Меню

понедельник, 5 мая 2014 г.

АҚШдаги инсон ҳуқуқлари бузилиши


КХДР етакчиси Ким Чен Ин © Reuters / Kyodo
КХДР етакчиси Ким Чен Ин © Reuters / Kyodo

 
АҚШ «инсон ҳуқуқларини бузиш бўйича жаҳонда етакчи мамлакат» ҳисобланади. The Washington Post’нинг ёзишича, ушбу баёнот халқаро жамоатчилик томонидан фуқароларнинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини бузишда
мунтазам айблаб келинадиган мамлакатлардан бири – Шимолий Кореядан чиққан.

Корея марказий телеграф агентлиги (КМТА) расмий ахборот агентлиги каналлари орқали тарқатилган мақолада расмий Пхеньян АҚШда ирқчилик ва тенгсизликка йўл қўйилаётганини таъкидлаган ва бу, КХДРнинг баҳоси бўйича, шу сабабли ҳам АҚШ инсон ҳуқуқларини жаҳонда энг аёвсиз бузувчи мамлакат ҳисобланади.
КМТА, хусусан, АҚШдаги ишсизлик, қашшоқлик ёқасида кун кечираётган одамлар сони ўсиб бораётгани, шунингдек, ирқий камситиш ва полиция ўзбошимчалиги муаммоларини ҳам эслатиб ўтган. Бундан ташқари, ўтган йили «турар-жой баҳоси 2012 йилги кўрсаткичга нисбатан 11,5 фоизга ўсгани», шунингдек, «АҚШда 2,2 миллион нафар маҳбус» борлигини ҳам Америка раҳбаряитининг айби сифатида кўрсатишга ҳаракат қилган.
«Россия телевидениесининг маълум қилишича, АҚШда бадавлат синф вакиллари ҳозирги вақтда хусусий қамоқхоналарга сармоя киритишга қизиқиш билдиришмоқда, чунки улар қамоқларга янада кўпроқ одам тушишидан фойда олишни хоҳлашади», – деб ёзади КМТА. Қайд этиш жоиз, БМТ маълумотларига кўра, КХДР меҳнат лагерларида 120 минг нафаргача сиёсий маҳбуслар сақланади.
КМТА тарқатган мақолада АҚШ президенти Барак Обама ҳақида тўхталиб ўтилган. КХДРнинг нуқтаи назарига кўра, «Америка етакчиси ўз халқининг оғир турмушига эътибор қаратмай, ҳар куни зеб-зийнат ичида сузиб юради, ўзининг хорижий сафарлари учун юз миллионлаб долларларни сарфлаб юборади».
Шимолий Кореядаги инсон ҳуқуқлари бузилишига доир БМТнинг ҳисоботи 2014 йилнинг 17 февраль куни эълон қилинган эди. Махсус комиссиия томонидан тайёрланган ҳужжатда КХДР ҳукуматини инсониятга қарши жиноятларда айблаган эди.
Хусусан, ҳисоботда сўз «аҳолини қириш, қотилликлар, қийнаш, қамоққа ташлаш, мажбурий аборт қилдириш, зўрлаш ва бошқа жинсий зўравонликнинг бошқа кўринишлари, сиёсий, диний, ирқий ва гендер нуқтаи назаридан таъқиб қилиш, мажбурий кўчиртириб юбориш, одам ўғирлаш ва овқатланиш рационини узоқ муддат давомида ноинсоний тарзда чеклаш» кабилар ҳақида боради.
Ушбу ҳисобот эълон қилинганидан сўнг КХДР раҳбарияти жавоб баёноти билан чиқиб, БМТнинг бу ҳужжати «ҳақиқий эркинликлардан баҳра олиб яшаётган Корея аҳолиси манзарасини бузиб кўрсатишини» таъкидлаган ва БМТ мутахассисларининг хулосаларини ёлғон деб атаганди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий