Меню

суббота, 8 июня 2013 г.

Кизик вокеа. шу боис махаллий аёлларнинг назари тушиб қолмаслиги учун меҳмонлар ўз юртига жўнатиб юборилган.

arab-nice
Интернетда ташқи кўриниши ҳаддан зиёд чиройли бўлгани учун Саудиядан чиқариб юборилган БААлик йигитларнинг бири топилди.


The Telegraph газетасининг ёзишича, дубайлик шоир, актёр ва сураткаш  бўлган ушбу йигитнинг исми Умар Боркан Ал- Гала.


Ал-Галанинг фейсбукдаги суратига қолдирган изоҳи ўша қувилганларни қидириш билан банд бўлган фойдаланувчиларнинг эътиборига тушди. Депортация ҳақидаги хабарга суратини қўшимча қилган Гала "Бу ўша бутун дунё гапираётган инсон", — деб ёзиб қўйган.


Ушбу ёзувга 4,5 мингдан ортиқ хатлар келган ва қарийб 14 мингта "лайк" тўплаган. Facebookда шундан сўнг Ал Галанинг ўша қувилганлардан бири экани кенг муҳокама қилинган. Буни эса сурат муаллифи инкор этмаган. 


Эслатиб ўтамиз, БАА делегацияси таркибида Саудия Арабистонидаги маданий фестивалга ташриф буюрган уч нафар йигит мамлакат полицияси томонидан депортация қилинган.


Саудия шариат маҳкамаси ходимларининг (полиция) сўзларига кўра, улар ҳаддан зиёд чиройли эди ва шу боис махаллий аёлларнинг назари тушиб қолмаслиги учун меҳмонлар ўз юртига жўнатиб юборилган.

Комментариев нет:

Отправить комментарий