Меню

среда, 3 июля 2013 г.

Миср Президентини оломон кувиб ташлади ва янги вактинчалик хукумат бошкарадигон булди.....


Egypt protest 2013 Mohamed Morsi supportersМиср президенти Муҳаммад Мурсий ҳокимиятдан четлатилган. Бу ҳақда мамлакат расмий оммавий ахборот воситалари хабар тарқатган. Конституция бекор қилинган. Мамлакатни вақтинча бошқариш Миср конституциявий суди раиси зиммасига юклатилган. Бу ҳақда мамлакат қуролли кучлари раҳбари генерал Абдулфаттоҳ ас-Сиссий маълум қилган. У яқин кунларда ўтиш даври ҳукумати шакллантирилишини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Миср мудофаа вазири мамлакат президенти ва мухолифат вакилларига бундан
икки кун аввал ультиматум қўйган эди: агар ҳафта давомида улар келиша олмаса ҳамда қарама-қаршиликка барҳам бермаса, армия вазиятга аралашиш ҳамда  мамлакатни “қоронғу туннел”дан олиб чиқиш ҳуқуқини ўзида қолдиради.
The Wall Street Journal газетасининг ёзишича, Муҳаммад Мурсий ҳарбийларнинг мазкур қарорини рад этиб, ўз тарафдорларини тинч йўл билан ҳарбийлар диктатурасига қарши курашишга чақирган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Таҳрир майдонига йиғилган оломон бу хабарни мушакбозлик ва рақслар билан кутиб олган.

Комментариев нет:

Отправить комментарий