Меню

суббота, 20 июля 2013 г.

Фейсбукни Узбекча статистикасими...ёки таржима.

Facebook ҳозирги кунда дунёнинг йирик ижтимоий тармоғи ҳисобланади. Унга 2004 йили Марк Цукерберг ҳамда унинг ҳамхоналари Эдуардо Саверин, Дастин Московиц ва Крис Хьюз томонидан асос солинган эди.
altАсосий маълумотлар:
1. Facebook фойдаланувчилари сони 1 миллиарддан ортиқ.
2. Фойдаланувчиларнинг деярли 50 фоизи ҳар куни сайтга киради.
3. Айни вақтда катта ёшдаги, 35 ва ундан катта, фойдаланувчилар сони ортиб бормоқда.
4. Ҳар куни 35 миллиондан зиёд фойдаланувчилар “статус”ини («О чем Вы думаете?») ўзгартиради.
5. Ҳар куни 2,5 миллиарддан ортиқ фотосуратлар ҳамда 14 миллиондан зиёд видео роликлар фойдаланувчилар томонидан юкланади.

6. Ҳар ҳафта фойдаланувчилар 3,5 миллиарддан ортиқ контент бирликлари (йўлланмалар (ссылка), фотосурат, видео, тарих, белги ва бошқалар) билан ўртоқлашади («Поделиться» тугмаси ёрдамида).
7. Ҳар ой 3,5 миллиондан ортиқ ҳодиса (событие)лар рўй беради.
8. Сайтда 1,6 миллиондан ортиқ фаол саҳифалар бор. Агар уларнинг мухлисларини кўшсак, 5,3 миллиард рақами пайдо бўлади (битта фойдаланувчи бошқа саҳифаларга қизиқиши мумкин).

Ўртача ҳар бир фойдаланувчи...
9. 130 та дўстга эга ва бир ойда 8 та одамга “дружба” йўллайди
10. Ҳар куни одамларларнинг 55 дақиқадан кўп вақти Facebook да ўтади, жамланмада 6 миллиард дақиқада демакдир. Бу Google сайтидан икки марта кўп дегани.
11. Ойига 9 марта «Нравится» тугмасини  босади.
12. Ойига турли контентларга 25 шарҳ қолдиради ва 25 та гуруҳ иштирокчиси ҳисобланади.
13. Ҳар ой 2 та саҳифанинг мухлисига айланади.
14. Ойига 3 та воқеа (“событие”)га таклиф қилинади.
 

Комментариев нет:

Отправить комментарий