Меню

среда, 7 ноября 2012 г.

Мухлис муносабати

Мия ва пахта бирлиги
…Сиз ажойиб мавзуларни кўтарасиз, шу сабабли хато ёки тўғри бўлсада изоҳ ёзишга кишида ҳавас пайдо бўлади.
Айтганларингиз жуда тўғри!
Бу гапларингиз Ўзбекистон ҳолатида асли ҳақиқатлардир. (бу ердаги мисоллар барчага тегишли эмас!)
Инсоният ўз айбини яшириш мақсадида маймундан тўраб қолдик деган гапга осилиб олишганди.
Мана қарангки, инсондан тўраган маймунлар ҳар томонда бор экан. Уларнинг маймунсифат қилиқлари нафақат бировни калака қилишга асосланган, балки ўзларининг калака қилинишлари ва ўзлари ўзларини калака қилишлари ҳам шу жумладандир.
Итнинг масаласида ҳақиқатдан фикр айтиш жуда қийин. Агар унинг вафодорлигини чин
маънода олсак демак шу ит ҳам инсониятдан ақлли деган фаразни юзага келишига сабабчи бўламиз. Лекин, нега бир инсондан аччиғимиз келса уни “ит” деб ҳақоратлаймиз. Аслида ит вафодорлик, яхшилик рамзи эмасмиди?…
Масалада бошқа томондан қарайдиган бўлсак, итда ишлаб чиқариш йўқ яъни бир товуқ каби тухум ҳам қила олмайди. Шу учун у ўзига бошқалар қила олмайдиган ҳунарларни эгаллаган. Ялтоқланиб ўз эгасига “вафодорлик” кўрсатади. Уни сал хафа қилсангиз борми ҳатто бир неча кунлар аразлаб қўлингиздан овқат ҳам емай юради.
Мана атрофга қаранг! Бу каби аразлаб юрган кишиларнинг ками борми?
Мен эса шундай бир кишини биламанки, у ҳозирда эгасидан “аразлаб” кетиб қолган ва эгасининг уйида еган овқатларини эслаб уни доим “дуо” қилиб, кўрган яхшиликларини такрорлаб туради. Шу ўринда олдинги эгаси билан жиққамушт бўлган бошқа бирисининг қўлини ялайди. Савол туғилади: Эгасига қўл кўтарган бошқасини итлаб ғажиб ташлашга ҳам тайёр бўладику. Бу ерда тескари. Ҳа энди бу кабиларни ит билан қандай тенглаштириш мумкин. Булар итдан ҳам ошиб тушадилар….Худо бундайларга бир неча думни қўшиб яратмаганда. Булар бир вақтнинг ўзида бир неча кишига “вафодорлик” кўрсатиб думларини ликиллатар эдилар… Мана сизга вафодорлик, мана сизга қорин ғами…
Илон ва қорақуртлар инсоният олдида нима деган гап?!
Лабидан заҳар томиб турадиган кишилар камми ҳозир?
Агарда инсон тилидан биргина заҳарли гап эшитсангиз на ўлиб ўла қоласиз на яшаб яшаб кета оласиз…
Мана инсониятни оғулаб турган бир баракатопкур доим жилмайиб инсонларни ўзига маҳлиё қилиб туради.
Заҳар солмоқ эмиш эсли касби илоннинг… буни бир донишманд бекорга айтмаган бўлса керак!!!
Бутун атрофни анаконда сингари ўраб олиб ундан ҳаво чиқишига ҳам, ҳаво кириб келишига ҳам имкон қолдирилмаган.
Ўргимчакнинг думи орқасида катта оқ халтасини кўрганмисиз ҳеч?
Агарда ўргимчакни эзиб ташласангиз орқасидан шунчалик кўп ўргимчаклар ҳар тарафга югуриб қолади. ҳайратдан ёқа ушлаб қоласиз.
Ана энди буни инсон тарзида бир ўйлаб кўрингчи??? Ҳозирда инсоннинг бу каби типи йўқ деб ўйлайсизми?!
Хирапашшалар бу аслида газ ва светчилар бўлишса керак!
Агарда ҳақиқий пашша чақса ўлиб қоларсиз балки, бу билан қутилиб кетасиз…
Агарда светчи билан газчи чақса, ана унда кўрасиз томошани.
Биринчи қонизни сўриб олгандек ишлатмаган нарсангизга пул талаб қилади. Талагани етмагандек, сизни судга ҳам тортиб овора қилади. Пулизни ҳар томонлама “тортиб” олиб кейин ўзи умуман газ юқи бўлмаган трубангизни кесади ёки умуман ток бўлмаган симларни….
Чумоли масаласи бу жуда ажойибдир. Энг йиртқич ҳашаротдир. Нимани кўрса уйига ташмалашди. Ҳатто ўз жуссасидан катта бўлган нарсаларни ҳам. Бир неча чумоли бир бўлиб катта нарсага ёпишиб уйи томонга тортиб кетаётганини кўриб, йирқич ҳайвонлар жумладан бўри, шер ёки бошқалрини кўргандек бўлдим. Улар ҳам бир нарсага кўплашиб ташланишади…
Демак, нима бўлишидан қатъий назар ҳар бирининг ўз “ПРАЙДИ” бор.
Жаҳонгир ака! Сизнинг айтганларингиз орасида чумолининг кетини катта деб айтганингиз мени эътиборимни тортди.
Тўғри! Инсониятнинг ўзи билан бир хил эмасми бу?
Мана бизда бошидан кўра кети катталар жуда кўпайишиб қолганда… Баки уларнинг миялари ҳақиқатдан ҳам кетларида жойлашгандир. Креслода ястанавериб мия бечорани эзиб қўйиб ишга яроқсиз қилиб қўйишгандир?!.
Чумолида қон бўлмайди… Бунга ҳам ажабланмаса бўлади. Халқда қон қолдими?! Пашшалар сўриб ташлашди. Буни каттагига апелсин ёки анор мисолида олинг. Уни эзғилаб шарбатини ичиб кейин унга қарасангиз бироз олдин кўзингизни қувонтириб турган анор ёки бошқаси не аҳволга тушиб қолган бўлади?! Бужмайиб демоқчидирсизда….
Энди халққа қаранг, оддий кишиларнинг юзларига…. Нимани кўрдингиз?! Мана шу анорнинг эзғилаб шарбати эчилгандан кейинги ҳолатини. Уни дастурхонга қўя оласизми???
Ҳозир чумолидан фарқимиз қолгани йўқ!!!
Нимани кўрсак ташмалаймиз, гарчи керак ёки нокерак!
Чумолининг ҳам ўз турлари ва кланлари бор. Нима бу инсонда йўқми?! Бор албатта.
Яна чумолида қон бўлмаслиги фикримга қайтаман.
Кулгули латифа эсимга тушиб қолди…
Бир кишини боши жароҳатланиб уни касалхонага олиб келишибди. Миясини операция қиламиз деганда мушук мияни олиб қочибди. Докторлар нима қилишларини билмай, мия ўрнига пахта солиб касални чиқариб юборишибди.
Собиқ касал ўз ишини давом эттираверибди. Ишлари янада ривожланибди. Докторлар ҳайрон эканлар. Охири касалдан мия масаласида сўрашибди.
Касалнинг жавоби антиқа чиқибди.
-Менга бошимдаги ортиқча мия ишимга халақит берарди. Асосий миям кетимда жойлашган. Кўрмаяпсизларми, бошимдан кўра кетим жуда катта. Бу миям жуда катта ва яхши ишлаши сабабли барчаси яхши. Бошимдаги миядан қутултириб мени иккиланишдан озод эттингизлар. Ҳозир бошимда фақат кимгадир пахта қўйиш масаласи бор холос!!!
Докторлар ҳайрон ва касалнинг касбини билишса у милиционер экан.
Бизлар омад келиши учун, меҳрибонлик қилиш учун, мулозамат кўрсатиш учун ва ҳк.лар учун ҳам кетга пахта қўямиз.
Шу учун ҳам кетга пахта қўямизки мияси жароҳатланмасин дея.
Бирорта халқда борми бу каби меҳрибончилик??? Бор бўлса айтингларчи…
Ҳурмат билан… Мистер Қалампир.
(Изоҳлар бўлимидан).

Комментариев нет:

Отправить комментарий