Меню

четверг, 28 февраля 2013 г.

Ёдгор Обид: Сиз баҳордан...

( Баъзи тўдалар ва тўдабошиларининг "ёшларга йўл бериш - хато, уларни фақат бошқариш керак" мазмунидаги бемаъни даъволарига жавоб ўрнида)

Борлиқ - олий ҳукмдан бунёд,
Ўзгаради фасл ва дунё.
Кўзларингиз не учун ношод...
Сиз баҳордан қўрқасизми ё?

Тинглолмайсиз қушлар сайроғин,
Тонглар қутлар ўлканинг боғин.
Умид қучар ғунча дудоғин...
Сиз баҳордан қўрқасизми ё?

Шамол эсар ўзгача . сарин.
Эзилган руҳ очадир бағрин.
Олам яшил тортмоқда тағин...
Сиз баҳордан қўрқасизми ё?

Новдаларда ғунчалар ғужғон.
Очилмоққа излайди имкон.
Уларнингдир энди бу замон...
Сиз баҳордан қўрқасизми ё?

среда, 27 февраля 2013 г.

ЭЪЛОН!

Ҳурматли азиз муҳлислар!
Миллий бурч сайтининг дизайни бўйича амалий ишлар олиб борилаётганлиги сабабли баъзи бир камчиликлар учун узр сўраймиз!
Миллий бурч сайти таҳририяти

пятница, 22 февраля 2013 г.

Бефарк ва Эсидан чикариб юборган Салай Мадаминов (М Солих) га Лаьнатлар булсин

Мухаммад Салих жанатда, уни учун камалганлар булса дузахда


Бозоргул Бекжонова:“Беш боламни йиғлатиб қўйганларга Худонинг ўзи жазо берсин”
“Озодлик” радиоси Ўзбекистон қамоқхоналарида қолаётган сиёсий маҳбусларнинг турмуш ўртоқлари билан ўтказаётган туркум суҳбатларнинг бу галги меҳмони Рашид Бекжоннинг рафиқаси Бозоргул Бекжонова.
1958 йили Хоразм вилоятининг Янгибозор туманида туғилган Рашид Бекжон 1999 йилнинг февралида, Тошкентдаги кетма-кет портлашлардан саноқли кунлар ўтиб қамоққа олингунга қадар фермерлик билан шуғулланган.
Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва яқинларининг билдиришича, машинасига наркотик моддалар ва ўқ-дори ташлаб қўйилиб, сохта айблар билан қамоққа олинган Рашид Бекжон кўп ўтмай Ўзбекистон конституциявий тузумига тажовуз каби оғир жиноятларда айбланиб, 12 йилга озодликдан маҳрум этилган. Ҳозир Навоийдаги 64/46-жазони ўташ муассасасида сақланмоқда. Рашид Бекжонни сўнгги марта ноябрь ойида бориб кўрган турмуш ўртоғи Бозоргул опа билан суҳбат номи Ўзбекистондаги сиëсий маҳбуслар рўйхати тепасида қолаëтган бу тутқун ҳол-аҳволини сўрашдан бошланди.

четверг, 21 февраля 2013 г.

Ганди (Gandhi). Фильм.



8 та Оскар мукофотига сазовор бўлган ушбу кино, ўйлайман кишиларни бефарк бўлмасликка  чорлайди.
Баҳтиёр Ҳасан

http://www.youtube.com/watch?v=ieLqqdoRy8E&feature=youtu.be&a
Temuriylar.

пятница, 15 февраля 2013 г.

Сўхликларга!, форма кийган қирғиз полицияси қароқчилик қилмоқда...

Сўхликларга!, форма кийган қирғиз полицияси  қароқчилик қилмоқда...

1.Қирғизистон Республикаси,Боткент вилояти, Кадамжой тумани ИИБ ЙХХБ ходими, кўкрак нишони АО 018, Аширов Бекмирза Келдибекович лақаби БЕК Водил-Сўх йуналиши орқали келаётган Сўх фуқароларини асоссиз равишда тўхтатиб. таъмагирлик йули билан пул талаб қилган.
жумладан 13 феврал куни, соат 16-ларда Сўх тумани, Янгиариқ қишлоғида яшовчи 1978 йилда туғилган Ҳасанов Муҳамадсодиқ Зиёдуллоевич Нексия автомашинаси 40 W 534 ВА Қадамжой туманининг Бкел қишлоғида тўхтатиб,100 минг сўм  миқдорида пул талаб қилган,пул бермагани учун ҳужжатларини олиб қуйган.

вторник, 12 февраля 2013 г.

AI Weiwei ёки ким-киму...

Дунёда қанча инсон кўп бўлса шунча фикрлар пайдо бўлади ва айникса ватанпарварлар кўпайган сари уларнинг ортидан қувадианлар ҳам тўлғаниб турар экан..Мен мана шу инсон ҳакида (АЙ ВЭй ВЭЙ ёки инглизчасига AIWEIWEI) ҳаётини ва ўз тажрибасини кўп эшитиб шу инсон ҳақида ҳар хил фикрлар юритганман ва кўпинча  бир тўхтамга келишим учун кўп вакт талаб қилган сари.... фикрларим ранг-баранг бўёкдек ўзгариб туради, чунки бу инсон бир томондан жуда қаттиқўл ва ўз фукароларининг озод фикрлашлари бўйича курашини кўрасиз. Баъзан во ажабо деб тан ҳам берай дейману лекин баъзи бир нарсаларни эшитиб қолсам ёки қулогимга чалиниб қолса афсусда ўтираман келинг кўп ёзмайинда мана шу суратга олинган ҳужжатли  кинони кўрайликда фикрингизни билдиришингиз мумкин, сизларга ҳавола қилинаётган бу қаҳрамон Ай ВИЙ ВИЙ Хитойдан бўлади. Марҳамат томоша қилинг сўнгра шундай инсонлар Ўзбекистонда ҳам бормикин дея ўзингизга бир савол бериб кўринг...

суббота, 9 февраля 2013 г.

СИРДАРЁДА СОХТА МИЛИЦИОНЕРЛАР ҚЎЛГА ТУШДИ


Сирдарё вилоятида ўзини ички ишлар ходими сифатида таништириб, одамлардан товламачилик йўли билан катта миқдорда пул ундирган Жаҳонгир Ғаниев ва Ихтиёр Ботиров маҳкамага тортилди. "Адолат” газетаси хабарига қараганда, судланувчилар фуқаролар Нурмуҳаммад Мирзаев ва Рўзибой Ибрагимовни қамаш билан қўрқитиб қимматбаҳо қўл телефонларини ва бир неча миллион сўм пулини олиб қўйган. "Агар сохта милиционерлар актёрлик касбини танлаганларида, улардан яхши санъаткор чиқиши мумкин эди. Чунки улар ҳеч қандай репетициясиз ҳам икки йигитни бир зумда ўз қармоқларига илинтиришди-да” деб ёзади жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар суди судяси Ҳусниддин Дўсназаров. Айтилишича, сохта милиция ходимларига "қилмишларига яраша” жазо берилган.

Фозил Жабборов: ҲИКОЯ ҚИДИРИБ...

Бадиа
Тенгқурларга очиқ хат 
Иш столим устида бир уюм ҳикоялар ётибди. Таниш-нотаниш қаламкашлар ижодидан. Ичида газета саҳифасига яроқлиси йўқ. Баъзилари бош муҳаррир ҳузуридан қандайдир “айблов” билан қайтган, аксари ростдан ҳам пичоққа илинмайди. Бироқ саҳифани бўш чиқариб бўлмаса. Телефон гўшагини оламан. Ҳикоялар қоралайдиган истеъдодли таниш тенгқурларимга бир-бир қўнғироқ қила бошлайман.
Алў, Абдулламисиз?
Ҳа, менман!
Бизга берган ҳикоянгизнинг даври кўрсатилмабди. Шунга машина деган жойларини “Некция”га ўзгартира оласизми? Шунда воқеалар даври аниқлашарди. Бугунги кун билан ҳам боғланади. 
Кечирасиз! Мен ҳикоямнинг у жойини ўзгартира олмайман. Газетангизда чиқмаса-чиқмас...