Меню

пятница, 14 июня 2013 г.

Қўрқоқ бўлиб ўлгандан кўра, ботир бўлиб ўлим топиш афзал эмасми?

Узбекистонда туриб бундай пикетни хар ким хам килавермайди айникса эркаклар..

Асти айтманг... Бир пайтлар ўзбеклар қўрқоқ халқ деганимда, биттаси менга росса мағзава тўкканди... Чунки ТВ да тўполон кўтарганимизда кўпчилик ҳамкасбларимиз сизларни қўллаб қувватлаймиз, деб туриб, бизни бўшатишга бағишланган коллегияда ўзимизни қоралашди... Яна ўша мағзава тўккан мағзаванинг ўзи "Бу миллатнинг эркаги борми?" деб чиқди... мен шартта тўғрисини айтиб ўрганганман. Қоғозга ўраб гапиришни билмайман... Ҳозир ўйлаб кўрсам, ҳақиқатдан ҳам қўрқоқ халқмиз... Биласизми, сотқинмиз... Мирзо
Улуғбекни ўлдиртириб юборган, Ибн Синони дарбадар қилган... Машрабни сазойи қилган халқ вакилларимиз... Орамизда ботирлар саноқли... жуда оз... менимча, улар Улуғбек, Синоларнинг авлодидан, улар қонига бегона қон аралашмаган... Ва яна руслар юртимизни босиб олганида айнан энг ақлли, мард аждодларимизни қиришган... Бухорода бир кечада 400 нафар мулланинг калласи танасидан жудо қилинганини ўқигандим... 
Фожиа... Даҳшат... Ўлимдан нега қўрқамиз-а, барибир бир куни ўламиз-у... Қўрқоқ бўлиб ўлгандан кўра, ботир бўлиб ўлим топиш афзал эмасми? Широқни эсланг! Тўмарисни эсланг! Жалолиддин Мангубердини ёдга олинг! Йўқ, биз ҳозир Хўжа Аҳрори валининг, рус хотинга уйланиб олган Усмон Юсуповлар йўлидан бораяпмиз... Бу рўйхатни узоқ давом эттиришим мумкин!
Мен ботир бўлиб ўлишни танладим... Ва ўз йўлимдан фақат ўлим тўхтатиши мумкин... Ўлимни мардона кутиб оламан... Аммо, қўрқоқлар мени ўлдиришга ботина олмасликларини ҳам биламан... Чунки ғанимларим қўрқоқ... Айниқса, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси Алишер Хўжаев, "Yoshlar" телерадиоканали Хайрулла Нуриддинов мендан ўлимдан қўрққандек қўрқишади... Собиқ ҳамкасбларим эса мени кўрса, ток ургандек нари кетишади....Биласизми, нима учун? Чунки орқаси шитта!!! Чунки улар фақат бугун билан яшашмоқда... Эртани, охиратни ўйлашмаяпти... Аллоҳнинг олдидаги жавоб ўйлашмаяпти... Қоринни, нафсни ўйлашаяпти... Қасрлар қуришаяпти... Хотинларни кўпайтиришаяпти... маишатга берилишаяпти... Миллат, унинг маънавияти юксаклиги ҳақида маъруза ўқишаяпти- ю, ўзлари бузуқлик гирдобига бўйингача ботишган... Порахўрлик иллати ҳам қон-қонларига сингиб кетган...
Қаерга қараб кетаяпмиз! Қачон сўзимиз билан ишимиз бир бўлади? Қачон?

Комментариев нет:

Отправить комментарий