Меню

воскресенье, 7 июля 2013 г.

Тили Куйиб Тилсиз Колганларми.....



дунёда мавжуд 7 мингга яқин тилнинг қарийб ярми йўқолиб кетиш арафасида турганидан хавотир билдирилди.
2000 йилдан бери дунё миқёсида нишонланиб келинаётган бу сана дунёдаги миллатларнинг она тили унутилиши олидини олиш мақсадида жорий этилган эди.
Бу йил мазкур сана “Она тили ва китоблар” номи остида ўтмоқда. ЮНЕСКО мутахассисларига кўра, ҳозир жаҳонда мавжуд 7 мингга яқин тилнинг ярми келажак авлодга етиб бормай, йўқолиб кетиш ёқасида турибди. 
Айни пайтда унутилаётган тилларда дунё аҳлининг 4-5 фоизи гаплашади. Ҳар уч тилдан биттасининг ёзуви бўлмай, фақат оғзаки нутқ шаклига эгадир.
- Ҳар 14 кунда дунёда бир тил ўлади. Яъни, ҳар икки ҳафтада сайёрамизда мавжуд тиллар биттага камаймоқда. Агар вазият шу зайлда давом этса келаси ўн йил ичида дунёда мавжуд 7 мингга яқин тилнинг ярми унутилиб кетиши мумкин, дейди ЮНЕСКО мутахассиси Жюдит Ноер.

Ҳозир инглиз, испан ва хитой тиллари дунё бўйича энг кенг тарқалган тиллар ҳисобланади.
Унут бўлиб кетаётган тиллар ҳимоячилари замонавий технологиялардан фаол фойдаланиш, iPhone иловалари, YouTube видеолари ва Facebook саҳифалардан ана шундай тилларни асраб қолишда фойдаланишни тавсия этишмоқда.
Айни пайтда ЮНЕСКО дунёнинг турли нуқталарида йўқолиб бораётган тиллар учун "гапирувчи луғат”ларни яратиш, шу тилларда таълимни рағбатлантириш йўлида иш олиб бормоқда.
Шунингдек, ташкилот она тилида таълимни рағбатлантириш учун дастурлар ишлаб чиқилган.
Ҳозирги кунда дунё тилларидан фақат 40таси оғзаки ва ёзма жиҳатдан мукаммал шаклланган ҳисобланади. Бундай тиллар орасида ўзбек тили ҳам бор.
Дунёдаги луғат жиҳатдан энг бой тиллар араб ва инглиз тиллари бўлиб, инглиз тили ҳисобида 2 миллион 500 мингдан ошиқ сўз бўлса, араб тилида уч ярим миллиондан ортиқ сўз бор.
Ўзбек тилида эса бир ярим миллион атрофида сўз борлиги айтилади.
Дунёдаги энг қашшоқ тил Гвинеядаги Таки қабиласининг тилидир. Бу тилда бор йўғи 340та сўз бор. 

Комментариев нет:

Отправить комментарий