Меню

четверг, 6 июня 2013 г.

Бу ҳақда вазирлик расмий сайти Uzmetronom.com интернет-нашрига берган раддиясида маълум қилган.

ИИВ расмий сайтидан скриншот
Ички ишлар вазирлиги бирламчи ўт ўчириш воситаси, тиббиёт қутиси ва мажбурий тўхтаганликни билдирувчи белгилар Ўзбекистоннинг барча дўконларида эркин сотилаётганини маълум
қилди. Бу ҳақда вазирлик расмий сайти Uzmetronom.com интернет-нашрига берган раддиясида маълум қилган.
Маълум бўлишича, 3 июнь куни Uzmetronom.com интернет-нашрида «Ички ишлар вазирлиги ғалаёнлар келтириб чиқармоқчи» номли хабар чоп этилган. Унда ёзилишича, ўзбекистонлик автомобиль эгаларининг барчасида бўлиши керак бўлган бирламчи ўт ўчириш воситаси, тиббиёт қутиси ва мажбурий тўхтаганликни билдирувчи белгилари махсус рўйхатдаги мос келмаса, у ҳолда автомобиль эгаси 400 минг сўм жаримага тортилади.
Бундан ташқари, Uzmetronom.com’нинг ёзишича, махсус рўйхатга кирган юқорида зикр этилган воситаларни Тошкентдаги фақат учта дўкондан 136 минг сўмдан 350 минг сўмгача сотиб олиш мумкин, «ваҳоланки, худди шу сифатдаги шу маҳсулотларни 70 минг сўмга ҳам сотиб олиш мумкин, фақат улар махсус рўйхатга кириб, сертификатлаштирилмаган».
Ички ишлар вазирлиги расмий сайтида 4 июнь, сешанба куни чоп этилган раддияга кўра, амалдаги «Йўл ҳаракати қоидалари»да ҳар бир транспорт воситасида мавжуд бўлиши лозим бўлган жиҳозлар кўрсатиб ўтилган. Жумладан, қоидаларнинг «Транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқловчи шартлар» деб номланган 3-иловасининг 7.9-бандида автобус, микроавтобус, юк ва енгил автомобилларда тиббиёт қутичаси (аптечка), ўт ўчиргич, мажбурий тўхтаганни билдирувчи белги бўлиши лозимлиги кўрсатиб ўтилган.
«Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом»га асосан автомототранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш жараёнида, шунингдек, транспорт воситаларини рўйхатга қўйиш вақтида мана шу жиҳозларнинг мавжудлиги ва давлат стандарти талабларига жавоб бериши албатта текширилади. Ички ишлар вазирлиги, жумладан, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ўз ваколати доирасида йўл ҳаракат иштирокчиларининг мавжуд қонунларга, қоидаларга, ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилувчи талабларга риоя этиши устидан назорат олиб боради.
«Бирламчи ўт ўчириш воситаси, тиббиёт қутиси ва мажбурий тўхтаганликни билдирувчи белгилар мамлакатимиз бозорларида, дорихоналарда, автомобиль эҳтиёт қисмлари билан савдо қилувчи дўконларда сотилмоқда. Уларнинг нархини ҳам савдогарларнинг ўзлари, маҳсулотнинг сифати, кўриниши ва тўланадиган солиқларини ҳисобга олган ҳолда белгилашади Тиббиёт қутисидаги дори-дармонларнинг тури эса Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан махсус буйруқ билан тасдиқланган», – дейилади вазирлик раддиясида.
«Бу жиҳозлар ҳайдовчи ва йўловчиларни турли кўнгилсизликлардан асрашга хизмат қилишини назарда тутадиган бўлсак, уларни мавжуд бўлиши ҳар бир ҳайдовчи учун, ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш учун муҳим аҳамиятга эга», – дея қўшимча қилган Ички ишлар вазирлиги Матбуот маркази.
Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон ИИВ февраль ойида UzNews.net сайтида чоп этилган хабарга раддия берган эди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий