Меню

понедельник, 8 июля 2013 г.

МАК раҳбари (Миллатчи ва порахур) Валерий Тян муаммо ҳақиқатан ҳам мавжудлигини тан олиб,


Toшкент халқаро аэропортидаги йўловчилар 

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси директори, Олий Мажлис сенатори Валерий Тян Тошкент халқаро аэропортида юк ташувчи аравачалар сони камлигини тан олди. Бу ҳақда Shov-shuv.uz хабар бермоқда.
28 январь куни миллий авиакомпаниянинг ташкил этилгани 21 йиллиги муносабати билан матбуот анжумани ўтказилган. Shov-
shuv.uz’нинг ёзишича, «cуҳбат давомида журналистлардан бири компания раҳбарига Тошкент аэропортида кузатилаётган кичик камчиликнинг йўловчилар учун туғдираётган катта муаммолари тўғрисидаги савол билан мурожаат қилди». Юк ташувчи аравачалар тўғрисида берилган савол, интернет-нашрнинг ёзишича, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» матбуот котибининг жаҳлини чиқарган.
Саволга жавоб бераркан, МАК раҳбари Валерий Тян муаммо ҳақиқатан ҳам мавжудлигини тан олиб, Shov-shuv.uz’нинг ёзишича, «яқин йилларда» бу муаммо бартараф этилишига ваъда берган.
UzDaily маълумотларига кўра, 2012 йил давомида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» 2,65 миллион йўловчини ташиган, бу 2011 йилдаги кўрсаткичларга нисбатан 14,12 фоизга кўп демак. Йил давомида 24835та рейс амалга оширилган бўлиб, бу 2011 йилдагидан 398тага кўп.
Авиакомпания йил давомида 40 минг тонна юк ташиган бўлиб, бу 2011 йилдаги кўрсаткичдан 8,2 минг тоннага камроқ. Айни вақтда, «Навоий» аэропорти орқали 2012 йилда 33,33 минг тонна юк етказиб берилган. Навоийдаги халқаро аэропорт Инчхон, Франкфурт, Милан, Брюссель, Истанбул, Дубай, Деҳли ва Мумбай каби Евроосиёнинг энг асосий логистика марказлари билан ҳамкорлик қилмоқда.
Шунингдек, 2013 йил бошида Тошкент халқаро аэропортида учиб кетаётган йўловчилар учун янги зал ишга тушган эди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий