Меню

четверг, 23 мая 2013 г.

Ўзбекистонда Порахурлар гурухи ушланди


Шеробод тумани ҳокимлиги ҳуқуқшуноси ҳокимликнинг ер ажратиш ҳақидаги қарорини бекор қилдириш учун 400 доллар пора сўраган. Бу ҳақда «Huquq» газетаси 2 май сонида хабар берилган.
СВОЖЖДЛҚК департаментининг Сурхондарё вилояти бошқармасига Шеробод туманида фаолият юритадиган «Зиё ўғли Ўктам» хусусий фирмаси бош ҳисобчиси Ш. Чориевдан тушган аризага кўра, туман ҳокимлиги ҳуқуқшуноси Э. Худойқулов туман ҳокимлигининг ер ажратиш ҳақидаги қарорини бекор қилдириш учун 400 АҚШ долларини пора тариқасида талаб қилган. Вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилиб, тадбирда Э. Худойқулов таниши А. Мардоновага тегишли Nexia автомашинасида Ш. Чориевдан 400 АҚШ долларини олган вақтда ушланган.

Яна бир тадбир давомида Узун туманидаги «Ҳулкар Мед техникаси» ХКга қарашли савдо дўконида туман тиббиёт бирлашмасига қарашли марказий поликлиника врач-невропотологи А. Донаевнинг таъмагирлиги фош этилган. У ваколатидан фойдаланиб, ногирон шахс даволанмаган бўлса-да, унинг номига поликлиникада юритилган амбулатор картасига давоалнгани тўғрисида сохта ёзувлар киритиш йўли билан 450 минг сўм пулни пора тариқасида олган вақтда қўлга тушган.
Бундан ташқари, департаментнинг Шўрчи тумани бўлими ва туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда Шўрчи туманидаги 122-сонли махсус мактаб-интернат директори О. Мамашукуровнинг таъмагирлиги аниқланган. Маълум бўлишича, у фуқаро Тожиевдан унинг яқин қариндоши Ф. Нормуродовани хизматчи вазифасига ишга қабул қилиш учун 300 АҚШ доллари, Тожиевнинг мазкур мактаб-интернатда ишловчи яқин қариндоши Б. Абдусатторни чорак ставкадан ярим ставкага тарбиячи вазифасига ўтказиш учун 300 минг сўм пора сифатида талаб қилган. Мамашукуров 300 АҚШ доллари ва 300 минг сўмни олаётган вақтида ушланган.
«Мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, суд томонидан жазо муқаррирлиги таъминланди», – деб ёзади «Huquq» газетасига СВОЖЖДЛҚК департаментиниг Сурхондарё вилояти бошқармаси матбуот гуруҳи катта инспектори Рўзимаҳмад Турсунқулов.

Комментариев нет:

Отправить комментарий