Меню

вторник, 11 июня 2013 г.

Нодирбекнинг парвози

Кўзларингдан тўкиб ёшлар,
Айлар мудом таъбинг хира.
Гулласа ҳам тоғ-у тошлар,
Душманинг дўст бўлмас сира.
**************************
Қадамингдан узмас кўзин,
Тангрим қаро этган юзин.
Сўзласа-да “ширин” сўзин,
Душманинг дўст бўлмас сира.
**************************
Раҳим этсанг “бечора” деб,
“Шундоқ экан, начора?”- деб.
Тухмат қилар ошингни еб,
Душманинг дўст бўлмас сира.
**************************
Гиналардан мутлоқ кечиб,
Берар бўлсанг тўнинг ечиб.
Абгор этар қонинг ичиб,
Душманинг дўст бўлмас сира.
**************************
Кетмайди дилдан оласи,
Оқарса ҳам соч толаси.
Ит бўлажак ИТ боласи,
Душманинг дўст бўлмас сира.
**************************
Яқин бўлма унга бир дам,
Гарчи қалбинг эзганда ғам.
У йиғлатган Нодирни ҳам,
Душманинг дўст бўлмас сира!

Комментариев нет:

Отправить комментарий