Меню

пятница, 1 февраля 2013 г.

Акциями ёки аския?


1. Доимий тарзда турли хил акцияларнинг бўлиб туришига кўниккан намойишчилар бугунки кунда ўз изчиллиги ва ғайритабиийлиги билан барчани лол қолдиран  "Каримов кет!" номи остида акция  олиб боришмоқда. Ажабтовур акция иштирокчилар томонидан жуда яхши қўллаб қувватланмоқда.
Ўзига бўлган нафратнинг шунчалар эканлигини тушуниб етган Каримовга инсоф кириб,  уни бир зумда қолмасдан тахтни бўшатишини истаётганларга нисбатан илтимос билан чиққан ва тахтни бўшатиб кетиш учун бироз муҳлат сўраган.
Таҳлилчи сиёсатчиларнинг фикрига кўра рўзғор юритишда бирламчи зарур бўлган анжомларни тайёрлаши учун Каримовга атиги 30-35 йиллар зарур экан.
Меҳрибон Ўзбек халқи ўз фарзандини кийимсиз ва рўзғор буюмларисиз алоҳида хўжалик қилиб қўймайдику ахир!!!

THE NEXT GENERATION???

Азиз ёшлар, дўстлар ва тенгдошлар!

Афрофга назар ташлар экансиз, бугунки ёшларнинг нечоғли билимдон ва зукко эканликларининг гувоҳи бўласиз.

Ҳар бир ёш қалбнинг ўз орзу умидлари бор, танлаган йўллари бор.

Мен эса бир савол қийнамоқда...

Биз Ўзбекистон ёшларининг кийиниш одоблари ҳақидаги муаммолар.
Замон ўзгарар экан жамият ҳам унга мослашиб бораверади ҳамда янгиликларни ўзи ва ҳаётига киритиб боради, аммо ўзлик ва қадриятларнинг йўқотилиши қанчалар оқибатларга олиб келишини кўпчилик эътиборсиз қолдирмоқда.
Жумладан ҳижоб кийиш ва баъзи ёшларнинг ўзига мос бўлмаган яъни "келажак" кийимлари бирмунча буюк бурилишлар яратмоқда!
Бугунки ёшлар қандай бўлиши керак деб ўйлайсизлар?
-------------------------------------------------
Қўшимча маълумот учун: http://www.dunyoovozi.blogspot.ru/2013/01/blog-post_3836.html
 
ёки 

Mister Qalampir

Фозил Жабборов: ҲИКОЯ ҚИДИРИБ...


Бадиа
Тенгқурларга очиқ хат 

Иш столим устида бир уюм ҳикоялар ётибди. Таниш-нотаниш қаламкашлар ижодидан. Ичида газета саҳифасига яроқлиси йўқ. Баъзилари бош муҳаррир ҳузуридан қандайдир “айблов” билан қайтган, аксари ростдан ҳам пичоққа илинмайди. Бироқ саҳифани бўш чиқариб бўлмаса. Телефон гўшагини оламан. Ҳикоялар қоралайдиган истеъдодли таниш тенгқурларимга бир-бир қўнғироқ қила бошлайман.
Алў, Абдулламисиз?

Ҳа, менман!
Бизга берган ҳикоянгизнинг даври кўрсатилмабди. Шунга машина деган жойларини “Некция”га ўзгартира оласизми? Шунда воқеалар даври аниқлашарди. Бугунги кун билан ҳам боғланади. 
Кечирасиз! Мен ҳикоямнинг у жойини ўзгартира олмайман. Газетангизда чиқмаса-чиқмас...
Абдулла билан суҳбатимиз тахминан шундай якунланди. Эътироз ўринсиз бўлса-да, нима қиласан, ахир ҳикоя уники. Бирор нима қиламан десанг, ҳозиргидай бобиллаб берса. Ҳикоядаги “машина” “Некция”га алмаштирилса, аслида моҳият ўзгармайди. Баъзи тенгқурлар шундай, ҳикояси ўта таҳрирталаб бўлса-да, бироқ унга қалам теккиздиргани қўймайди. Гўё улар биратўла Чехов ё Толстой даражасида ёза бошлагандай.
Авваллари мен ҳам Абдулла сингари ўзимча Лев Толстой эдим. Қораламаларимнинг ҳар бир сўзи устида тортишардим. Гарчи ёзганларим чала-ярим, эътирозларим ноўрин бўлса-да. Газетанинг талаби мени қизиқтирмасди...
Таҳририятга ишга кирдим. Бора-бора ички жараённинг икир-чикирларигача билиб олгач, унинг талаби билан ҳам ҳисоб-китоб қилиш кераклигини англадим. Натижада ҳикоя деб санайдиганларим – қораламаларим сал-пал тузатишлар билан (моҳияти ўзгаришсиз!) чоп этила бошлади. 
Танишларга кетма-кет қўнғироқ қилишда давом этдим. Бири ҳеч нима ёзмай қўйганига анча бўлганини айтса, бошқаси ёзиб қўйган ҳикоясига анчадан бери якун тополмаётганини рўкач қилади. Яна бирининг ўнтача ҳикояси бўлса-да, кўзини лўқ қилиб, газетага берадиган ҳикоям йўқ дейди. Биродарим Нурулла, сиз шундай десангиз, Дилмурод ҳали ёзаётган ҳикоямга якун ясамадим деса, Абдулла машинани “Некция”га ўзгартирмайман деса, газетада ким чиқади, дедим норози оҳангда. Гапларим қаттиқ таъсир қилдими, уч-тўрт кун ичида бир ҳикоя қоралаб беришга ваъда берди. Бу орада бошқа тенгқурларга қўнғироқ қилдим. Элбек, Фаррух, Жасурдан садо чиқмади. Бир амаллаб иккитасидан иккита ҳикоя ундирдим. Электрон почта орқали жўнатилган ҳикояларни кўздан кечирарканман, уларнинг ҳам столим устида турганлардан ортиқ жойи йўқлигини ҳис қилдим. 
Ваъда қилинган уч-тўрт кун ўтди. Нурилланинг ҳикояси якунланди. Аммо у ҳам Абдулланинг гапини такрорлади: “Мана бу ерига қалам теккизмайсизлар!” Қаранг, тенгдошлар ичида Толстой яна биттага кўпайди. Рози бўлдим. У ҳикояни Устозининг табаррук назарларидан ўтказиб олишини айтди. Унгаям рози бўлдим. Бироқ ҳикоя Устознинг назарларидан обдон ўтгунча унга бошқа харидор чиқибди. Каттаро-оқ бир журналдан. Яхшигина қалам ҳақи тўлайди. “Ўша жойини” ўзгартирмаймиз, дейишган экан, Нурилла дарров рози бўпти. Хуллас, бу ҳикоя ҳам қўлдан кетди. 
“Газетада тузукроқ ҳикоя чиқмай қўйди!”. Тенгқурлар орасида тез-тез қулоққа чалиниб турадиган ушбу гапнинг моҳиятини сал-пал англагандек бўлдим: “Яхши ҳикоянинг чиқмаслигига газета эмас, аслида ўзимиз айбдор эмасмизми?”
Бир дўстим бор. Кўп китоб ўқиганидан дунёқараши жуда кенгайиб кетган. Билими ҳам етарлича. Ёзишга қўйган талаби жуда юқори. Унинг фикрича, биратўла Шукур Холмирзаев ё Эркин Аъзам бўлиб ёза бошлашимиз шарт. Тенгқурлар ёзган ҳикояларни бир пулга олмайди. Сал-пал ёққанини “нимасидир бор” дея ўзича “одил ҳукм” чиқаради. Аксар ҳолларда менинг ёзганларимга ҳам баҳоси бир хил бўлган: “Бир пулга қиммат!”. Унинг бу “шаблон” гапларига ўрганиб қолдим ва охири унга ҳеч нима кўрсатмайдиган бўлдим. Чунки мен жўяли танқид эшитиш учун унга қораламаларимни ўқишга берардим-да. Унинг ўзига келсак, ҳикоялар қоралаб юради. Бироқ газетада чиқариш тугул, ҳеч кимга кўрсатишга ботинолмайди. Тўғрироғи, ҳикояларини ўзидан – ўз синовидан ўтказолмаган. Газетага беринг десам, ҳеч қачон рози бўлмайди. Бироқ қачонгача қўлтиғида сақлайди, буни ўзи ҳам билмаса керак? Лекин берадиган жавоби доим бир хил: “Ҳали тайёр эмас”. “Қачон тайёр бўласан!” дейдиган одам йўқ. Мен унга тушунтиришга ҳаракат қиламан: “Беҳзод ака, катта ёзувчи бўлиш учун ҳам бу босқичлардан ўтиш керак. Бўлмаса, сиз айтган манзилга бора олмаймиз. Ярим йўлда қолиб кетамиз”. У эса ғудраниб-ғудраниб: “Ундай қилиш керак-бундай қилиш керак”, дейди. Бироқ газатага битта ҳикоя бермайди. 
Яна бир танишим ундан ҳам баттар. Ўта бадбин. Газатамиздан ҳам, ҳаётидан ҳам, ҳатто дунёдан ҳам норози. Бироқ ўзини катта ёзувчи, истеъдодли ижодкор санайди. Ҳикоя сўрасам, “Бера олармикинсилар!” дейди истеҳзо билан гўё исёнкор бир буюк асар яратиб қўйган оҳангда. “Берамиз!” дедим мен ҳам бўш келмай. Ҳикояларини берди. Бироқ ичидан гапириш оҳангига арзийдиган бирор нарса топилмади: на характер бор, на бошқа...
Уч-тўрт йил аввал бирор адабий давраларда қишлоғидан Тошкентга ёзувчи бўламан деб, келган ёки бу туйғу кейинчалик қалбида унган тенгқурларимнинг кўзларида адабиётга бўлган оловни кўрардим. Бироқ ҳозирга келиб, бу олов чўққа айланаётгандай. Баъзилари раҳбарликка кўтарилиб, “мен адабиётга ўзимни бағишламоқчийдим” деган иқрор қилишга ҳам улгурди. Айб кимда ё нимада: адабиётга қўшаман деган ҳиссани кўнглига туккан-у, бироқ тирикчилик, оила, рўзғор важидан ижодга вақт ажратолмаётган тенгқуримдами ё...
Азиз тенгқурим, гапларим қалбингизга оғир ботмасин. Куйинганимдан ушбуни қораладим. Сиз “Адабиёт ва санъат”га пичоққа илинадиган ҳеч не бермаганингиздан сўнг стол устидаги бояги ҳикоялар газета саҳифаларида чоп этилаверади, “Ёзувчилар уюшмаси” кўмагида китоб ҳолида чиқаверади. Агар қалбингизда безовта қилаётган исён бўлса, қўлга қалам олиб, ёзиб қўяверинг. Ёзилгани бўлса – беринг! Агар юрагингизда бундай безовталик бўлмаса, яхшиси, ўзингизни қийнаманг. Бироқ, билишимча, сизда бу безовталик бор. Фақат у мудраб ётган бўлса, ажабмас.
2013 йил, январь.

See Translation

Бизда ҳаммаси зўр!

Жиддий ханда
Модалар оламига моддалар оламини ўйлаб, шошилиб бораётган Гулнора Каримовани бир шошқалоқ муҳбир йўлини тўсиб Гулноранинг бурнига ўз микрафонини тираб савол сўраб қолибди.

Мухбир:- Ўзбекистонда фикр ва сўз эркинлиги борми?

Гугуша: Бор, албатта!

Мухбир:- Нега бирор киши ўз фикрини кўтариб чиқмайди ва барча жим?


Гугуша:- Ўзбекларда сукут аломати ризо дейишади. Улар ўз фикрлари ва сўзларини ифодалашда қарсак ва бош силкиш, қўл қовуштириш каби миллий урф одатларимиздан бўлмиш имо ишоралардан фойдаланишади. Бор гап шу! Тўхта... Ким айтди сенга сўз эркинлиги йўқ деб-а?

Мистер Қалампир

Фикр эркинлиги ва сўз эркинлиги!


Атрофга зимдан қарасангиз катталар гапирган ва ёшлар эшитаётган манзараларни кўрасиз.
Фикр эркинлиги ва сўз эркинлиги!  Атрофга зимдан қарасангиз катталар гапирган ва шлар эшитаётган манзараларни кўрасиз. Қачон ёшлар гапиради деган савол цўйилса, улар катта бўлганда гапирадилар деган жавоб бор холос! Чунки ёшларни кўз қорачиғидек асраётган катталаримиз қайсидир маънода шу ёшларни бир томондар олиб қараганда сўз эркинлиги ва фикр эркинлигидан ҳам асрашмоқда. Тўғри, ёшларни асраш керак! Лекин уларни қачонгача асраш мумкин?! Уларга сўзлаш ва фикрлаш эркинлигини қачон берамиз? Катта бўлишгандами? У вақтга қадар ўз фикрини ифодалашда бировдан тасдиқ кутадиган ва қўлини кўксига қўйиб хато фикрларни гапиргани учун катталар олдиа мум тишлаб турадиган кишилар бўлиб қолишмайдими? Майли кутамиз!Қачон ёшлар гапиради деган савол цўйилса, улар катта бўлганда гапирадилар деган жавоб бор холос!
Чунки ёшларни кўз қорачиғидек асраётган катталаримиз қайсидир маънода шу ёшларни бир томондар олиб қараганда сўз эркинлиги ва фикр эркинлигидан ҳам асрашмоқда.
Тўғри, ёшларни асраш керак!
Лекин уларни қачонгача асраш мумкин?!
Уларга сўзлаш ва фикрлаш эркинлигини қачон берамиз?
Катта бўлишгандами?
У вақтга қадар ўз фикрини ифодалашда бировдан тасдиқ кутадиган ва қўлини кўксига қўйиб хато фикрларни гапиргани учун катталар олдиа мум тишлаб турадиган кишилар бўлиб қолишмайдими?
Майли кутамиз!

Мистер Қалампир


Жаҳонабегим ижодидан



Кўпайишиб  кундан кунга  ўсиб боради  халқим,
Шамоллардек, бўронлардек тўзиб боради халқим.

Ўрис томон, қозоқ, хориж болаларин етаклаб,
Қуъронини қўлга олиб кўчиб боради халқим.

Тўфонлар фалокатин хатто писанда қилмай,
Катта-катта  денгизларни кечиб боради халқим.


ЁДГОР ОБИД: Ўзбек алифбоси ва ёзуви муаммолари ҳусусида (4-5)


Ҳуллас, ўзбекистон аҳолиси, СССР таркибидаги бошқа туркий ҳалқлар қатори "кирилл - мефодий" ёзувини қабул қилди... Тўғрироғи, қабул қилдирилди.
Лекин янги ёзувга ўтиш жараёни ҳам тинчлик билан амалга оширилгани йўқ. Ҳукумат томонидан босим ўтказилди. Эски Ўзбек ёзувида битилган китобларни ўқиганлар "эски тузум тарафдорлари" сифатида таъқибга олинабошланди. Саводлилар - саводсизга чиқарилди. Илмлилар илми мутлоқ инкор қилинди. Улар ҳақида ҳажвиялар пайдо бўлабошлади. Ким танқид қилинса, жазога дучор бўларди. Юқорида келтирилган жумла, "аввал тўтим сайрасин, кейин ўзим айтаман"нинг яна бир қирраси - "Аввал матбуот, кейин - ҳукм"...

"ЁШЛАР ЎЗИНГИЗНИ АСРАНГ!" ХАЛҚАРО АКЦИЯСИ

Ҳурматли азиз ёшлар ва қадрдонлар!
Замоннинг ва тузумнинг турли томонларга оғиши қайси бир ҳолда иккиланишларга олиб келишини кўрмоқдамиз. Буларнинг бари хом хаёлдир. Лекин соғликни асраш бу келажак авлодни асраш бўлса, таълимни асраш ва уни ривожлантириш -бу келажакка йўлдир.
Ўзингизни асранг ва билим олишдан бир зум чекинманг!
Қолган гаплар бир пул!
Бировнинг фикрига қул бўлиб қолмаслик учун ўз фикр ва мулоҳазангиз ва айниқса қалбингизга кўра қарор чиқаринг ва амал қилинг.
Қандайдир диний оқимлар- бу ҳозирда ёшларни чалғитадиган нарсалардир холос!