Меню

четверг, 15 ноября 2012 г.

ТОПИШМОҚНИ ТОПГАНГА БАЛЛИ...

Мр.Қалампир. хизматда.
Муҳлис жавоби
 Анонимный
    11.11.12

Комментарий к сообщению ТОПИШМОҚНИ ТОПГАНГА БАЛЛИ...: "Саҳифангиз менга жуда ёқди, барча рукнлари бирдек қизиқарли ва долзарб мавзуларга бойлиги билан эътиборли. Биринчи топишмоқнинг жавоби: Хатда "Сиз билан ака-сингил эканмиз" деб ёзилган."
Анонимный
    12.11.12

Комментарий к сообщению ТОПИШМОҚНИ ТОПГАНГА БАЛЛИ...: "Cизга биродар ҳурматлаб дўст деб ҳисоблаганингиз учун катта рахмат. Узр, жавобга бироз шошилибман. Менингча қиз хатда "турмушга чиқаётганлиги, аммо йигитдан ҳомиласи борлигини ёзган". Сувга оқизилган бола йигитнинг ўғли, ўзини осган аёл қизнинг онаси бўлган. Аммо саҳифангиз ҳақиқатдан ҳам барча учун бирдек қизиқарли экан. Яна бир бор рахмат Сизга дўст. "



САВОЛ:
Бир йигит армияга борибди. Хизматини ўташ даврида севгилисидан мактуб олибди. Жуда севиниб кўзларига сурибди. Аммо бир яхшининг ёмони бор деганларидек, йигит чаласавод экан. Шу билан бир қаторда бошқаларга мактубни кўрсатишга ҳам уялибди.
Хизмат муддати тугагунча мактубни кўз қорачиғидек асрабди.
Хизмат тугаб, йигит уйга қайтаётганида сабри чидамай йўлдаги бир одамга хатни кўрсатади. У одам ҳеч нима демай ёнидаги ўглини кўприк тагига анҳорга оқизиб юборибди.

Йўлда келаётиб бир аёлга кўрсатса, у аёл ҳеч нима демай ўзини осибди.
Уйга бориб, онасига кўрсатса, онаси болам сени оқ қилдим кет дебди.
Севгилисига борса, сиздан кечдим сиз менга бегонасиз дебди.

Савол: ХАТДА НИМА ЁЗИЛГАН ЭДИ?
-----------------------------------------------

Комментариев нет:

Отправить комментарий