Меню

среда, 28 ноября 2012 г.

ЖАНОБ "ПРЕЗИДЕНТИЙ"

Диктаторнинг малайлари
Исмат Хушев -Талант Александеров
1. “Хўтик от бўлай деб эшак бўлади” (Халқ мақоли).
Қуйида Каримов режимининг содиқ қули Исмат Хушев(Бугунги номи Талант Александеров)нинг Жаҳонгир Муҳаммадга мактубларини ўқиб кўринг.
Бу хатлар ёзув услубига кўра бугун золим режим томонидан Талант Александеров номи билан Жаҳонгир Муҳаммад, Ризо Обид, Шавкат Муҳаммад, Мўътабар Аҳмедова ва бошқа ўнлаб анти-Каримовларга қарши уйдирилаётган буҳтонлар, ҳақоратлар бевосита унга оид эканлигини исботлаб турибди. Канадага жойлашиб, Каримов режими учун махсус иш олиб бораётган бу бадбахтнинг кимлигини энди нафақат ўзбеклар, унга бошпана берган бу давлат ҳам биладиган вақт келди. У Каримов режими билан, МХХ билан бевосита алоқада эканлигини биз эмас, унинг ўзи ёзиб қўйган жойлар бор. Ўқувчилардан ҳам Исмат Хушев -Талант Александеровнинг Каримов режими билан алоқалари ҳақида ёзганларини тўплаб, бизга юборишларини сўраймиз.
“Туронзамин”. Ҳуқуқшунос Бобур Холиқназаров. boburkh@gmail.com.
Демак бор бошдан…
Исмат Хушев-Талант Александеровнинг  услуби
“Сайтингиздаги “Туронзамин фарёдлари” га ҳали кирмаган эдим. Ҳазин куйлар оҳангидаги бетакрор ше`рларингизни тинглаб, жуда эзилдим. Эврил Тўрон, Шовруқ Жаҳон, Эмил Усмонлар боис юрагимда бош кутарган ўксик виждонлар учун раҳмат Сизга.

“Мен Боймирза, Олмон элда ўлиб қоламан” деган ўлмас сатрларни тинглаб, ўксиб-ўксиб йиғлагим келди.
Мен 2000 йил бош муҳаррир сифатида расмий сафар билан Олмонияга борганимда у кишини зиёрат қилган эдим. Шунда Боймирза ака “Мен Каримовга ҳеч ёмонлик қилмаган эдим, лекин юртга қўймаяпди, мен Энди қариб қолдим, ёт элларда ўлгим келмаяпди, умр бўйи йиққан китобларимни Энди Туркияга жўнатаяпман” деб айтган эдилар…
Сизга ҳурмат ва эҳтиром билан Исмат ХУШЕВ”.
14 Деc 2004
“Сизга ёзган сунгги мактубдан то ҳозиргача “Қувгин” романининг биринчи ва иккинчи китобларини уқиб тугатдим. Демак илгари парча уқиган эканман, холос. Энди тулалигича, хотиржам ва батафсил уқиб чиқдим. Муҳаммад Солиҳдан бошқа деярли ҳамма образларни ҳаётда қандай булсалар худди ушандай қилиб, жуда катта маҳорат ва салоҳият билан та`риф-у, тавсиф этганингизга қойил қолдим.
Каримовни, подшоликнинг сир-у асрорларини, сарой уйинларини мен яхш биламан деб юрсам, Сиз менган ҳам яхшироқ билар экансиз. Унинг жиловланмас ҳатти-ҳаракати, гап-сузи ва фикр-у уйларини шу қадар маҳорат билан очиб берибсизки, Сизни исте`додли ёзувчи сифатида тан олмоқ ва қойил қолмоқдан узга илож йуқ.
Сизга ҳурмат ва эҳтиром билан Исмат ХУШЕВ”.
17 Деc 2004
“Ассалому алайкум ҳурматли Жаҳонгир ака!
Биласизми Жаҳонгир ака. Мен Сиз учун Норвегия ёки Германияга ҳам бориб келишга тайёрман. Мен мухолифат лидерларини бир булиб, жипслашишини орзу қиламан. Сиз том ма`нода лидерсиз.Ёзганларингиз Сизга шундай ҳуқуқ беради.
Сизга ҳурмат ва эҳтиром билан Исмат ХУШЕВ”.
18 Фев 2005
“Ассалому алайкум ҳурматли Жаҳонгир ака!
“Савол-жавоблар”… Бу “Рубрика”ни очиб яхши қилгансиз… Рустам Шоғуломов образини (лифтда) яхши, ишонарли қилиб берибсиз. Шунинг учун ҳам Сизга ҳат ёзгим келди. Ҳурмат ва эҳтиром билан Исмат Ҳушев”.
22 Фев 2005
“Ассалому алайкум ҳурматли Жаҳонгир ака!
Радиотўлқинларда яхши гаплашдик.
Суҳбат аввалида мен бир оз саросимада бўлдим, шекилли. Лекин Сиз барибир биздан устунлик қилдингиз. Жавобларингиз пуҳта, қисқа, лўнда бўлди.Мен бир оз айлантиришга мажбур бўлдим. Кескин ва тўғри савол қаршисида бир оз саросимага ҳам тушдим… Ҳуллас, бу гал улоқ сизда кетди,тан олиш керак. Лекин, барибир биргалашиб чиққанимиз ва мен Сизни эҳтиром билан эслаб турганим яхши бўлди. Бу билан қайсидир ма`нода олдингизда ҳижолат чекаятганимни тингловчилар тушунишган бўлса, менга кифоя. Мен шуни истаган эдим…
Сизга ҳурмат ва еҳтиром билан Исмат Ҳушев”.
28 Фев 2005
“Ассалому алайкум Жаҳонгир ака!
Турли-туман шунча саволларга жавоб ёзаолганингизга қойил қолиш керак. Уларни тўплаб яхши қилаяпсиз. Бир кун келиб юртга қайтсак(илоҳим шундай бўлсин) ҳақиқий шов-шувга сабаб бўлади бу ёзувлар. Фақат ёзганларингиз самимий ва табиий бўлса, ҳақиқат ме`зонида туриб ёзилса, ўқувчиларингиз янада кўпаяди.
Сизга ҳурмат ва эҳтиром билан Исмат Ҳушев”.
02 Мар 2005
“Ассалому алайкум ҳурматли Жаҳонгир ака!
Савол-жавобларда “ЛАК” деган асарингиз ҳақида ўқиб қолдим.
Биринчидан, ЛАК нима дегани, тушунмадим. Иккинчидан, лотинда умуман ўқиёлмаяпман. Унинг кирилдаги нушаси ёуқми? Ё фақат лотинда ёзганмисиз? Асар мундарижаси жуда қизиқтириб қўйди. ўзим тилга олинган жойларни ўқидим, лекин чалкашликлар кўп. Китобимда бу воқеаларга ойдинлик киритганман. Яқинда ўқийсиз. Кенгроқ китобҳонлар оммаси ўқиши учун, назаримда, “ЛАК”ни кирилга алмаштириш керак. Ҳуллас, тариҳ, бизга ёқадими – ёуқми, бор бўй-басти билан ҳалққа ошкор этилиши керак. Мен шу ма`нода Сизнинг қилаётган ҳайрли ишларингизни қўллаб қувватлайман. Фақат бизнинг бурчимиз – уни ҳолис ва адолат мезонида туриб ҳалққа етказишдан иборат. Мен масалан ўз китобимда шунга амал қилишга интилганман. Нечолик уддалаганим – бу энди ўқувчига ҳавола.
Сизга ҳурмат ва эҳтиром билан Исмат Ҳушев”.
Бу томони ҳам Исмат Хушев-Талант Александеровлар ҳақида
САВОЛ
Жаҳонгир ака! Сиз адашмасам, 1992 йилда Исмат Хушев ҳақида “Топпонча”га жавоб” деб ёзганингизда уни Каримов ишлатиб, ахлатхонага ташлайди, кейин яна биттаси топиб олса, яна қўлланади, деб ёзганингиз эсимда. Шундай бўлди ҳам. Каримов уни қўлланиб отиб юборди. Шунда ҳам у хулоса чиқармай, 15 йил Каримовга маддоҳлик қилди. Энди четга чиқиб олиб, “Мен ҳурруят учун курашгандим” деяётганига ва бошқаларга маддоҳлик қилаётганига ёқамни ушлаб қолдим. Наҳотки, одам ҳам шунча безбет бўлса?
Сизга эса саволим, кеча “Трибуне-уз” да унинг мақоласини ўқидим. Карим Баҳриев ҳақида ёзиб 1992 йилда, уни Каримов вазир ўринбосари, этиб тайинламоқчи эди, аммо (киноя шаклида) “Кейин бу ўринга Жаҳонгир Маматовни тайинлашади”, деб ёзган. Китобингизни ўқиб чиққанман ва ҳеч қаерда вазир ўринбосари бўлганингиз ҳақида гап йўқ. Шунга изоҳ беролмайсизми? (Алимардон, 2005 йил, 22 Апрел).
ЖАВОБ
Аслида бунга изоҳни Хушевдан сўраш керак эди. У кейинги пайтда менга ёзган мактубларида тарихни ёритишда ҳақиқатга тўла риоя қилишни олдига мақсад қилиб қўйганини та’килдаб келмоқда ва хатлар бўлимида ба’зиларини ўқишингиз ҳам мумкин. Аммо ҳақиқат тулкининг кулкиси шер кетгандан кейин заҳарга айланади, каби бўлмаслиги керак.
У бир куни менинг “ИАК” ҳужжатли романимда Журналистлар уюшмаси ҳақида ёзганимга эътироз билдириб, у ерда Компартия МК Буйросининг а’золари қатнашмаган эди, “Кўпиртириб ёзаверса бўларкан-да” деди киноя қилиб. Мен битталаб, кимнинг қатнашгани, қаерда ўтиргани ва нима деганини эслатганимдан кейин “Ҳа, юришган эди-я, энди эсладим” деди.
Худди шундай, у “Озодлик” радиосидаги мулоқотимизда ҳам 1991 йилдаги 7-сессияда мен ўша ерда ўтирган эдим, дея у пайтда Каримовни халқ истаганини иддао этди. Демак, биз халқ истагига қарши бош кўтарган эканмиз-да! Балки халқ деганда у ўзини тушунган бўлса, у ҳолда гапимни қайтиб олдим.
Мазкур сессиянинг асосий қисмининг матнини видеолентадан сўз-ма-сўз кўчириб, “ИАК” китобида эълон қилганман. Магнит лентасига ёзилган ёзуви эса, “Америка овози” радиосида эълон қилинганди. Шунга қарамай у тарихни сохталаштиришга ва Каримовга қарши кураш 1991 йилда бошланганини рад этишга уринаётган бўлса, бу жуда жиддий масала. Наҳотки, яна топшириқ олиб, ташқарига чиққан бўлса? Ёки топшириқни ташқаридан олдими?
У “Озодлик” радиосидаги мулоқотда уялмай, нетмай Каримов дастлабки беш йилда демократия учун катта хизмат қилди, деб айтди. Демак-ки, мухолифатни, ҳуррият тарафдорларини қатағон қилиш демократияга хизмат экан-да! Ёки Каримов суяк ташлаб турганда “демократияга хизмат қилмоқда”, ташламаганда эса акси бўладими?
Қолаверса, “ИАК” китобининг Саройга оид қисмларини 15 йилдан кейин хотирани титкилаб эмас, 1992-93 йилларда қоралаганман. “Эрк” фаоли, адиба Дилором Исхоқова муҳаррирлик қилиб, кўриб берган ва мухолифатдан кўпчилик ўқиган . Алматовнинг одамлари ҳам бир нусхасини олишган ва Каримовга етказгандан кейин мени қувғин этиб, қамоқда чиритмоқчи бўлишган.
Мен китобимда ёзганимдек, қисқа муддат Ўзбекистон Телерадио компанияси раисининг телевидение бўйича ўринбосари бўлганман ва бу ишга 1991 йил охирида тайинланиб, 1992 йилнинг Январ ойида Талабалар шаҳарчасидаги воқеалардан сўнг исте’фо берганман. Хушевнинг версияси бўйича, ўзим ҳам билмаган ҳолатда яна бир марта тайинланганман, шекилли?!
Бу жойда Элбек Мусаев ишлаб тургани учун Каримов янги бир штат очганди ва менинг исе’фомдан кейин бу штатни қисқартирганди. Ҳар ҳолда Исмат Хушев Карим Баҳриевдан бошқа бир воқеани эшитиб, ўшани ўзлаштириб, чалкаштириб ёзган бўлса керак. Зотан у ўзининг шундай одати борлигини ҳам инкор этмайди.
Телевидениедан исте’фо берганимдан кейин бир куни президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси Мавлон Умурзоқов чақирди. Борсам, Карим Баҳриев ҳам ўша ерда экан. Уни ҳам чақиришибди.
-Сизлар билан оқсоқол учрашмоқчилар,-деди у.
Кутиш узоқ чўзилди. Каримга қандай вазифа ва’да қилишганини билмайман. Мен илгари ишлаган жой ва’да қилингандир десам, у штат қисқартирилиб, яна Элбек Мусаевнинг ўзи телевидение жабҳасига раҳбарлик қилаётганди.
Ўша кун Мавлон ака менга ЎзА директорининг ўринбосари вазифасини таклиф қилди. Мен қабул қилмадим ва Каримов ҳузурига ҳам кирмадим. Шундан кейин газетада менга қарши бўҳтоннома чиқди. Биз Карим Баҳриев билан яқин эдик. У мақола чиқишидан бир кун олдин менга телефон қилиб, унга ҳам қўл қўйиш сўралгани, аммо бош тортгани ва бу ифлос иш “топпонча”га қолганини айтганди. Унинг ана шу ибораси менга ёқиб қолиб, Хушевга ёзган жавобимга сарлавҳа бўлган ва унинг бу лақаби оммалашиб кетганди. Бу ҳақда ҳам “ИАК”да ёзганман.
Яқинда Хорижий радиолардан бирининг Тошкентдаги мухбиридан мактуб олдим. Унда ёзилишича, Хушев ишдан кетиб, халқаро бир конференсияда бу ҳақда баёнот берганда унга саволлар ёғилган ва шулардан бири мен ҳақимда экан.
Ундан:
-Бир пайтлар Жаҳонгир Маматов ҳақида топшириқ билан бўҳтон ёзган эдингиз, мана энди ўша кун сизнинг ҳам бошингизга келди. ўша қилмишингиздан пушаймонмисиз?,- деб сўрашганда у:
-Мен пушаймон эмасман, мақолани ўзим ёзганман ва ҳали ҳам ўша фикрдаман,- деган экан.
Мени ҳайратга солгани шу конференсиядан кўп ўтмай у Би-Би-Си(ББC) радиоснинг Тошкентдаги оффисидан менга телефон қилиб, кечирим сўради. У йиғлагани учун уни маст, деб ўйлаб, гапини жиддий олмадим. Кейин радио орқали чиқиш қилиб, менга қарши мақолани топшириқ билан ёзганини тан олди.(Мана ўз овозидан эшитиб кўринг http://www.jahongir.org/menhaqda.html )Кейин ҳам бир неча марта кечириб сўради.
Хуллас, унинг бу сафарги хатоси атайлаб эмас, балки шунчаки адашиш ҳам бўлиши мумкин. Аммо қачонгача адашиш мумкин? Ёки букрини гўр ҳам тузатолмайди, деганлари ростмикан?!
САВОЛ
Кеча “Озодлик” радиосининг “Қурултой” программасида жумладан, Сизнинг журналист Исмат Хушев билан тортишувингузни тингладик. Исмат Хушев ўз сўзида “Ислом Каримов дастлабки беш йиллик фаолиятида демократия учун, ўзбек халқи, Ўзбекистон учун жуда катта хизмат қилган эди” деди. Сиз эса бунга қарши чиқдингиз, Исмат Хушевга “Ислом Каримовнинг хизматларини санаб бер,” деганингизга қарамай, санаб бермади, хўш сиз Каримовнинг шу йилларда демократия, ўзбек халқи, Ўзбекистонга қарши хизматларини санаб беришингиз мумкинми?(Сулаймон, 2005 йил, 12 Апарел).
ЖАВОБ
Мен буни қачонлардир бирма-бир санаб қўйганман. “ИАК” ҳужжатли романининг КУЧ АДОЛАТДАМИ, АДОЛАТ КУЧДАМИ? деб номланган бўлими Ислом Каримовнинг 1990 йиллар бошидаги бевосита демократия, ўзбек халқи, Ўзбекистонга “хизматлари” ҳақидадир. Умуман бу ҳужжатли романда Каримовнинг асосан ўша йиллардаги “хизматлари” қаламга олинган.
Шунингдек “Ўзлигим” роман-памфлетида ҳам Ислом Каримовнинг дасталабки беш йилдаги беш тамойили ва “самараси” ҳақида сўз боради. Шу боис қайта такрорлашга ҳожат болмаса керак
САВОЛ
“Озодлик” радиосининг бугунги, мен доим эшитиб борадиган “Қурултой” дастурида журналист Исмат Хушев “Жаҳонгир Маматовга ўхшаб вақтида бу одамнинг (Ислом Каримовнинг) юзига кимлигини айтиб, мамлакатни тарк эта олмадик. Бунинг учун ҳам одам жуда кучли, иродали, жасоратли бўлиши керак экан, назаримда” деди. Нима деб кетганингиз ҳақида ма’лумот беришингиз мумкинми? (Одил, 2005 йил, 28 Феврал).
ЖАВОБ
Табиийки, Ислом Каримовнинг золим эканлигини унинг кўзига тик қараб айтиш осон эмас эди. Буни Шовруқ Рўзимуродов, Тойиба Тўлаганова, Мурод Жўраев, Самандар Қўқонов, Мели Қобулов, Шуҳрат Нусратов каби депутатлар айтишга ўзларида жасорат топа олгандилар. Лекин уларнинг аксариятини мудҳиш кунлар, қувғин, қатл, қамоқ қаршилади.
Энди менинг нима деганимга келсак, бунинг учун “ИАК” ҳужжатли романи билан танишиб чиқсангиз, ҳар ҳолда саволингизга жавоб топишингиз мумкин. Шунингдек, “ҚУВҒИН” романида ҳам бу ҳақда батафсил тўхталинган.
(Давоми бор).

Комментариев нет:

Отправить комментарий