Меню

среда, 17 июля 2013 г.

Ўзбекистондан Жоппа-Зор Хабар

Агар Ким Ростини Айтса Хаммангни ....... Жасликда

Дастлабки маълумотларга кўра, 2013 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот ўсиши 2012 йилнинг шу даврига нисбатан 8 фоизни ташкил қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.
2013 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунлари бўйича саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми – 8,2 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти – 7,3 фоизга, асосий капиталга инвестициялар (АҚШ доллари эквивалентида) – 10,5 фоизга, қурилиш ишлари – 16,1 фоизга, юк айланмаси – 4 фоизга, йўловчи айланмаси – 6,6 фоизга, чакана товар айланмаси – 14,6 фоиз, пуллик хизмат кўрсатиш эса 11 фоизга ўсган.
Ишлаб чиқарилган умумий хизматларнинг умумий ҳажми 2012 йил январь-июнига нисбатан 12,1 фоизга ўсди, уларнинг ЯИМдаги улуши эса мос равишда 52,4 фоиз (2012 йил январь-июнида 52,2
фоиз)ни ташкил қилди.
Маълумот ўрнида, Давлат статистика қўмитаси 2013 йил биринчи чорагида ЯИМ ўсиши 7,5 фоизни ташкил этгани ҳақида ахборот берган эди. Умуман олганда, Ўзбекистон ҳукумати 2013 йилда бу борадаги ўсиш 8 фоизни ташкил қилишини кутмоқда.
Қайд этиш жоиз, Жаҳон банки январь ойида эълон қилган ҳисоботида Ўзбекистон иқтисодиёти 2013 йилда 7,5 фоизга ўсиши тахмин қилинган эди. Кейинроқ, Осиё Тараққиёти банки ҳам ўз прогнозларини эълон қилган ва у ҳам мамлакат ЯИМ 7,5 фоизга ўсишини прогноз қилган эди.
БМТнинг Осиё ва Тинч океани минтақаси бўйича иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича комиссияси ҳисоботига кўра, 2013 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 7 фоизга, Халқаро валюта жамғармасининг апрелдаги ҳисоботига кўра, Ўзбекистон иқтисодиёти 2013 йилда 7 фоизга ўсади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий