Меню

вторник, 13 ноября 2012 г.

Мистер Қалампирнинг бир йили...

Оғир сукунат оромимни ўғирлаганди.
Ишхонанинг юмшок креслоси ажойиб бўлсада, ҳар кунлик ноҳақ сўкинишлар меъдамга тегарди.
Оддий халқни ёвузларча эзиш ва уларнинг кам ёки кўпми пулларини пора усулида ёки бошқа усулларда симириш жонимга тегарди.
Аниқки ушбу пуллар менинг ҳам жиғилдонимдан ўтарди.
Ўтганда ҳам жуда тирнаб ўтарди.
Олдимда икки йўл бўларди доим.
Давом эттириш ёки ишни ташлаб кетиш.
Менга ишни ташлаб кетиш маъқул кўринди.
Чунки виждон азоби қийинлигини барча билса керак.
Оилани боқиш учун раҳбар айтган гапни қилмай кўрингчи....
Бу борада раҳбарлар билан сани манга қадар борганмиз.
Менга озодлик маъқул эди.

Ишхонадаги интернетдан институтда бирга таҳсил олган бир кишининг номини излагандим. Тўсатдан номлар орасида бир кишининг (Қоплон/Насрулло Саидов бу ҳақда яна батафсил ёзаман. ҳамда Исмат Хушев. Исмат Хушевдан шу учун миннатдорманки у сабабли Мистер Қалампир номини топдим. Шу учун ҳам миннатдорманки у туфайли Жаҳонгир ака ва Ризо акани топдим) ҳикоялари ўзига мени торта бошлади. Уни ўқиб чиқиб хориж юртларга сайру саёҳат қилиш ишқига тушиб қолдим.
Синдбод бўлиб қолдим чамамда. Ёки Гулливер...
Бир неча ўзбеклар пул учун бир бирларини ўлдиришганини эшитардим.\
Нега?
Бунисини текшириб кўришга ҳаракат қилдим ва бир икки ой яшаш учун Россия Федерациясига бордим.
Барча қандай бўлса шу каби иш қилмоқчи бўлдим.
Россияга келиб тушдим.
Чўнтакда бир тийин ҳам йўқ.
Мени кутиб олган кишилар шундай ёрдамлашишки, онамдан туғилганимга икки ҳафта ўтмай пушаймон бўлдим.
Рус миллати менга жуда ёқиб қолди.
Бошқа миллат вакиллари билан дўстлигимиз бор эдику-я, аммо айнан рус миллатининг кўнгли очиқ ва соддадил халқ эканлиги мени қувонтирарди.(ёшларида ўзгаришлар кузатилади, агар ёши катталар билан мулоқотда бўлсангиз улар ҳали СССРда яшашмоқда. Дўстликни қадрлашади.)
Уларниг қалбидан жой олсангиз улар сизга жон беришга тайёр. Агарда уларни сал алдаб хафа қилгудек бўлсангиз... Тамом... Минг уринингки., уларнинг қалбидан қайтадан жой олиш бу дегани дунёга бошқатдан келиш деганидир.
Менда эса бир неча маротаба шундай аҳмоқликлар юзлашишлар содир бўлди.
Айнан менинг айбим дея олмайман.
Мен ёрдам берган кишилар менинг номимдан фойдаланишди холос.(кейинчалик ҳали ҳам ўша рус кишилари билан дўстлигимиз давом этди)
Россияга биринчи маротаба келишим.
Мен учун бу юрт янгилик эди.
Аста секин ўзимни тикладим. Кўчаларда ухладим. Ёмғир ёғиб турганда ва қор ёққанда ҳам кўчаларда юриб чиққан вақтим бўлганди.
Кейинчалик рус халқи билан яхши  муносат ўрнатиб ўзбекларни иш билан таъминлашни ҳам бошладим.Мендан ёрдам сўраган бирор киши кўчада ухламади, оч қолмади ва ҳоказо...(буни кўчада ухлаб кўрганлар билишади)

Ётар жой ва ейишдан камчилик бўлмаганди.
Заводда ўрнашиб олдик.
Ўзбекларда бир одат борки қул учини берсангиз.......
Ўша заводдаги ўрним ва мансабим учун мен ёрдам қилган "азизлар" уринишларни бошлашди.
Бир неча бор мени пул учун йўқотиш пайида бўлдилар. (уларга ўзим ёрдам бериб заводда иш топиб бергандим. Лекин уларда бошқаришни ўз қўлига олиш ва бировларнинг устидан пул ишлаш ҳиссиёти юқори бўлиб қолганди. Мен эса ўз пулларимни бозор ўчарларга ва уларнинг камчиликларини ёпишга ишлатардим. Улар топган пуллар олдида менинг топганим болачаси эди. лекин уларга яна ва яна керак эди. мана шу ерда нега ўзбеклар ҳорижда бир бирларини ўлдиришгача боришганини тушундим. кейинроқ бу масалада яна фикримни тўлиқроқ айтаман)
Кулгули ҳолатларни айтиб ўтирмай.
Мени оғир кунларимни шу биргина ноутбук баҳам кўрди.
Мен мухолифат аталмиш калиманинг нима эканлиги била бошладим.
Шунда Россияда ўтказган бир йилим ўтган умримнинг барчасидан азиз бўлиб қолди.
Талан Александеров мени ҳақоратлаган бўлсада у билан танишганимдан ҳурсандман.
Жаҳонгир Маматов, Ризо Обид, Шавкат Муҳаммад, Максим Назиров братан жаноби олийлари, Исмат Хушев, Камтар ўзбек ва адолат номли никдаги дўслар, Намоз Нормўмин(китоб совға қилганлари учун ташаккур), Камолиддин Юлдашев ва бошқа дўстлар(номларини айтиб ўтдим деб ҳисоблайлик, илтимос) 
Энди эса Россия билан хайрлашмоқдаман.
(давоми бор)
Мистер Қалампир. Россия 2012

Комментариев нет:

Отправить комментарий