Меню

воскресенье, 25 ноября 2012 г.

ШАВКАТ МУҲАММАДНИНГ ҲАЖВИНИ ЎҚИБ….


Чиқиб олинг маддоҳликнинг шохсупасига,
Президент жаноблари юрагининг тор кулбасига,
Айлантиринг, ўлгултиринг, сатқа қилинг боши кўзига,
Жониз беринг ҳукмдорнинг аҳмоқ сўзига!!!

Эшигингни очиб берган миршабга тоғанг,
Сени чунон сотиб берган балки жон оғанг,
Кўзларида ёшлар қолган туққанинг онанг,
Мажбур қолди воз кечишга кекса шу отанг!!!

Маддоҳликни касб айласанг бўлардику соз,
Тулки янглиғ, маддоҳийда кулсанг этиб боз,
Бу дунё ҳам қарар ажаб, қилар сенга ноз,
Маддоҳ бўлдинг, чин қалбинг бўлмас энди роз!!!!

Муҳаммади Шавкат эрур шоҳи қалами пир,
Унга қўшилмоқда арзон Мистер Қалампир,
Маддоҳликлар бизга эмас югурмасмиз зир…
Биз бечора ёшлар эрдик, юрак этган пир.

Мистер Қалампир. Швейцария 2012, май.

Комментариев нет:

Отправить комментарий