Меню

вторник, 23 июля 2013 г.

Темир йуллари курилиши бошланди..


Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон Республикасини 2013 йилнинг биринчи ярмида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари тўғрисида расмий ахборот эълон қилди. Унда қайд этилишича, Ўзбекистон «Ангрен-Поп» янги электрлаштирилган темир йўл линиясини қуриш ишлари бошланди. Темир йўл линияси ҳақида бошқа маълумотлар келтирилмаган.

Эслатиб ўтамиз, халқ депутатлари Андижон вилояти кенгашининг май ойидаги навбатдан
ташқари мажлисида нутқ сўзлаган Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри ва Наманган вилоятининг Поп туманини боғлайдиган темир йўл қурилишини маълум қилган эди.
 “Шу борада биз кўпдан буён ўйлаб юрган, бугунги кунга келиб рўёбга чиқариш имкони пайдо бўлган яна бир муҳим режамиз ҳақида сизларга ахборот бермоқчиман. У ҳам бўлса, Ангрен-Поп йўналишида умумий узунлиги қарийб 125 километр бўлган электрлаштирилган темир йўл қуриш лойиҳасини амалга оширмоқчимиз”, деганди Президент жумладан.
“Маълумки, Фарғона водийси мамлакатимизнинг темир йўл тармоқларига уланиш нуқтаи назаридан Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларидан ажралиб қолган. Ҳозирги кунда темир йўл орқали водийга бориш учун қаердан ўтишга тўғри келишини сизлар яхши биласиз”, деб қайд этганди Президент.

Шуни айтиш керакки, Фарғона водийси вилоятлари темир йўл қатновлари Тожикистон Республикаси ҳудуди орқали амалга оширилган. Аммо кейинги пайтларда икки давлат ўртасида айрим масалаларда саволларнинг туғилиши темир йўл алоқасини амалга оширишга ҳалақит бера бошлаган эди.
Ислом Каримовнинг айтишича, “…Бугунги кунда Фарғона водийсида 10 миллиондан ортиқ аҳоли яшайди. “Олтин водий” деб ном олган бу минтақани Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудлари билан темир йўл орқали боғлаш масаласини эътибордан четда қолдиришга бизнинг ҳаққимиз йўқ”.
Айнан шу лойиҳанинг жорий этилиши Фарғона водийси вилоятларини мамлакатимиз темир йўллари тизими билан ишончли асосда бевосита боғлаш имконини яратади. Шу тариқа бутун Ўзбекистоннинг ҳудуд ва минтақаларини қамраб оладиган ягона миллий темир йўл тармоғи барпо этилади..
“Бир пайтлар Ўзбекистоннинг электр, табиий газ тармоқлари, автомобиль йўллари бошқа давлатларнинг ҳудуди орқали ўтарди. Кейинги ўн йил ичида биз бу борада жуда катта ишларни амалга ошириш ҳисобидан ушбу коммуникацияларнинг барчасини ўз мамлакатимиз ҳудудидан ўтказишга эришдик. 2014-2015 йилларда темир йўл масаласида ҳам бу ишни албатта охирига етказамиз. Насиб этса, 2016 йилда мана шу темир йўл қуриб битказилиши билан водийга, жумладан, Андижонга поезд билан бемалол қатнаш имконига эга бўламиз”, деб қайд айтди Ислом Каримов.
Президент, шунингдек, “Керак бўлса, ўзим билан 2016 йил бошида сизлар билан поездга ўтириб, Тошкентга бораман”, деб қайд этиб ўтди.
Сўнгги маълумотларга кўра, ушбу лойиҳани рўёбга чиқариш 2 миллиард долларга айланиши мумкин.

манба Ватандош сайти

Комментариев нет:

Отправить комментарий