Таҳририятимизга бир аёлдан хат келди. Унда ёзилишича, яқинда аёлнинг онаси инсульт касалини бошидан ўтказибди. Хуруж пайтида зудлик билан тез ёрдамни чақиришибди.
Ушбу саволга жавоб бериш учун Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги Даволаш профилактика ёрдамини ташкиллаштириш Бош бошқармаси мутахассиси Б. Омонвга юзландик. Б. Омонов мазкур ҳолатга қуйидагича изоҳ бериб ўтди:
«Тез ва шошилинч тиббий ёрдам чақирилгандан сўнг 15-30 дақиқа ичида етиб келиши керак. Шу билан бирга уларда беморга тиббий ёрдам кўрсатиш учун керак бўлган барча нарсалар бўлиши керак.
Кейинчалик, агар беморни касалхонага ётқизиш керак бўлса, улар уни касалхонага жойлаштиришлари ҳамда касалхонада барча муолажаларни бепул амалга оширишлари лозим».
«Тез ёрдам» ишига лоқайдлик билан ёндашса ва ҳуқуқларингиз бузилса, сиз Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлигига ёзма ёки оғзаки тарзда бемалол мурожаат этишингиз мумкин. Сизнинг мурожаатингиз, албатта, кўриб чиқилади ҳамда сизни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб берилади.
Мурожаат учун телефонлар: (371) 244-14-90,(371) 239-47-95,(371) 242-16-91,(371) 244-10-33
info@minzdrav.uz
Manba uz24uz
Комментариев нет:
Отправить комментарий