Меню

вторник, 21 мая 2013 г.

Ўзбекистонга Джими-джимини кариндошлари келар экан......



Ҳиндистон вице-президенти Муҳаммад Ҳамид Ансори шу йилнинг 21-24 май кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонга ташриф буюради.

Бу ҳақда NetIndian нашри хабар берган. Муҳаммад Ҳамид Ансори Ўзбекистонга ташриф буюрган Ҳиндистоннинг биринчи вице-президенти бўлади, бунгача Тошкентга ушбу юртнинг бош вазирлари (Нарасимха Нао-1993 йил, Манмохан Сингх 2006) келган.

Жаноб Ансори билан бирга юртимизга унинг рафиқаси Салма Ансори хоним, Атроф-муҳит ва ўрмончилик хўжалиги вазири Жаянти Натаражан ҳамда парламентнинг тўрт нафар вакили ташриф буюрадилар.

Ҳиндистон вице-президентининг ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президинти Ислом Каримов қабулида бўлиши, Сенатда учрашув ўтказиши ҳамда Самарқанд ва Бухорони зиёрат қилиши кутилмоқда.

Иккитомонлама учрашувларда Афғонистондаги вазият, террорчиликка қарши курашиш, иқтисодий ҳамокрлик алоқалари ва бошқа масалаларни муҳокама қиладилар. Шунингдек Ўзбекистон-Ҳиндистон ўртасида тўғридан-тўғри қатновчи авиарейслар сонини ошириш бўйича ҳам музокаралар олиб борилади.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми $200 млн.ни ташкил этади. Ҳиндистон Ўзбекистонга асосан дори воситалари  ва  фармацевтика маҳсулотларини экспорт қилади. 

Комментариев нет:

Отправить комментарий