Меню

четверг, 27 июня 2013 г.

Ўзбекистонда Чориевлар кетини ковламасдан .Коорупцияга карши курашдан куркябсизларми....


СИЁСАТ ҚУРБОНИ БЎЛГАН ҲАСАН ЧОРИЕВНИНГ ҲАЁТИ ХАВФ ОСТИДА ҚОЛМОҚДА…


Игорь Ротарьнинг “Американский дальнобойщик –будущий президент Узбекистана” мақоласи эълон қилингач,“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати етакчиси Баҳодир Чориевнинг 71 ёшли отасига Ҳукумат томонидан 12 июнь куниёқ таҳдид бошлаб юборилганлиги ҳақида илгари батафсил хабар бергандик.
Шу йилнинг 12 июнь куни “Президентга ёзган шикоят хатларингиз юзасидан вилоят прокурорининг ўринбосари билан суҳбатга” дея икки нафар милиция формасидаги ходимлар томонидан олиб кетилган Ҳасан ота Чориев айнан қонун посбонлари томонидан ўша куни бекорга Қарши шаҳрига келтирилмаган экан.
Қашқадарё вилоят прокуратурасининг макри ниҳоят 24 июнь куни Чориевлар оиласи вакилларига маълум
бўлди.
Аниқроғи,ички ишлар ходимлари томонидан 17 июнь куни такроран алдов йўли билан “вилоят прокуратурасига суҳбатга” олиб кетилган ва 8 кун давомида бедарак кетган 71 ёшли Ҳасан Чориевнинг айни кундаги тақдирига қисман аниқлик киритилди.
Ўзини Ҳасан Чориевнинг адвокати деб таништиргач Чориевларнинг кўзига кўринишдан чўчиб қочқинда юрган  Убайдулло исмли шахс ниҳоят 24 июнь куни отаси бедарак кетган оила вакиллари билан рўпару келишга мажбур бўлди.
Убайдулло адвокатни хонадон вакиллари билан “дийдорлашуви”га Чориевларнинг 22 июнь куни  адвокатлар асоссациясига қочоқ адвокат устидан ёзган шикоят аризаси сабаб бўлганди.
Ниҳоят,Убайдулло адвокат Чориевлар хонадони вакилларига Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди судьяси О. Элмуродованинг Ҳасан Чориевни “Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги” шу йилнинг 18 июнь куни чиқарган ажримини тақдим этди.
Мазкур ажрим мазмунига кўра 71 ёшли Ҳасан Чориев “12 июнь куни соат 11.00 ларда Қарши шаҳрида истиқомат қилувчи Абдураимова Матлуба исмли шахснинг номусига тажоввуз қилган”. Ва отахон эҳтиёт чораси сифатида хибсга олинган.
Ҳозир жиноят аломатлари-ю тажоввуз тафсилотларини бир томонга қўя туринг.
Бу муҳим эмас.
Биз учун энг муҳими:ота томонидан номусга тажоввуз қилиш “жинояти”нинг амалга оширилган санаси муҳим:2013 йилнинг 12 июнь куни соат 10.00-11.00 лар оралиғида!
Илгариги мақолаларимизда хабар берганимиздек,айнан ўша – 12 июнь куни эрталаб соат 8.00 ларда Ҳасан ота Чориев икки нафар милиция ходимининг кузатувида вилоят прокурорининг ўринбосари ҳузурига “президентга ёзган шикоят хатлари юзасидан “суҳбат”га олиб кетилмаганмиди?
Шаҳрисабз билан Қарши ўртасидаги 2 соатлик масофани инобатга оладиган бўлсак (бу ерда бекатга бориш,такси савдолашиб ўтириш ва ҳайдовчининг яна битта мижоз –йўловчи топишга кетган тахминий вақтларни инобатга оладиган бўлсак,Ҳасан ота ўтирган машина милиция ходимлари қуршовида тахминан соат камида 8.30 ларда Қарши томон жойидан жилган!),бундан шундай хулоса чиқариш мумкинки,алдов йўли билан ўз уйидан олиб чиқиб кетилган 71 ёшли отахон Қашқадарё вилоят прокуратурасига суҳбатга эмас,ИИБ ходимларининг қийноқ-қистови билан тўппа-тўғри  притонга (суриштирувларимиз давомида суд ажримида жиноят содир этилганлиги кўрсатилган манзил баъзи бир шахслар айрим дамларда эҳтиёж юзасидан 2-3 кунга арендага оладиган притон – фоҳишахона эканлиги  маълум бўлди!) -  фоҳишахонага олиб кетилган экан-да?!
Милиция ходамларининг қўршовидаги киши вилоят прокуратурасига суҳбатга эмас,тўппа-тўғри кўнгилхушлик учун ишратхонага равона бўлганлиги таажжубга солади кишини…
Очиғи,ўз уйидан 17 июнь куни ИИБ ходимлари томонидан алдов йўли билан ўғирлаб кетилган Ҳасан Чориевнинг тақдири,кейинги воқеалар ривожи бизга ҳамон мавҳумлигича қолмоқда.
Гап шундаки,давлат томонидан отага беркитилган Убайдулло адвокатдан воз кечиб,не-не умидлар билан Ҳасан Чориевнинг синоатга тўла ишига жалб этилган қилни қирқ ёрадиган адвокат Мели Холмирзаев ҳам қонун поспонларининг бу каби “ўйин”лари олдида ўйланиб қолмоқда.
Қизиғи шундаки,ишга янгиттан ёлланган Мели Холмирзаев ҳам ҳамон адвокатлик ордерини кўтариб вилоят прокуратураси эшигида соатлаб сарғайиб қолмоқда:ҳамон хибсда қолаётган 71 ёшли отахоннинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Ҳасан Чориев билан учрашишга адвокат сифатида терговчи Новчаевдан рухсат ололмаётир.
Негаки,Рустам Новчаев вилоят прокуратураси биносида саратоннинг айни қизиғида 40 кунлик “чиллага” кирган кўринади. Шу важ сабабдир эҳтимол,терговчи билан юзлашишга ҳеч бир фуқарога ва ҳатто адвокатларга ҳам изин берилмаётир. Чилласи бузилармиш!
Энди терговчи Новчаев қачо-о-о-ооон чилладан чиқади-ю,қачон адвокатни ҳузурига қўяди? 71 ёшли Ҳасан Чориевнинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун қачон Мели  Холмирзаевнинг қўлига учрашув учун рухсатнома қоғози тегади? Бу ҳали номаълум.
Гумондор билан адвокатнинг учрашувига тиш-тирноғи билан монелик қилаётган прокуратура мутасаддилари,афтидан,сценарий асосида силлиққина кетаётган “жиноят иши”ни “бузиб” қўмаслик учун “дело”нинг судга оширилишини интиқ кутишаётган кўринади.
Қарши шаҳридаги 5-сонли тергов хибисхонасидан сизиб чиқаётган хабарларга кўра,Ҳасан Чориев ўласи қилиб калтакланган,ашаддий маҳбуслар ўртасида оғир жиноятга қўл урган кимса сифатида “улоқ” қилинмоқда. Отахоннинг хуши ҳам ўзида эмас.
Шу каби узун-қулоқ хабарларга таянадиган бўлсак,“Вилоят прокуратураси нима учун Ҳасан Чориевнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишлиги учун унинг қонуний адвокатини отахоннинг ёнига яқинлаштиришдан ҳадик қилаётир?” деган жумбоқнинг жавобини топгандекмиз:
Демак,вилоят прокуратураси раҳбарлари ва терговчилар мумкин (тахминимизча) биринчидан,отага едиришган ва ё ичиртиришган    психотроп моддалар ўз таъсир кучини йўқотишини кутишмоқда.
Иккинчидан,айбига иқрорнома олиш мақсадида қийноқ-қистовга олинган,калтакланган отахоннинг танасидаги шишган,кўкарган,лат еган  жойлари асл ҳолатига қайтиши кўзда тутилаётган  бўлиши ҳам мумкин.
Шунингдек,амалдаги ҳукумат ашаддий маҳбуслар ўртасида “улоқ” қилиш усули орқали мухолифатчи бир ўғилни вояга етказган Ҳасан Чориевдан шафқатсизларча қасд олишга бел боғлаган кўринади.
Токи ҳамон хибсда сақланаётган Ҳасан Чориевнинг қонуний адвокатига учрашиш учун изин берилмас экан,гумондорнинг ҳуқуқларини топташ тўхтамас,ҳақсизлик барҳам топмас экан,ноинсоний бошқарувга асосланган Каримов режимининг кирдикорлари хусусида юқоридаги каби турли тахминларга боришимиз табиий.

Комментариев нет:

Отправить комментарий