Меню

воскресенье, 21 июля 2013 г.

458 муҳожирнинг ўлиги келтирилди 6 ой ичида.....



- Жорий йилнинг олти ойи давомида Тожикистонга чет ўлкаларга пул топиш мақсадида кетган 458 нафар меҳнати муҳожирининг ўлиги келтирилди. Бу ҳақда Тожикистон Ички ишлар вазири маълум қилди, дея хабар беради «Авеста». Вазирнинг айтишича, 221 нафар тожикистонлик касаллик, 41 киши қотиллик, 34 киши йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳаётдан кўз юмди. 13 муҳожир эса ўз жонига қасд қилган. «Ҳар бир қотиллик жиддий эътиборга олинган, мамлакатларнинг тегишли органларига фуқароларимизнинг ўлими билан боғлиқ тафсилотлар сўралиб, мактуб жўнатилган», – деди вазир. Ўтган йили 1055 нафар Тожикистон фуқаросининг жасади ватанига олиб келинган эди. Россиядаги «Тожик меҳнат муҳожирлари» ҳаракати маълумотига қараганда, уларнинг аксарияти турли хасталиклардан вафот этган. Миллатчилик важидан ўлдирилганганлар тахминан икки фоизни ташкил этади. Россияда 1,1 миллионга яқин тожикистонлик меҳнат муҳожири бор, шундан тахминан 400 минг нафари ноқонуний равишда ишлайди. Жаҳон банкининг билдиришича, 2012 йилда Тожикистон ялпи ички маҳсулотининг қарийб ярми меҳнат муҳожирлари ҳисобидан тўлдирилди. - See more at: http://uz.ca-news.org/news:19443/#sthash.3d08mzkQ.dpuf

Комментариев нет:

Отправить комментарий