Меню

понедельник, 15 июля 2013 г.

Андижонда Пойтахтда хам йук 6 полосали йул курилмокда



Андижонда ўтган йилларда 211,8 минг квадрат метр ҳажмдаги замонавий турар-жой бинолари, 375 савдо, ишлаб чиқариш ҳамда маданий-маиший объектлар қурилган. . 33 километр узунликдаги йўллар халқаро андозалар даражасида таъмирланган, 14,2 километрдан зиёд йўлларда қурилиш-таъмирлаш ишлари давом этаётир. Шаҳардаги яна 53 километр узунликдаги кўчалар шу йўсинда ободонлаштирилади, барча коммунал тармоқлар тўла қайтадан барпо этилади, деб ёзади ЎзА.
Андижонда жорий йилда таъмирланиши режалаштирилган 16 километр масофадаги йўлнинг ўн бир километрига юқори қопламали асфальт ётқизилган Алишер Навоий шоҳкўчаси, Ўзбекистон, Бобуршоҳ, Миллий тикланиш, Истиқлол кўчаларида катта ҳажмда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирга қадар Ўзбекистон, Амир Темур кўчалари кенгайтирилиб, замонавий талаблар даражасида таъмирланган.
Шаҳар йўллари кенгайтирилиб, ўртасига тўсиқлар ўрнатилгани, олти полосали йўллар барпо этилаётгани автомобиллар тирбандлигини камайтириш ва ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашда муҳим омил бўлмоқда.
Айни кунларда биргина Алишер Навоий шоҳкўчасида тўртта кўпқаватли турар-жой биноси қад ростламоқда. Шаҳар бош режасига мувофиқ сайлгоҳ бўладиган Истиқлол кўчасида қирқдан ортиқ бино барпо этилган бўлса, яна йигирмага яқин объектда қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур кўчадаги ҳар бир бино ўзига хос меъморчилик лойиҳаси асосида қурилаётгани эътиборга молик. Айниқса, турли кўринишдаги катта-кичик фавворалар шаҳар кўркига кўрк қўшиш билан бирга, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлашда ҳам муҳим аҳамият касб этаётир.
Кўчаларнинг икки четига арча, каштан сингари манзарали дарахтлар ўтқазилиб, яшил майсазорлар, гулзорлар барпо этилмоқда. Кўм-кўк майдонлар ўртасига ўрнатилган турли ҳайкалчалар, нақшинкор ёриткич ва ўриндиқлар шаҳар аҳолиси ҳамда меҳмонларнинг сайр қилиб, маданий ҳордиқ чиқаришида ўзига хос маскан вазифасини ўтайди.
 
- See more at: http://uz.ca-news.org/news:19272/#sthash.XxBxluu5.dpuf

Комментариев нет:

Отправить комментарий