Меню

вторник, 12 марта 2013 г.

Ростдан-ми


108
хабар қилганимиздек   http://vatandosh.uz, сайти ёзади шу кунларда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси АҚШда бир қатор расмий доиралар билан музокаралар олиб бормоқда. Ушбу ташриф доирасида бир қатор ҳужжатлар имзоланашини кутилмоқда.
Кеча Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази ҳамда Вашингтонда жойлашган Нотижорат ҳуқуқ халқаро маркази ўртасида англашув меморандуми имзоланди. Бу

пятница, 8 марта 2013 г.

Ҳамюртларимизга мурожаат


Муҳтарам ватандошлар.

Бугун таҳририятимизга қайғули бир хабар келди.

Кеча, 7 март куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида рўй берган  йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ўша шаҳарда меҳнат қилиб юрган бир ватандошимиз - асли Андижон вилояти, Жалолқудуқ тумани, Ойим қишлоғидан бўлган 28 ёшли Қодиров Миродил Иброҳимович ҳалок бўлган ва уч ватандошимиз оғир жароҳатланган.

Ҳалок бўлган ватандошимиз ҳозирда Санкт-Петербург шаҳридаги ўликхона(морг) ларнинг бирида, жароҳатланган ватандошларимиз эса шаҳар касалхоналарининг бирида ётишибди. 

Миродил билан бирга ишлаб юрган укалари  кутилмаганда  рўй берган фалокат туфайли жуда оғир аҳволга тушиб қолган.

Бир томондан жигардан айрилиш дарди бўлса, иккинчи тарафдан майитни Ватанига жўнатиш муаммоси. 

Ўзингизга маълум, майитни Россиянинг бир чеккасидан Андижонга жўнатиш кўп пул талаб қилади, шунинг учун  имкони бўлган ватандошларимиздан бошига оғир кулфат тушган ҳамюртларимизга моддий ёрдам беришингизни илтимос қиламиз. 

Марҳумнинг укалари таъкидлашича, улар сизлардан оладиган моддий ёрдамни қарз сифатида қабул қилиб, бироз вақт ичида албатта қайтаришади. 

Ёрдам бериш истагида бўлган инсонлар марҳумнинг укаларидан бири - Қодиров Асилбек билан 8967 599 2289 рақамига қўнғироқ қилиб боғланишлари мумкин.   Чет элдан эса +7967 599 2289  тартибда рақамлар териб қўнғироқ қилиш мумкин.

Замондош таҳририяти,
Миллий бурч таҳририяти,
Дунё овози таҳририяти.

четверг, 7 марта 2013 г.

Абдужаббор акага очиқ хат...


Ассалому Алейкум ҳўрматли Абдужаббор ака! яхшимисиз? ишларингиз яхши-ми?

Ёзишга мажбурман,ҳамчун дўст сифатда икки оғиз сизга ачиқ ёки ширин сўз айтсам,тўғри қабул қилишингизни илтимос қиламан.

Замондош интернет нашрида сизнинг мақолангизни уқиб анчагина сизга нисабатан қаттиқроқ ғаш қилиб ёзгандим,энди уша изоҳимни асосий сабабини очиқ хат орқали сизга бирма-бир айтмоқчиман:

Россияда ўзбекларимизга нисбатан,масалан  айнан Тожикистонлик ва Киргизистонликларга кўра, анча эмиграция ишлари мураккаброқ деб ўзингиз ҳам айтгандингиз.Бунга ё Узбекистон ва Россия ташки ички сиёсатини айблаб қуйиб юришимизга ҳожат йуқдир.

Сиз ёзган "Россияда ишлашни истовчи юртдошларга ҳуқуқий йўлланма ўрнида" мақолангизга қушилмайман деганимни сабаби,шундан иборатки сиз уша ФМСни офисларини деворида рус тилида ёзиб қўйган қоидаларни ўзбекча қилиб мақола қила қолдингиз холос,бу мақолангизни ҳар бир ФМС офисларини деворида ёзиб қуйилган ака...

среда, 6 марта 2013 г.

Иллатлардан соф бўлсин дунё! (1)


Барча ватандошларимга мурожаатнома!

Ёмон иллатларнинг ғалаба қозониши учун зарур бўлган асосий нарса бу- яхши инсонларнинг эътиборсиз, ҳеч нарса қилмасдан қўл қовуштириб туришларидир.
Эдмонд Бёрк (1729-97)

Мен бир ёш ўқувчиман холос, Сизлардек кўплаб кўйлаклар йиртмадим, ватаним деб кўксимга урмадим, етарликча фидоийлик ҳам қилмагандирман балким...

Менинг сўзларимни бир оддий ўқувчидан, шу жумладан ўз миллат вакилингиз, ўз фикрларини изҳор этаётган бир ёшдан деб қабул қилишингизни сўрайман. Буни кўнглингизни оғритиш учун эмас балки самимий қабул қилишингиз учун ёзмоқдаман.

Ҳозир замон жуда ривожланди. Ахборотлар алмашинуви жуда тезкор. Шуни ўйлаб ҳам баъзан жуда хафа бўлиб кетаман.
Нега?
Чунки, ўтмиш даврларда бир кишининг мактуби иккинчи бирисига етиб боргунча орадан вақт ўтган, кеч етиб келган мактубнинг муҳимлик даражаси камайган, баъзан эса мактублар ўз эгасига етиб келмаган ёки душманлар томонидан ўзгартирилиб ўзгалар манфаатини ифодалашга хизмат қилган.

Буни тарихдан кўрсак Амир Темур билан бошқа ҳукмдорлар ўртасидаги ёзишмалар ҳам шу жумладандир.

Бунинг оқибатида дунёнинг бошида турган миллат ҳозирда дунёнинг оёғи остида қолиб кетди.

Ўзбекистон "бахтли мамлакатлар" рейтингида 54-ўриндан жой олди СНПЧ Москва CMS Joomla


"New Economic Foundation” маркази тадқиқотчилари 2012 йил натижалари бўйича дуёнинг энг бахтиёр давлатлари рейтингини тузиб чиқдилар. Мазкур рўйхатдан жаҳоннинг 151 мамлакати ўрин олган.

Ушбу рейтингни тузишда мамлакат аҳолисининг турмуш даражаси, яшаш шароити, одамларнинг умр кўриш давомийлиги кўрсаткичи, экологик оқибатлар таъсири ҳисобга олинган ва шу орқали ўша мамлакатнинг "бахт" индекси аниқланган.
Хабарларга қараганда, дунёнинг энг бахтиёр мамлакати деб Коста-Рика топилган. Мазкур мамлакат бахт индекси бўйича 64 балл йиғишга муваффақ бўлган, ўртача умр кўриш – 79.3 йил, турмуш сифати эса 7.3 баллни ташкил этган. Иккинчи ўрин Вьетнамга, учинчи ўрин эса Колумбияга насиб этган. Биринчи ўнталикка шунингдек, Белиз, Сальвадор, Ямайка, Панама, Никарагуа, Венесуэла, Гватемала мамлакатлари ҳам кирган.
Ўзбекистон ушбу рейтингда 54 - поғонани забт этган. Туркманистон – 95, Қозоғистон эса 119 ўринни эгаллаган.

Мустақиллик қаҳрамонлари: Шовруқ Рўзимуродов.

2001 йилнинг 6 июл куни Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг Қашқадарё вилоят кенгаши раиси, собиқ Ўзбекистон Халқ депутати, “Бирлик фаоли” Шовруқ Рўзимуродов ўлдирилди.” Хабарлар оқимидан.
Ўзбекистон Халқ депутати бўлган Тойиба Тўлаганова (41), собиқ СССР халқ депутати ва Ўзбекистон халқ депутатларининг рўзномаси “Халқ сўзи”нинг илк бош муҳаррири Аҳмаджон Мухторов(57), мустақиллик учун кураш йилларининг Ўзбекистон халқ депутати Шовруқ Рўзимуродов(44)…. Улар Аллоҳнинг марҳаматига қовушган бўлсинлар!..
1990 йилнинг 24 март куни Ўзбекистон Олий кенгаши тўққизинчи чақириқ биринчи сессиясида Аҳмаджон Мухторов нутқ сўзлаб: “Демократик жараёнларни янада ривожлантириш, сиёсий ўзгаришларни чуқурлаштириш, конституцион тузумни, фуқароларнинг ҳуқуқларини, эркинликлари ва хавфсизликларини мустаҳкамлаш, бошқарув олий органларининг ўзаро алоқасини такомиллаштириш мақсадида президентлик бошқаруви жорий этишни”таклиф қилди.

вторник, 5 марта 2013 г.

Каримов Ўзбекистондаги ягона қулдор эмас

Сурат марказида Турсуной Солиева мудиралик қиладиган бўлим, ўнгда эса унинг қўлидагилар машинасини ювишмоқда

ТошМИ медперсонали умумий терапия бўлими мудирасининг машинасини ювмоқда - қулдорлик ахлоқи Ўзбекистоннинг барча соҳаларида мустаҳкамланмоқда.

Суратда, эндиликда Тошкент тиббиёт академияси дея аталган "эски ТошМИ"нинг умумий терапия бўлими жойлашган кўҳна бино эшиги олдида гавдали бир аёл турибди.

Бошлиқларга хос ҳукмфармонлик билан у машинасини астойдил юваётган қўли остидаги икки тиббиёт ҳамшираси ишини кузатмоқда, - бу
манзара Тошкентда бир неча кун илгари тасвирга олинган.

Подхалимство или премудрохитрость а ? ?


Примадонна узбекской эстрады, народная артистка республики Юлдуз Усманова подтвердила в интервью Sayyod.uz, что песня «Гулисан» посвящена старшей дочери президента Узбекистана Гульнаре Каримовой, которая, по словам певицы, «достойна лучшей песни и лучшего клипа».

«То, что она [Гульнара Каримова] делает для страны, не передать словами», - заявила Юлдуз Усманова. И тут же добавила: «Черви тоже стремятся выбрать лучшие плоды, и вот эти завистливые черви предаются разным разговорам. Говорили, что эта песня кого-то задела, но я не стала обращать внимание, да мы обычно отмахиваемся в таких случаях. Народ ведь видит. Посмотрите, насколько эта песня популярна, и на свадьбах ее просят исполнить».