Меню

вторник, 13 ноября 2012 г.

Булутлар ва юлдузлар (4)

Ислом Каримовни ёмонлаш одатий ҳол.
Бунга барча кўникиб ҳам қолган.
Унинг ўзбек миллатига ёрдами теккулик бир иши борки айнан шу масалада бир фикр юритсак.
Юлдузлар булутлардан пайдо бўлади деганимда кўпчилик бу бир ҳазил деб ўйлашди.
Йўқ ҳазил эмас бу.
Булутларнинг массавий қаттиқликка эришган вақтда водород қизиб ўзаро реакцияга кириб ёнади.
Атрофидаги водородларни ҳам ўз домига тортиб ёнади.
Мен айнан шу масалада гапирмоқчи эдим.
Каримовнинг кўрсатган хизматлари натижасида халқнинг қулоқларига қўрғошинлар қуйилди ва улар фақатгина ички вазиятдан бошқасини кўра олмадилар.
Кўра олганларнинг кўзлари куйиб бўлди.
Каримов даврида ўзбек миллати мардикорга айланди дея минг бора гапирилди.
Гап йўқ!

Аммо масалан олганда бир футбол командасини ривожлантириш учун ундаги ўйинчиларни бошқа кучли давларлардаги командаларга тажриба оширишлари учун юборилади.
Дейликки, Каримов ўзбек халқини тажриба майдонига айлантирди.
Майли, у қилган ишларни хунук бўлган дея ғазабланиб ўтирманг.
Энди қолгани нима бўлади дея ўйлаш зарур.
Демакки, ҳозирда муҳозирликда юрган мардикорлар аниқроғи жуда талантли усталар Ўзбекистонга қайтиб Ўзбекистонни гуллатишни бошласалар биласизми бу Ўзбекистон давлати кучли давлатлардан бири бўлишига ишончим комил.
Каримовнинг ўзбекларни мардикорга айлантиргани бир ҳисобдан номақбул бўлса, икки томондан фойдали бўлиб қолди.
Фақат уларни тўғри йўналтириб ишлаб чиқариш ёки шунга ўхшаш бунёдкорликка жалб этиш қолган.
Баъзан шу учун ҳам Каримовни жуда ҳурмат қилгим келиб қолади.
Агарда ўзимизда ҳам шу каби ишларни олдин амалга ошириш мумкин эди десангиз айнан ҳозирги каби мутаҳассислар бўлиб етишишмасди.
Атрофида кучли мутахассислари бўлган мардикорлар юрти Ўзбекистон XXI аср бўсағасида турибди.
Катта юлдузлар тезкорлик билан барча водородни ҳазм қиладилар ва ўчиб қоладилар.
Атрофда эса юзларча кичик юлдузлар нур сочмоқда.
Кичик юлдузлар энергияни камроқ сарфлашлари мумкинлиги тўғри аммо улар бирлашиб катта юлдуз бўлмасалар унда не фойда?!
Олға мардикор мутахассислар!

(давоми бор)
Мистер Қалампир 2012

Комментариев нет:

Отправить комментарий