Меню

четверг, 29 ноября 2012 г.

ШАЙТОН МАЛАЙИ...

Бошига иштон кийгандан узоқ туриш керак
Суратда: ИХ
Исмат Хушев бошқалар кийиб-кийиб ечиб ташлаган иштонни бошига кийгани-Талант Александеров бўлгани билан табриклайман. Унга лойиқ иштон.
Окахонлари очиб берган сайтда эълон қилинган мутлақо бетайин чиқишлари таажжуб уйғотиб келяпти. Кўпчиликда туғилган савол, “Нега яна?”, “Нима сабабдан?”, “Нима учун керак бўлиб қолди экан?” бўлди. Негаки адашмасам бундан бир неча ойларми, балким ҳатто йил илгари шу каби ҳунук чиқиш ва унинг ортидан юзага келган мантиқсиз тортишувларнинг гувоҳи бўлгандик. Бир қанча вақт давом этган тортишув, секин аста бости-бости бўлиб, ғавғо чекинганидан ҳатто енгил нафас ҳам олгандик, мана яна бошланиб турипти… 

Аввало Исмат Хушевнинг анави “қисса”си қайта-қайта пайдо бўлиши шубҳали, нега? Нима зарурат пайдо бўлди бу учун? “Қисса” бу қадар оммалашиб, қўлма-қўл бўлмагани ҳам ФАКТ, шу боис унинг қайта чоп қилиниши миллионли ўқувчилар истаги дейиш ҳам кулгили, хўш унда сабаб не? Кўзланган мақсад нима? Бахтсиз  кимсанинг ўз борлигини эслатиб туришдир.
Жаҳонгир Муҳаммад қандай қилиб, нимани кўзлаб қаерда нима дегани, нима учун айтганини кавлашдан олдин, ўша кавлагичлар, майли ўшандай бирор мақсад йўлида бўлсин, манфаат учун
бўлсин шундай гап айтишсин! Бугун Исмат Хушев сингари президент “эркаси” саналмиш зотлар йўқми? Бор! Қани, ўшалар, майли эрка сифатидами бирор яширин манфаат учунми, катта минбардан туриб, телевизорни кўриб турган миллионли томошабинларнинг кўз ўнгида, ҳеч бўлмаса “адашябсиз Ислом Абдуганиевичми” ёки, майли атайлаб бўлса ҳам “менимча ундай эмас мана бундай қилганимиз маъқул”, деб айтсин. Айта оладими?
Боз устига президент деганлари ана, Хушевга кўра бирам бундай “мурожаат”ларга чидамли экан. Қаранг, нима дейди у қиссасида:
“Хат туриб турсин. Бу депутат мени ҳақорат қилган бўлса ҳам, лекин юрагида Ватанга меҳр-муҳаббат бор, Ўзбекистонни чинакамига озод бўлишини истайдиган йигит. Балки, ёшлик қилгандир. Ўзим раҳбар бўлган мамлакатда мени ҳақорат қилган йигитга қарши очиқ хат эълон қилинса, уят бўлади, – деган мантиқли фикрни билдиради Ислом Абдуғаниевич”.
Йўғ-э? Мантиқли фикр билдиради? Шу Ислом Абдиғаниевич-а? Шундай бўлгани ҳолда ҳам, атрофидагилар ундан қўрқадими? Унга тик гапира олмайдими? Бас шундай экан, кавлашдан не ҳожат?
Жаҳонгир Муҳаммаднинг Исмат Хушевга оид илк жавобини ўқиб, гапнинг очиғи анча қойил қолгандим. Чиндан ҳам бу чиранишлар эътибор бергулик эмас, аҳамият қилгулик ҳам эмас, бу гўё жамоат жойида бир аҳлоқсизнинг тўсатдан ел қўйиб юборишидай гап. Ахир унга ўчакишиб, “бизга ўшани ҳидлашни мажбур қилдингми, ўзинг ҳам ҳидла”, деб ел чиқариш тўғри иш эмаску. Одобни беадабдан ўрган дейди халқимиз. Мен шу маънода Жаҳонгир Муҳаммаднинг жавобидан қойил қолгандим, аммо “Туронзамин” бу кераксиз кампаниядан тийила олмагани ажаблантирди.
Ҳурматли Жаҳонгир ака, ҳаёт қизиқда, ҳамма вақт шундай бўлган, аҳамиятдан четда қолган инсонлар астойдил ўзининг борлигини кўрсатишга уриниб яшаган, бунинг учун ҳатто энг бемаза усуллардан ҳам фойдаланган. Ҳеч шубҳасиз сиз бундай одамларни ўз умрингиз давомида учратгансиз. Биз ҳам учратяпмиз. Не таажжубки Ўзбекистонда улар айниқса кўп. Бир вақтлар (гўё) буюк алломалар, донишмандлар, заковат эгаларини етиштириб берганлиги учун танилгани айтилаётган Ўзбекистон бугун айнан ана шундай бемазаларни етиштиришда пешқадам. Мустақилликнинг бош бемори, вой кечирасиз, меъмори бошлаган зўр сиёсатнинг меваси бу.
Агар ҳар бир ана шундай зўр “уринишлар”, “физиологик” уринишлар “мевалари” билан олишаверсангиз, олишаверсангиз бехудага вақт йўқотасиз.
Бу чиранишга мутлақо эътибор қилмаслик керак, нафақат сиз, балки “Туронзамин” ҳам. Аввало мавқени, нуфузни ёдда тутиш лозим. Мен шахсан гувоҳи бўлганим жуда кўп ютуқли тарафларингиз бор ва айни дамда мен жуда кўп танишларим орқали Исмат Хушев ҳақда ҳам билганларим бор. Солиштириб ҳам бўлмайди. У абадий ўшандай қолади, сиз абадий мана шу билганимдай қоласиз.
Азиз Мўминов.
http://turonzamin.org/2012/11/29/fitna-2/

Комментариев нет:

Отправить комментарий