Меню

четверг, 6 июня 2013 г.

Туркиянинг Анталья шаҳри мэри (ҳокими) намойишчиларни тарқатиш учун фойдаланиладиган полициянинг сув отувчи машиналарига сув етказиб беришдан бош тортди

Туркиянинг Анталья шаҳри мэри (ҳокими) намойишчиларни тарқатиш учун фойдаланиладиган полициянинг сув отувчи машиналарига сув етказиб беришдан бош тортди. Бу ҳақда 4 июнь, сешанба куни, Hurriyet Daily News’га асосланиб, «Лента.Ру» интернет-нашри хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, Анталья мэри амалдаги ҳукуматга мухолифатда бўлган Республика халқ партияси аъзоси ҳисобланади. Ўт ўчириш машиналаридаги сувни олишга ҳокимдан рад жавобини олган полиция, туман маъмуриятларига мурожаат қилган. Ҳокимият тепасида турган Адолат ва тараққиёт партиясини қўллаб-
қувватловчи туман ҳокими боғ ва майдонларни суғориш учун захирада турган цистерналардаги сувларни полициячиларга беришга рози бўлган.
Ўз навбатида, амалдаги ҳукмрон партияни қўллаб-қувватловчи вилоят губернатори ҳам, ушбу ҳодиса юз берганидан сўнг, вилоятдаги барча шаҳар ва туман префектларига, полициячиларнинг биринчи илтимосидан кейиноқ уларга етарлича сув бериш ҳақида кўрсатма берган.
Туркиядаги оммавий тартибсизликлар 31 май куни, Истанбулдаги хиёбон реконструкциясига қарши тинч намойишнинг қаттиққўллик билан тарқатилишидан кейин бошланиб кетган эди. Намойишлар айни вақтда бутун мамлакатни қамраб олган. Намойишчилар Ражаб Тойиб Эрдўған ҳукумати истеъфосини талаб қилишмоқда. Ўз навбатида, бош вазир намойишчиларнинг талабларини қондирмоқчи эмас ва оммавий тартибсизликларда ташқи кучлар ва сиёсий рақибларини айбламоқда.
Намойишчиларнинг полиция билан тўқнашувлари натижасида, маҳаллий шифокорларнинг ҳисоб-китобларига кўра, камида уч минг киши жабр кўрган. Бундан ташқари, камида икки киши ҳалок бўлгани ҳам маълум. Улардан бири оломон устига босиб борган такси тагида қолиб ҳалок бўлган эрса, иккинчисини учинчи июнь оқшомида отишган.

Комментариев нет:

Отправить комментарий