Меню

пятница, 26 июля 2013 г.

Диний никохдан утиб, ажрашётганда Эркаклар хотинини хеч нимасиз хайдаябди.Нимага динимиз химоя килмайди бизни?-дейди аёллар




Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Бошқарувининг йиғилишида 2013 йилнинг январь-июнь ойлари давомида қўмитага жами 471 та мурожаат келиб тушгани айтилди. Таҳлилларга қараганда, кейинги йилларда йигит томоннинг келинни уйга рўйхатга киритмаслиги, оилавий низолар ва ёки ажрим ҳолатларида аёл ва унинг болалари бошпанасиз қолиши ҳолатлари кўп кузатилмоқда. «Бунга фуқароларимиз ҳуқуқий саводхонлигининг етарли эмаслиги (пастлиги), оила деган муқаддас қадрият ҳақида тўла тасаввурга эга эмаслик, никоҳ шартномаси моҳиятини тушуниб етмаслик каби ҳолатлар ҳам сабаб бўлмоқда. Энг ачинарлиси, эр-хотин ўртасида никоҳ (шаръий никоҳ) бекор қилингандан сўнг хотин эрининг мулкига даъво қила олмаслиги, ҳатто биргаликдаги турмуши вақтида қўлга киритган умумий мол-мулкга ҳам эгалик қила олмаслиги оқибатида ҳуқуқий ҳимоясиз аёллар сони ортмоқда», – дейилади қўмитанинг ахборот хизмати тарқатган хабарда. Олиб борилган ўрганишларда маълум бўлдики, биргина 2013 йилнинг шу давригача
бўлган муддатда Марказий қўмита ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Хотин-қизлар қўмиталарига (тахминан) 100дан ортиқ шу мавзудаги ариза ва шикоятлар билан мурожаат қилинган. Уларнинг аксарияти Хотин-қизлар қўмиталарининг ваколатларида бўлмаган уй-жой ажратиш, ер бериш каби чоралар билан ечимини топмоқда. - See more at: http://uz.ca-news.org/news:19643/#sthash.JGsINsPb.dpuf

Комментариев нет:

Отправить комментарий