Меню

понедельник, 19 мая 2014 г.

ЎЗБЕКНИНГ ҲАБИБИ (дўсти) ЁХУД ЎРНАК БЎЛА ОЛГАН КУЁВ.

Фарзанд! Биз мана шулар учун яшаймиз.

Интернет олами жуда ҳам ажойибда. Бу ерда кимларни учратмайсиз. Нафақат бу оламда (яъни интернет оламида) аниқроғи бутун оламда кимларни севиб улуғлайсиз ва шу ўринда кимлардандир кўнглингиз қолади.

Менинг ҳаётимда учраган кишиларнинг яхшилари ҳам бўлди ва жуда ёмонлари ҳам. Бу ҳолатда менда ҳам камчиликлар талайгина. Аммо, сўз айтиш ва ўз фикрини билдириш ҳар бир озод инсон учун очиқдир. Шу имкондан фойдаланиб ўз фикрларимни очиқ айтсам.
Jan Halfter- Ҳабиб (уни Ўзбекча номи) мени бу оламда яшаган кунларимдаги қувончли таассуротлари билан кўнглимдан жой топа олган инсон бўлди.
Мен у билан дўст эмасман. У мен ҳақимда билмайди. Аммо у ҳақда бошқаларни билишларини жуда истадим. Шу борада бу чинакам инсондан ўрнак бўладиган ҳаётий дарс олиш мумкинлигини эътироф этишга жазм қилдим.
Менинг ўз миллатимга жуда ҳурматим баланд ва шу ўринда айтиб ўтишим лозимки, сепаратист ҳам эмасман. Мен доим ўз сўзларимда қачонки турли миллатлар ўзаро бахтли саодатли бўлиб, ўзаро тотув яшар эканлар мана шу ўлкаларда маданият гуллайди дея таъкидлаб келаман.
UZBEKBERRY- (Гулшода-Абдуҳамид қизи)- бу қизни биринчи бор FACEBOOKда учратиб қолдим. Уни эмас, аниқроғи у пиширган миллий таомларни, бутун меҳрини бериб тайёрлаган ёстиқчаларини ва I-PAD учун тайёрлаган ғилофчаларни. Мендаги ўз миллий анъаналаримга бўлган қизиқишим бу инсон ҳақида кўпроқ билишга ундади.
Афсусларки, биринчи ўринда ҳаётий кўрганларимни ҳисобга олганимда бу қизни унчалар ётирмадим. Чунки, у чет эллик куёвга турмушга чиққан экан.
Бу борада менинг ёш қалбимни ўртаган масалалар борки, балки шу учун ҳам ундан кўнглим ранжигандир...
Бир неча йиллар олдин Американ кампда (American camp) бир ойлик дам олиш имкониятига эга бўлгандим. Ўша вақтда вазият ўзгарди чоғи шу лагерь Ўзбекистоннинг ўз ҳудудида ташкил этилди. Бошқалар қаторида мен ҳам шу лагерда дам олиб келишга муяссар бўлгандим.
Яқинда мустақилликка эришган юрт фарзандлари учун қуёшни кўриб кўзлар қамашгандек, ҳар бир ёшнинг биргина орзуси бор эди. Нима қилиб бўлсада, чет элга саёҳат қилиш, ишлаш, ўқиш ва бошқа бир вазиятларда чет эллик билан турмуш қуриш.
Америка лагерида шундай бир соҳибжамол қиз бор эдики, у ўз чиройидан фойдаланиб америкалик ўқитувчиларга "пахта қўя бошлади". Бизлар дискотека даврида барча билан рақсга тушардик (шу жумладан барча америкаликлар билан ҳам), у эса доим тузоқ учун тўр ташларди. У (қиз) ўзидан бир неча ёш катта бўлган, бунинг устига бирор қизга бойлик ваъда қилишсада ўз бахти учун унинг яқигинига ҳам йўламайдиган бир Америкалик билан white dance қилишдан бўшамасди. Барча ёшлар каби мен ҳам у қизнинг бу каби қилиқларидан ранжирдим. Балки, у қизнинг ўз хаёллари бордир... Буниси энди қоронғу.
Шуни эътиборга олиб Jan Halfter- Ҳабибнинг расмига назар ташладим. Гулшода севиб хато қилмаган каби кўринди кўзимга. Истараси иссиқ, яхши инсон кўринарди. Кейинчалик улар ҳақида кўпроқ қизиқа бошладим.
Суҳбатлар асносида уларнинг ҳаёти тўкин сочин бўлсада, уларнинг кўп йилларки, фарзандлари йўқлиги эътиборимни ўзига тортди. Биз ўзбек халқи болажонмизда. Кимни кўрсак ўзининг ҳолини эмас, биринчи ўринда боласинининг аҳволини сўраймиз.
Европа маданиятидан бироз хабарим борлиги сабаб, уларни ажрашиб кетишлари мумкинлиги хаёлимга келганди.
Бунинг сабаблари эса, Европаликларнинг кечроқ турмуш қуришлари ва вақти соати келса фарзанд кўришлари эди. 
Аммо Гулшода ва унинг оиласи фарзандсизликдан қийналишларини ич ичимдан ҳис қилдим. Балки, Гулшода ҳам анави Американ кампдаги қизнинг бир туридир дея шайтоний хаёлларга ҳам бордим. Аммо шу ўринда унинг ўз оиласи учун қилаётган меҳрибонлиги ва меҳнатларини кўриб бу фикрларим туман каби тарқаб кетганди. Уларга чин юракдан фарзандли бўлишларини илтижо қилардим. Уларнинг расмларини кўрар эканман ўз синглимни кўргандек бўлардим. Бу ҳам албатта Ҳабибнинг кўнглининг не қадар кенглигидан дарак эди. Уларнинг ҳаётини ифодаловчи фотосуратлар уларнинг бахтли эканлигини ифодалаб турарди. Аммо фарзандларининг йўқлиги кўнглимнинг бир бурчагини емириб турарди.
Мана энди кўнгилни қувнатиб улар фарзандли бўлишди. 
Натижада бу оила янада камчиликларини тўлдирган намунали оилалардан бири бўлди.
Ҳабиб ҳақида эса шундай хулосага келдим.
1) Ҳабибнинг европа миллатига хослигини инобатга олганда, у "бегона" бўлсада баъзи бир ўзбек йигитларнинг айбларини такрорламади. Уйланиб олиб, тўйдан бир ой ўтмай келин туғмас экан дея ажрашиб кетмади. Ўз бахти учун курашди. Намунали оила боши бўлишга ҳаракат қилди. Аниқроғи бугунда фарзанлари кўп бўлсада ажрашиб кетаётган талайгина. Расмларини кўриб чиқсам бу Jan Halfter- Ҳабиб ўз оиласининг қадрисига етадиган мард эркак экан. Бугунда шириндан шакар Philian-Linus Фирдавс туғилди. Балки номига ўхшаш LINUX га ўхшаган программаларни тузиб ташласа унинг онаси ҳамюртимиз ва қонида ўзбек миллатининг қони бор дея фахрланиб юрармиз.
2) Jan Halfter эса бугунда ўз миллатининг урф одатларини ҳурмат қилган киши сифатида намоён бўлди. Шу жумладан ўзга халқларга ҳам ҳурмати баландлигини исботлади. Унинг бу борада толерант яъни кенг феълли эканлиги қувончлидир. Унинг тушган фотосуратларини кўриб балки бу йигит ўзбекмикин деган хаёлга ҳам бориб қоларкан киши. Ҳабибнинг ўзбек диёрида ўзини тутишини кўриб жуда лол қолдим. Балки у азалдан ўзбек бўлиб туғилгандир дея хаёлга толдим. У ўзбек эмас. У ўзгача инсон. Мард, толерантли ва ўз оиласига вафодор инсон.
3) Аниқроқ айтадиган бўлсам, бу дўстимиз ҳақиқий ўрнак бўларли инсон эканлигини исботлади.
4) 5) 6).... Мен уларнинг оиласи ҳақида кўплаб гапиришни истаган эдим. Ҳабибнинг мақталишига сабабли урғулар жуда ҳам кўп. Ва албатта бу мавзуга қайтаман.
Ҳабибга эса ўз оиласига бўлган янада ҳабибийлигини кутиб қоламан...
Бу оилага эса ҳар икки миллат номидан раҳмат айтаман. Сизлар чинакам инсонийлик, бахту саодат ва севги рамзидирсизлар...
Раҳмат, ўзбекнинг азиз дўсти- ҲАБИБ!
Мистер Қалампир (с) LONDON-TASHKENT бир қадам.
Jan Halfter- Ҳабиб (уни Ўзбекча номи) мени бу оламда яшаган кунларимдаги қувончли таассуротлари билан кўнглимдан жой топа олган инсон бўлди.Мен у билан дўст эмасман. У мен ҳақимда билмайди. Аммо у ҳақда бошқаларни билишларини жуда истадим. Шу борада бу чинакам инсондан ўрнак бўладиган ҳаётий дарс олиш мумкинлигини эътироф этишга жазм қилдим.Менинг ўз миллатимга жуда ҳурматим баланд ва шу ўринда айтиб ўтишим лозимки, сепаратист ҳам эмасман. Мен доим ўз сўзларимда қачонки турли миллатлар ўзаро бахтли саодатли бўлиб, ўзаро тотув яшар эканлар мана шу ўлкаларда маданият гуллайди дея таъкидлаб келаман.UZBEKBERRY- (Гулшода-Абдуҳамид қизи)- бу қизни биринчи бор FACEBOOKда учратиб қолдим. Уни эмас, аниқроғи у пиширган миллий таомларни, бутун меҳрини бериб тайёрлаган ёстиқчаларини ва I-PAD учун тайёрлаган ғилофчаларни. Мендаги ўз миллий анъаналаримга бўлган қизиқишим бу инсон ҳақида кўпроқ билишга ундади.Афсусларки, биринчи ўринда ҳаётий кўрганларимни ҳисобга олганимда бу қизни унчалар ётирмадим. Чунки, у чет эллик куёвга турмушга чиққан экан.Бу борада менинг ёш қалбимни ўртаган масалалар борки, балки шу учун ҳам ундан кўнглим ранжигандир...Бир неча йиллар олдин Американ кампда (American camp) бир ойлик дам олиш имкониятига эга бўлгандим. Ўша вақтда вазият ўзгарди чоғи шу лагерь Ўзбекистоннинг ўз ҳудудида ташкил этилди. Бошқалар қаторида мен ҳам шу лагерда дам олиб келишга муяссар бўлгандим.Яқинда мустақилликка эришган юрт фарзандлари учун қуёшни кўриб кўзлар қамашгандек, ҳар бир ёшнинг биргина орзуси бор эди. Нима қилиб бўлсада, чет элга саёҳат қилиш, ишлаш, ўқиш ва бошқа бир вазиятларда чет эллик билан турмуш қуриш.Америка лагерида шундай бир соҳибжамол қиз бор эдики, у ўз чиройидан фойдаланиб америкалик ўқитувчиларга "пахта қўя бошлади". Бизлар дискотека даврида барча билан рақсга тушардик (шу жумладан барча америкаликлар билан ҳам), у эса доим тузоқ учун тўр ташларди. У (қиз) ўзидан бир неча ёш катта бўлган, бунинг устига бирор қизга бойлик ваъда қилишсада ўз бахти учун унинг яқигинига ҳам йўламайдиган бир Америкалик билан white dance қилишдан бўшамасди. Барча ёшлар каби мен ҳам у қизнинг бу каби қилиқларидан ранжирдим. Балки, у қизнинг ўз хаёллари бордир... Буниси энди қоронғу.Шуни эътиборга олиб Jan Halfter- Ҳабибнинг расмига назар ташладим. Гулшода севиб хато қилмаган каби кўринди кўзимга. Истараси иссиқ, яхши инсон кўринарди. Кейинчалик улар ҳақида кўпроқ қизиқа бошладим.Суҳбатлар асносида уларнинг ҳаёти тўкин сочин бўлсада, уларнинг кўп йилларки, фарзандлари йўқлиги эътиборимни ўзига тортди. Биз ўзбек халқи болажонмизда. Кимни кўрсак ўзининг ҳолини эмас, биринчи ўринда боласинининг аҳволини сўраймиз.Европа маданиятидан бироз хабарим борлиги сабаб, уларни ажрашиб кетишлари мумкинлиги хаёлимга келганди.Бунинг сабаблари эса, Европаликларнинг кечроқ турмуш қуришлари ва вақти соати келса фарзанд кўришлари эди. Аммо Гулшода ва унинг оиласи фарзандсизликдан қийналишларини ич ичимдан ҳис қилдим. Балки, Гулшода ҳам анави Американ кампдаги қизнинг бир туридир дея шайтоний хаёлларга ҳам бордим. Аммо шу ўринда унинг ўз оиласи учун қилаётган меҳрибонлиги ва меҳнатларини кўриб бу фикрларим туман каби тарқаб кетганди. Уларга чин юракдан фарзандли бўлишларини илтижо қилардим. Уларнинг расмларини кўрар эканман ўз синглимни кўргандек бўлардим. Бу ҳам албатта Ҳабибнинг кўнглининг не қадар кенглигидан дарак эди. Уларнинг ҳаётини ифодаловчи фотосуратлар уларнинг бахтли эканлигини ифодалаб турарди. Аммо фарзандларининг йўқлиги кўнглимнинг бир бурчагини емириб турарди.Мана энди кўнгилни қувнатиб улар фарзандли бўлишди. Натижада бу оила янада камчиликларини тўлдирган намунали оилалардан бири бўлди.Ҳабиб ҳақида эса шундай хулосага келдим.1) Ҳабибнинг европа миллатига хослигини инобатга олганда, у "бегона" бўлсада баъзи бир ўзбек йигитларнинг айбларини такрорламади. Уйланиб олиб, тўйдан бир ой ўтмай келин туғмас экан дея ажрашиб кетмади. Ўз бахти учун курашди. Намунали оила боши бўлишга ҳаракат қилди. Аниқроғи бугунда фарзанлари кўп бўлсада ажрашиб кетаётган талайгина. Расмларини кўриб чиқсам бу Jan Halfter- Ҳабиб ўз оиласининг қадрисига етадиган мард эркак экан. Бугунда шириндан шакар Philian-Linus Фирдавс туғилди. Балки номига ўхшаш LINUX га ўхшаган программаларни тузиб ташласа унинг онаси ҳамюртимиз ва қонида ўзбек миллатининг қони бор дея фахрланиб юрармиз.2) Jan Halfter эса бугунда ўз миллатининг урф одатларини ҳурмат қилган киши сифатида намоён бўлди. Шу жумладан ўзга халқларга ҳам ҳурмати баландлигини исботлади. Унинг бу борада толерант яъни кенг феълли эканлиги қувончлидир. Унинг тушган фотосуратларини кўриб балки бу йигит ўзбекмикин деган хаёлга ҳам бориб қоларкан киши. Ҳабибнинг ўзбек диёрида ўзини тутишини кўриб жуда лол қолдим. Балки у азалдан ўзбек бўлиб туғилгандир дея хаёлга толдим. У ўзбек эмас. У ўзгача инсон. Мард, толерантли ва ўз оиласига вафодор инсон.3) Аниқроқ айтадиган бўлсам, бу дўстимиз ҳақиқий ўрнак бўларли инсон эканлигини исботлади.4) 5) 6).... Мен уларнинг оиласи ҳақида кўплаб гапиришни истаган эдим. Ҳабибнинг мақталишига сабабли урғулар жуда ҳам кўп. Ва албатта бу мавзуга қайтаман.Ҳабибга эса ўз оиласига бўлган янада ҳабибийлигини кутиб қоламан...Бу оилага эса ҳар икки миллат номидан раҳмат айтаман. Сизлар чинакам инсонийлик, бахту саодат ва севги рамзидирсизлар...Раҳмат, ўзбекнинг азиз дўсти- ҲАБИБ!Мистер Қалампир (с) LONDON-TASHKENT бир қадам.

P.S: Куёв немис миллатига мансуб.

Комментариев нет:

Отправить комментарий