Меню

среда, 8 мая 2013 г.

Тошкентда миллиардер Алишер Усмоновнинг меросхўри ҳалок бўлгани




Россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг жияни Бобур Усмонов Тошкентда йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ҳалок бўлган. Kun.uzнинг  UzMetronomга таяниб ёзишича, турмуш ўртоғи билан асосан Швейцарияда истиқомат қиладиган Бобур Усмонов Ўзбекистонга қариндош-синглисининг тўйига келган бўлган.
Фейсбук фойдаланувчиларининг ёзишича, 8 май, чоршанба куни тонгда, соат тахминан 5:15да Тошкент шаҳридаги «Шедевр» савдо мажмуаси олдида йўл транспорт ҳодисаси рўй берган. Воқеа натижасида қизил рангли Ford Mustang автомобили, бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги тўсиққа бориб урилган.
Бобур Усмонов воқеа жойида ҳалок бўлган. «Автомобилни таъмирлаб, қайта тиклаб бўлмайди», – деб ёзади Фейсбук ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси.  Бобур Усмоновнинг дафн маросими 8 май куни Тошкент вақти билан 17:00да бўлади.
Хабарларда қайд этилишича, Бобур Усмоновни россиялик миллиардернинг  ягона эркак
меросхўри сифатида кўрсатишар эди.



Комментариев нет:

Отправить комментарий