари бўлса керак, деб ўйладим. Сабаби, ҳар куни биномизнинг ёнига ҳар хил машиналар келиб, қизларни олиб кетарди. Кийим кийишларини айтамаса ҳам бўлади. Бўйинларида қимматбаҳо тақинчоқлар. Бир куни ишдан қайтаётсам, йўлакчамиз олдида ўтирган "гўзал" қизлар "ҳорманг, опа" деб, ҳол- аҳвол сўрашди. Мен

