Меню

пятница, 12 июля 2013 г.

Кеч соат 16 лар чамаси қизларни ҳайқириғи эшитилиб қолди

Бўлажак келинлар
       "Яхши от"  ҳар қандай шахснинг ҳаёти ва фаолиятига баҳо беришда аниқ ҳамда тўғри мезон. Лекин бу шарафга ҳамма бирдай муяссар бўлавермас экан. Инсоннинг ташқи кўринишига баҳо бериш нодоннинг иши. Дейлик, кўчада кетаётган чиройли қизга кўзингиз тушди.
Ичингизда "кўҳликкина қиз экан", деб қўясиз.Аслида ким эканлигини билмайсиз.
         Мен кўп қаватли бинода яшаган кезларимда, қадди-қомати келишган, сочлари тақимини ўпадиган опа-сингилларни билар эдим. Ёшлари чамаси 17 ёки 20 атрофидаги қизлар. Инсоннинг бир кўришда ҳаваси келади. Бу опа-сингиллар биз турган уйнинг тўртинчи қаватига кўчиб келишди. Аввалига мен уларни бирор "зўрроқ" одамнинг қизлари бўлса керак, деб ўйладим. Сабаби, ҳар куни биномизнинг ёнига ҳар хил машиналар келиб, қизларни олиб кетарди. Кийим ки­йишларини айтамаса ҳам бўлади. Бўйинларида қимматбаҳо тақинчоқлар. Бир куни ишдан қайтаётсам, йўлакчамиз олдида ўтирган "гўзал" қизлар  "ҳорманг, опа" деб, ҳол- аҳвол сўрашди. Мен
уларга салом бериб, индамай кириб кетаётган эдим. Улар исмимни сўрашди. Исмимни айтиб, яна индамай уйга кириб кетдим. Кеч соат 16 лар чамаси қизларни ҳайқириғи эшитилиб қолди. Тинчликмикан, дея балкондан пастга қарадим. Не кўз билан кўрайки, бояги қизлар қора "Каптива" да келган йигитлар билан сўкиниб гаплашишаётган экан. Энди тасаввур қилинг, бўлажак келин бўлмиш қизлар шунақанги ҳақоратли гаплар билан уришишаяпти. Қизларнинг хунукдан-хунук сўзлари кўчадан ўтаётган ҳар қандай одамни нафратини қўзғаши тайин. Барвақт туриб йўлакчаларни супуриб-сидирдим. Кечаги қизлар ўтирган жойларини сигарета билан тўлдириб ташлашибди. Майли, деб қўя қолдим.
Эскиларнинг шундай гапи бор: "Ҳовли олма, қўшни ол!" Улар яқинда  келишган бўлса, дарров айбларини бетига айтсам, номимни ёмонга чиқариб қўйишдан тап тортмайдиган шаллақи қизларга ўхшайди. Ҳар куни шу ҳолат такрорланаверди. Мен супураман, булар эса еган нарсаларини ташлаб кетаверишади. Қарасам, қизлар ҳаддидан ошиб кетишди. Бўш ароқ идишларини  ўриндиқларига ташлаб кетадиган одат чиқаришди. Қизларга тушунтиришга ҳаракат қилдим.  Фойдаси бўлмади. Аксини қилаверди. Маҳалла фаолларига арз қилишга мажбур бўлдим... Шу аҳвол анчагача давом этди. Кечқурун идиш-товоқларни ювиб бўлганимдан сўнг, телевизор томоша қилиш учун уйдагиларнинг даврасига қўшилиб ўтирдим. Эшик қўнғироғи жиринглади. Акам туриб эшикни очди.
 – Синглим, сени иккита милиционер сўраяпти, – деб қолди. Ҳайрон бўлдим.
 – Айтинг-чи, юқори қаватда яшайдиган опа-сингилларни яхши танийсизми?
  Ажабланиб, дедим:
  –  Йўқ, улар кўчиб келганига  эндигина 15 кунлар бўлди, шекилли.
 – Сиз маҳаллага чиқиб, қизларнинг устидан арз қилган экансиз, тўғрими?
 – Ҳа, тўғри. Мен йўлакчаларни ҳар куни эрталаб ишга кетаётганимда супуриб-сидириб қўяман. Булар эса дугоналари  билан  еган нарсаларини жойида қолдиришади. Шу сабабли, маҳаллага шикоят  қилишга мажбур бўлдим.
 –  Яхши, –  деб қўйди мени сўроққа тутаётган амаки.
–  Ботир, бу қизимизни гапларини эшиттинг-а, протоколга ёзиб қўй. 
–  Мен бир оз чўчиб, уларни гапга тутдим.
 – Тинчликми, амаки. Ўзи нима гап?
 – Ҳа, тинчлик. Ҳозирча айтарли ҳеч гап йўқ. Қўшни қизлар тунда автомобил сақлаш жойидаги ерга бориб, йигитлар билан "свидания" қилиб туришган экан. Маҳалламиз пос­бонлари уларни ушлаб обориб камерага қамаб қўйишди. Айтишига қараганда, бу қизлар тўйларда ашула айтиб пул ишлашаркан. Ҳайронман, улар консерваторияни битирганмиз, каттаконларни тўйларини ўтказамиз. Бизга тишинг ўтмайди. Хоҳлаган жойга мурожаат қилларинг, деб бошимизни қотиришди.
Улар кетишгач, анчагача ўйланиб ўтирдим. Наҳотки, шундай қизлар бир лаҳзалик кайфу сафо учун, гулдек умрини хазон қилса... Тағин улар бўлажак келинлармиш?

Комментариев нет:

Отправить комментарий