Меню

среда, 31 июля 2013 г.

Хозирги кунинг энг долзарб муаммолари,,,,Узингизни босмасангиз -буёги капут

Гастарбайтеры за деньги  всегда готов стоять


Хар бир инсон хаётида бир неча бор стресс ва унинг оқибатларини бошидан кечирган. Асосан ҳозирги даврда вақтнинг етишмаслиги, табиий офатларнинг тез-тез такрорланиши оқибатида юзага келадиган камбағаллик ҳамда бир вақтнинг ўзида инсон одоб-аҳлоқи пасайиши оқибатида инсоният стрессга дуч келмоқда.
Стресс ўзи нима?
Инсон стресс ҳолатида берган жавоби ўзи учун салбий таъсир қилувчи омилдир. Инсон учун салбий таъсир қилувчи омиллар организмда чарчоқлик, қўрқув, бепарволик, камситилиш, оғриқ ва бошқа шунга ўхшаш оқибатларга олиб келиши мумкин.
Организмнинг стрессдан таъсирланиши қуйидаги бир нечта даврларга бўлинади:
1. Ҳавотирлик даври, бу даврда организмнинг ҳимоя кучи ишга солинади. Организм, чин (ёки ҳаёлий) рўй берган хавф-хатар билан курашишга ҳаракат қилади ва бунинг учун ҳаддан ташқари кўп куч сарфлайди. Шундай бўлсада, у бу босқичда барча захираларни ишга солган ҳолда кураша олади. Организмнинг физиологик сафарбарлиги қуйидагиларда намоён бўлади: қон қуйуқлашади, жигар ёки талоқ катталашади, элементларнинг таркибида физиологик ўзгаришлар содир бўлади. Биринчи даврнинг
охирига қадар кўпчилик одамларда иш қобилиятининг ошиши кузатилади.
2. Бу давр максимал мослашиш ёки стабиллаш даври деб номланади. Бу босқичда, организм, мувозанатдан чиқарилган организм захираларини баланслашга ва уларни янги даражада мустаҳкам қолишига ҳаракат қилади. Ушбу даражада қолган ҳолда, организм ташқи факторларга деярли табиий таъсирланади. Агарда стресс узоқ вақтга чўзилса, учинчи давр юзага келади.
3. Тамоман ишдан чиқиш даври. Модомики, организмнинг барча захира кучлари айни вақтгача батамом фойдаланиб бўлинган ва эндиликда, ҳаттоки табиий иш қобилиятини давом эттира олмайди. Таназзул, кучсизланиш, тамоман ишдан чиқиш юзага келади.

Вашингтон университетида, юқорида айтилган фактни тасдиқловчи тажриба ўтказилган. Аниқланишича, тажрибада қатнашган ҳуштабиат ва мулойим шифокорлардан, 25 йилдан сўнг фақатгина 2% , сержаҳл ва дарғазаб шифокорлардан 14% вафот этган. Одатда жаҳли тез, дарғазаб, умидсиз, таваккалчи инсонлар нафақат яқин дўстларини, балки ўз ҳаётларини йўқотадилар.
Стресс бор бўлиши ёки бўлмаслигини инсоннинг ўзи ҳал қилади. Аксарият ҳолларда, инсон ҳайотдан керагидан ортиқ кутишларга эга бўлсаю, бироқ уларни айни дамда қондиришнинг иложи бўлмаса, реал ҳаётга кўникиш истаги бўлмаса бу худбин эҳтиёжлар, стрессга олиб келувчи психологик ўзгаришларга сабаб бўлади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий