Меню

суббота, 6 июля 2013 г.

Ўзбекистонга қарши ўтказиладиган учрашув биз учун қопқон бўлиши ҳам мумкин


Франция ёшлар терма жамоаси ва “Ренн” клуби ҳимоячиси Димитри Фулькье ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати чорак финалида Ўзбекистонга қарши кечадиган учрашув олдидан журналистлар билан суҳбатда бўлди.




-Ўзбекистонга қарши кечадиган учрашув олдидан жамоа қандай ҳолатда бўлиб турибди?

-Туркияга қарши нимчорак финалда кечган учрашувда йирик ҳисобда ғалаба қозонганимиздан сўнг кайфиятимиз жуда яхши. Биз жуда хурсандмиз. Жамоамиз чорак финал учрашувида катта иштиёқ билан майдонга тушади. Биз мусобақадаги иштирокимизни давом эттиришни истаймиз. Ўзбекистонга қарши кечадиган учрашувга яхши тайёргарлик кўрдик ва бошланишини сабрсизлик билан кутмоқдамиз.


- Ҳаяжон борми?

-Ҳаяжон ҳам, сабрсизлик ва иштиёқ ҳам бор. Биз хуш кайфиятдамиз ва гипер, гипер, гипер иштиёққа эгамиз. Чорак финалданоқ уйга қайтмаслик учун қўлимиздан келган барча ишни амалга оширамиз.


- Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳақида нималарни биласиз?

- Бу жамоа ҳақида кўп маълумотга эга эмасмиз. Аммо рақибнинг Грецияга қарши ўтказган ўйинини кўрдик. Бу жуда меҳнаткаш жамоа ва рақибга кўп ҳам ўйнаш имконини бермайди.  Ўзбекистондан кўпгина кўнгилсизликларни кутиш мумкин. Бу учрашувда ғалабага эришиш учун жуда катта иштиёқ билан майдонга тушиш лозим. Биз рақибга қарши бор кучимиз билан ўйнаймиз, чунки бу жаҳон чемпионати ва унда ҳар қандай ҳолат рўй бериши мумкин.


- Ярим финал ҳақида ўйлашни бошлаб юбордингизми?

- Йўқ, йўқ. Аксинча, Ўзбекистонга қарши ўтказиладиган учрашув биз учун қопқон бўлиши ҳам мумкин.  Биз бу учрашувда ё ҳамма нарсани қўлга киритамиз, ёки ҳеч нарсасиз қолиб кетамиз. Биз Ўзбекистонга қарши кечадиган учрашувга 100 фоиз эътиборимизни қаратганмиз. Биз бу жамоани паст баҳолаб, кейин хатога йўл қўймоқчи эмасмиз. Бу учрашувда ғалаба қозонишга жуда катта умид боғлаганмиз. Жаҳон чемпионатига муносиб ўйин намойиш этиш учун бор кучимизни берамиз.

Шунингдек ушбу ўйин олдидан Франция терма жамоаси бош мураббийи Пьер Манковски ҳам Ўзбекистонга юқори баҳо бериб ўтди. Манковскининг айтишича, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бундай мусобақаларда иштирок этиш борасида тажрибалироқ экан.

"Ўзбекистон бу ёш тоифасидаги жамоалар ичида жуда катта тажрибага эга. Улар Осиё миқёсидаги мусобақаларда жуда кўп учрашувларда майдонга тушганлар. Шундай экан, биз жуда тажрибали жамоага қарши кураш олиб борамиз ва рақибга муносиб баҳо бериб, уни мағлуб этишга ҳаракат қиламиз", - дея Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига юқори баҳо беради Манковски.

Комментариев нет:

Отправить комментарий