Меню

четверг, 9 мая 2013 г.

1-йилда ўзига 1 доллар миқдорида маош тайинлашларини сўради


 
Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукерберг 2013
йилда ўзига 1 доллар миқдорида маош тайинлашларини сўради. Business Insider’нинг хабар беришича, унинг бу илтимоси қондирилган.
2012 йилда Цукерберг Facebook’дан компенсация тўловлари ва маош кўринишида 1,9 миллион доллар олган. Бундан ташқари, 2012 йилнинг май ойида компания ўз акцияларини биржага бирламчи чиқарганида, ижтимоий тармоқ асосчиси ўзига тегишли 60 миллион дона акцияни 2,27 миллиард долларга сотган эди.
Цукерберг, ўз вақтида Apple раҳбари Стив Жобс, Google асосчилари Ларри Пейж ва Сергей Брин қилган ишни қилди. Бундан ташқари, Business Insider’нинг эслатишича, Ларри Элисон (Oracle), Элон Маск (Tesla), Марк Пингус (Zynga) ва Мэг Уитман (HP) ҳам йилига бир доллар маош олишади. Жерри Янг Yahoo!га раҳбарлик қилган вақтда, унга ҳам йилига бир доллар маош тўлашар эди.
Forbes журнали маълумотларига кўра, 28 ёшли Цукербергнинг бойлиги 13,3 миллиард долларга тенг. У нашрнинг энг нуфузли шахслар рейтингида 25-ўринни эгаллаган.

Комментариев нет:

Отправить комментарий