Меню

пятница, 14 июня 2013 г.

Янги Супурги Хамма Ерда Янгича Супуради

Туркманистоннинг собиқ президенти – Сапармурот Ниёзов шарафига аталган Ашхобод туманларидан бирининг Бахтиёрлик деб ўзгартирилган. «Туркманистон хроникалари»нингёзишича, бу ҳақдаги тегишли қарор май ойи охирида мамлакат раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедов олиб борган ҳукумат мажлиси вақтида қабул қилинган.
Мажлис Туркманистон пойтахтининг ривожланиш истиқболлари масалаларига бағишланган. Унда пойтахт таркибига Абадан шаҳри
ва шаҳарга яқин ҳудуддаги бир қатор қишлоқлар қўшилиши эълон қилинган. Нашрнинг қайд этишича, шаҳарнинг кенгайиши ундаги туманлардан бирининг қайта номланиши учун расмий сабаб бўлган.
Совет даврида Ашхобод шаҳри учта – Совет, Пролетарлар ва Ленин туманларидан ташкил топган, мустақилликдан сўнг уларнинг номи, мос равишда, Озодлик, Копетдоғ ва Ниёзов деб ўзгартирилган. Ҳозирги кунда шаҳар етти тумандан иборат, улардан бири – Руҳобод (Ниёзов томонидан ўзи ёзган «Руҳнома» китоби шарафига номланган) тумани номи, нашр маълумотларига кўра, ҳозирги раҳбарият томонидан «Дарвоза» деб ўзгартирилган (ушбу ўзгартиш қачон содир бўлганига аниқлик киритилмаган).
«Туркманистон хроникалари» манбалари маълумотларига кўра, кейинчалик маъмурий чегараларнинг ўзгариши сабаби билан Ниёзов шарафига номланган бошқа аҳоли пунктлари, жумладан, Туркманбоши шаҳри номи ҳам ўзгартирилади.
Қайд этиш жоиз, бир нечта ҳафта муқаддам республика парламенти давлат раҳбарини, «куч-қудрат ва бахтиёрлик даврида ардоқли Ватаннинг сиёсий, иқтисодий ва маданий тараққиёти учун қўшаётган улкан ҳиссалари учун», «Туркманистонда хизмат кўрсатган архитектор» унвони билан тақдирлаган эди. Бу, Ашхобод шаҳри оқ мармар билан қопланган бинолар сони бўйича жаҳонда биринчи сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилганидан сўнг содир бўлди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий