Меню

среда, 28 мая 2014 г.

Б О Л А М !!!




Бу дунёда энг буюк бахт, осмонда ойимсан болам.
Сенсиз на даркор тилло тахт, ўзинг энг бойимсан болам.
Бағримга бир боссам кетар, дилдан дардим, ғамим битар.
„Қиқир-қиқир” кулсанг етар, ҳушрўй чиройимсан болам.
Алла айтай қўшиб меҳрим, Яратганга қилиб
шукрим.
Сенга имон берсин Тангрим, умрим маъноимсан болам.
Ўғлим Отамдек мехрибон,
Онам қизим,бўлгин омон.
Яноғи қизил лолахон, қошлари ёйимсан болам.
Қалбимга солиб арғумчоқ, учгин дунё очсин қучоқ.
Тор юрак тўрида оппоқ, улкан саройимсан болам.
Ибрат ол ахли донишдан, қайтма ўқиб илм олишдан.
Шоир Бобурдек ёнишдан, ул Мохларойимсан болам.
Тоғдек баланд ғуруринг бор,бахтинг бутун суруринг бор.
Гўзал „Ватан” шууринг бор, оқла тузин доим болам.
Карвонбоши бил,Юртбошинг , мустақилсан баланд бошинг.
Ўзбекистон чин қуёшинг,унда гулойимсан болам.
Мадина кўзинг қароғи, сўнмагай умринг чироғи.
Бўлмагай изинг адоғи, тилда дуоимсан болам.

Комментариев нет:

Отправить комментарий