Меню

четверг, 31 января 2013 г.

М.МАНСУР: Ноталардан роталар, фармон бўлса оталар...


1-феврал  хабарлар
 Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг  Фармони
       1.  Бўлиб  ўтган  Ўзбекистон  Президентининг  75  йиллиги  байрамини  юқори  савияда  ўтказилишини  таьминлашдаги  фидокорона  мехнатлари,  давлат  раҳбари   обрўсини  кўтаришда   кўрсатган   маддохлик  саньати  учун   қуйидагилар  тақдирлансин:

  “Фидокорона  мехнатлари   учун”  ордени  билан:
       -Дубнов  Аркадий (“Говорим  Узбекистан, подразумеваем  Каримов”  мақола  муаллифи) – Путин  хокимиятга  келгандан   сўнг  Ўзбекистон  Президенти  билан  мунтазам  учрашувларига  бархам  берганидан  соқол  қўйишга   мажбур   бўлганлиги  учун;
       -Усмонова  Юлдуз  -  Давлат  рахбарига  бағишлаб  “Сени  осмонимга  қачон олиб  кетаман?”   деб   йиғлаб  ижро  этган   қўшиғи  учун;

ЁДГОР ОБИД: Ўзбек алифбоси ва ёзуви муаммолари ҳусусида (3)



 АВВАЛ ТЎТИМ САЙРАСИН, КЕЙИН ЎЗИМ АЙТАМАН... 

Бу жумла мендан эмас,Совет даври давлат бошлиқларининг иш усули.Кексалар яҳши эслашади: Бирор бир янги жараён бошланишидан олдин, шу жараёнда кўтариладиган масалалар ҳақида оддий одамлар орасида миш - миш гаплар айланиб қоларди. Орадан кўп ўтмай, ҳақиқатдан ҳам мазкур масалада ҳукуматнинг қарори эълон қилинарди.

Қишлоқилигим сабаб бўлса керак, мен КГБ соҳасини яҳши билмас, бу ташкилот ҳақида юрган ҳарҳил гапларга ишонавермасдим. Ҳатто ҳукумат билан давлат орасидаги фарқни ҳам ажратаолмасдим. Бу нарсаларнинг фарқига Москвада ўқиб келиб, Ўзбекистон ёзувчилари бирлигида ишлайбошлаганимдан кейингина борадиган
бўлдим. 

Ўзбеклар куни


ДЖИММИ И ДЖИПИ


Қутлуғ кун учун қўшик куйламоқчи бўлдим. Аммо ўша жойда яъни президентнинг туғилган кунида бизга навбат келмади, аниқроғи кўк йўтал эмас эканман. Шундай бўлсада президентимизнинг туғилган куни билан табриклаб ушбу ижодимизни тақдим этаман (Мистер Қалампир)

среда, 30 января 2013 г.

Нусрат Раҳмат: Нокас ғаддорлар ҳақида

Эътибор берганмисиз:

одамлар бой бўлишни исташади, аммо бойларни ёмон кўришади;

амалдор бўлишни исташади, аммо бошлиқларни ёқтиришмайди; 

“Яшасин, демократия!” дейишади, аммо демократлардан хавфсирашади;
олдинги сафда бўлишни хоҳлашади, аммо олдинлаб кетганларни тартибга чақиришади.
Маҳмудхўжа Беҳбудий ва унинг сафдошлари анчайин олдинлаб кетган кишилар эди.
Уларни шунчаки тартибга чақиришмади, балки Сталиннинг Сибирда қурган машъум авахтахоналарида чиритишди, нокас ғаддорлар!

Ёдгор Обид: Дард

Етим йиғлар. Есир йиғлар. Хор йиғлар.
Хорликларга дош беролмай зор йиғлар.
Тақдир ҳукми шу бўлдими, Туркистон...
Юрак - бағри ўртаб дўсту - ёр йиғлар.

Дард устига дард ёғилди бошингга,
Кимса боқмас кўздан оққан ёшингга.
Ёвинг оғу қўшаётир ошингга...
Кўриб жисми аро руҳи бор йиғлар.

Ўз фарзандинг бугун ғаним ўзингга,
Қараб туриб чўп тиқади кўзингга.
Парвоси йўқ ғарғарадек сўзингга...
Оёқ ости бўлиб номус - ор йиғлар.


Жаҳонабегим: Энди мен дардимни кимга айтаман!?



Яна  тобут  келди  ўрис  томондан,
марҳум экан асли шаҳри Қўқондан
нолиблар кетдим-ей бундай замондан
энди мен дардимни кимга айтаман!
Фалак  қандай  тинглар она фарёдин!
камайиб бормоқда  ўзбек зурёдим,
айтинг кимдан олай бунинг  қасосин!!
энди мен дардимни кимга  айтаман!
Сочларини юлиб йиғлар келинчак,
ёнида бир эмас икки беланчак ,
очилмай сўлдими ифорли чечак
энди мен дардимни кимга айтаман!
Чунонам йиғлади бағри кенг осмон,
оламни булутлар қилди зимистон,
қалбимни тирнади аламли армон,
энди мен дардимни кимга  айтаман!?

М.МАНСУР: Олтин тухум кредит карточкаси бўйича номинация

31-январ  хабарлари.
           «Бирлик»  партиясининг   «Харакат»  сайти  «Даракчи»  газетасига  ишониб  хабар   беришича,  Фарғона  вилояти  Данғара  туманида  яшовчи  Эркинжон  Қобуловнинг  хонадонида  товуқлар  ой  тўлишган  кунлари   сиртида  араб  алифбосида “Аллоҳ”  ва   “Мухаммад”  сўзлари  битган  тухумлар  қўя  бошлашган.   Республика  Фанлар  Академиясининг  Астрофизика  институти  профессори  Э.Хамидуллаевнинг  шархлашича,  ўша  тухумлар  қўйилган  кунлари  тўлишган  ойнинг  юзида  кириллицада   “Пўлат”, “Абдураҳим”, “Хунаса”  сўзларини  кўринишини   кузатиш  мумкин.  

Х   Х   Х