Меню

суббота, 10 ноября 2012 г.

Ким "тупой", ким "умний"?

Сайтингизда ўзбек мардикорлари ҳақида хабарлар  ўқиб тураман. Ўзим ҳам куни кеча РФ.ни Курган шаҳридан иш сафаридан қайтдим .

     У ерда  кўча супираётган икки ўзбек йигитни учратиб, суҳбатлашиб қолдим.

Суҳбат  чоғида бу йигитлар, бир бўлиб ўтган воқеани хурсанд бўлиб айтиб берган эди, аммо уларни нақадар калтафаҳм эканликларини билган бўлсамда  дилларини оғритгим  келмади.

Улардан бири воқеани шундай бошлади.

Эй ака, бу ерни ўрислари шунақа тупой ( бефаҳм демоқчи шекилли ) экан бир арзимаган ишга 500 долларини олдик.

Ёзда эрталаб  остановка супураётган эдик, қора Жипда  бир ўрис келиб , мусулманин , деган эди, Да десак, иди суда деб айтди, олдига борсам, мусулмонча Дафн маросими ўтказишни биласанми деб сўраб қолди биз , Даа десак мени бир «Королевской Дог» итим бор эди, ўлиб қолди, мусулмонча қилиб кўмиб берсангизлар айтган пулингизни бераман деб қолди. Йўқ дегани қўрқиб, биз унга , оқ суруп керак,  десак ҳаммаси жойида бўлади, машинага ўтиринглар деб бизни олиб кетди.

Уйига борсак нақд эшакдай келадиган оқ-қора ит ўлиб ётган экан. Биз уни темир каравотга ётқизиб сувга олдик, кейин кафанлаб ўрмон чеккасидан гўр ковлаб, Жипда олиб келдик, энди кўмамиз деб турсак, Эй Қуръон ўқимайсизларми деб қолди, энди бўлгани бўлди,  деб чала-чулпа қуръон ўқиб итни кўмдик.

У бизни  яна иш жойимизга қайтариб олиб келиб, Хўш иш ҳақингиз қанча бўлади деган эди, нима дейишни билмай турган эдик, ўзи кашалогидан ( ҳамён демоқчи шекилли) беш юз доллар чиқариб , мана шу етадими деб қўлимга босиб қўйиб кетди.

Ака қаранг шунақа ҳам тупой халқ буладими,  деб кулишди.

Мен уларга:  сизлар итни исломий қилиб кўмибсизлару, лекин  ўша  тупой ўрисга , энди дафндан кейин учи, қирқи,эллик олтиси, йили деган маросимлари ҳам бўлади деб айтмабсизларда десам, эй ака бу тупой халқ ундай маросимларни қайдан билсин дейишди.

Шунда кунглимдан,Ислом  дафн маросими анъанасини масхаралаган ўрис тупойми ёки 500 доллар учун Ислом анъаналарини қадрини ерга урган сен аҳмоқларми дегим келди-ю, бироқ мусофир юртда ўз миллатдошимни дилини оғритгим келмади.

Мен уларни ўзбек бўлгани учун тушлика таклиф қилмоқчи эдим, бу гаплардан кейин фикримдан қайтдим. Наҳотки бизни шустрий мадикорларимиз пул учун, тупой ўрисларни Ислом анъаналарини масхара қилишларига имкон берди ? Бу ўзбек йигитларни бу ишларини қандай баҳоласа бўлади.? Ким "тупой", ким "шустрий" ?

И.Рахматиллаев.ОФ. «Закон и Порядок».Ош
http://zamondosh.blogspot.ru/2012/11/blog-post_654.html#more 

Комментариев нет:

Отправить комментарий