Меню

вторник, 13 ноября 2012 г.

III-жаҳон уруши бошланганига кўп бўлган (1)

Ўш қирғини ҳали ҳолваси...
Воқеалар ривожини кўриб борарканмиз Туркистон дўстлигига раҳна солаётганлар бугун ҳам бу қилмишларидан бир муддат орқага чекинмадилар. Ўзаро бир миллат бўлган ҳалқларни минг куйбатларга солиш билан банд бўлиб қолдилар.
Ўзаро оға ини бўлган ўзбек ва қирғизни бир бирларига душман қилиб нафрат ва бошқа аламли кайфиятларни вужудга келтириб бўлдилар.
Ака укаларни ўзаро душман қилишга эришган баъзи ноинсофлар энди бўлса уларнинг ерлашган манзилларига кўз тикмоқдалар.
Уруш аслида қандай бошланади деган саволга бир назар ташлайлик.
Уруш азалдан бўлган ва бўлиб келади.
Уруш бошлашда иқтисодий ҳолатлар кўриб чиқилади ва манфаатлар устида бир уруш тайёрланади. Кимдир босиб олади ёки шу мақсадларда ўзаро ички урушларга ҳисса қўшади.
Энг аввало иқтисодни издан чиқаришга ҳаракат қилинади. Атрофга қарангчи иқтисодиётимиз не куйларга тушиб қолган?!
Ўзбекми ёки қирғиз барчаси мардикорга айланган.
Пул топиш учун бошқа ерларга ўрнашиб қолмоқдалар.
Ерларга эса бошқалар хўжайинлик қилмоқдалар.
Қирғизистонда ўзбекларнинг қатлиоми бўлаётган вақтда ҳеч ким уларнинг кўз ёшларига қараб ўтирмади. Ўзбекистон ҳукумати эса ўз ерида уруш бошланиб кетишидан чўчиди шекилли, бироз кўмак кўрсатган ҳолда Қирғизистонлик ўзбекларга ҳиммат кўрсатди.
Саволлар келадики, нега Ўзбекистон ҳукумати Қирғизистондаги қатлиомга бефарқ бўлиб қолди?!

Жавоби эса оддий. Бир мамлакат бошқа бир мамлакатнинг ички ишларига аралашмайди. Бу тўғри аммо геноцит масаласи кўрилганда бошқа томонларни ҳам ўйлаб кўриш зарур бўлади.
Булар ҳали оддий масалалардир.
Олдин Жаҳоннома сайтида бир гап айтгандим.
III-жаҳон уруши бошланиб бўлганига жуда кўп вақтлар  бўлиб бўлган.
Урушнинг бошланишида иқтисодий манфаатлар кўрилса демак, ҳозирда урушни Хитой бошлагани таажжубланарли эмас.
Қирғизистон ерларига муқимлашган хитойликлардан тўраётган болалар( салбий сўзлар учун узр чунки урушда барча эркаклар ўлдирилиб аёллардан фойдаланганликларини тарих кўрсатган) яқин йиллар ичида Қирғизистонни эгаллаб олиши мумкин бўлади. Буни оккупация дейиш мумкин. Бир миллат бўлган халқлар йўқолиб кетиши эҳтимоли жуда юқори.
Агар Хитой билан Шанхай ҳамкорлигимиз борку дейилса унда собиқ СССР билан Гитлернинг имзолаган дўстлик шартномаларига эътибор бериш мумкин.
Демак, 2-жаҳон урушида Польша оёқ ости бўлиб қолган бўлса, 3- жаҳон урушида ўрта осиё мамлакатлари оёқ остида қолиб кетиши аниқдир.
Шартномалар эса проста так!
Ерлар масаласида АҚШ ва Хитой Россияни сиқиб чиқармоқчи бўлса шу ўринда Хитой АҚш бозорларини аллақачон ўз товарлари билан босиб олганлиги бу кўрсаткични янада оширади.
Биз туркий ҳалқларга эса бир миллатга айланишимиз оёқ ости бўлмаслигимиз олиб келиши аниқ. Лекин бизлар ўзаро оёқ ости бўлишга аллақачон бошқаларга ёрдамчи бўлиб қолганмиз.
Атом бомбаси бу ҳалокатли дейилганда мен йўқ дердим.
Бизда Роғун сув омбори ҳақиқий талофат бўлиб қолади.
Табиат инжиқлари деб бизни алдашлари мумкин ва бир зумда йўқ қилишга эришишлари эҳтимолли юқори.
Ўзбекистон эса қандай вазиятга тушиб қолади?!
(давоми бор)
Мистер Қалампир 2012


Комментариев нет:

Отправить комментарий