Меню

вторник, 7 мая 2013 г.

Россиядан мактуб: Петербургликлар ўрта осиёлик қаҳрамонлар ҳақида тасаввурга эга бўлишади



CA-NEWS - 
Ўрта Осиё меҳнат мигрантларига кўмаклашиш Фонди ўзбекистонлик, тожикистонлик ва қирғизистонлик совет жангчилари ҳақида туркум мақолалар ва ҳужжатли фильмлар яратишга бел боғлашди. Ушбу маърифий лойиҳа 1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушида қозонилган Ғалаба кунига бағишланган бўлиб, Совет Иттифоқи халқларининг умумий ютуқлари ҳақидаги тарихий хотирани ёдда сақлашга йўналтирилади.
«Бизнинг давлатимизни пароканда қилиш таҳдиди кўпмиллатли совет кишилари оиласини жуда яқинлаштирди, барча халқлар фуқаролари умумий ёвга қарши курашиш учун оёққа турди, - дейди Ўрта Осиё меҳнат муҳожирларига кўмаклашиш Фонди раиси Игорь Белоусов. – Ўрта Осиё республикаларидан кўплаб одамлар қаҳрамонона жасорат кўрсатдилар”.
Эслатиб ўтамиз, Улуғ Ватан уруши фронтларида 360 минг қирғизистонлик ( бу республиканинг ҳар бир
олтинчи яшовчиси демакдир), 73 қирғизистонлик юксак мукофот – Олтин Юлдуз ва Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонларига сазовор бўлганлар.
Тожикистондан фронтга 209 минг одам жўнаб кетган. Уруш йиллари Тожикистон меҳнаткашлари мудофаа фондига 75,5 млн. рубль пул ҳисобида ҳамда давлат заёмлари облигациялари билан мадад кўрсатишган. Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари сафида бошқа халқлар вакиллари қатори ушбу республикадан 69 нафар Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари бор.
Улуғ Ватан уруши жанггоҳларида бир ярим миллиондан зиёд ўзбекистонликлар иштирок этишган. Улардан 420 минг нафари фронтларда ҳалок бўлганлар, 640 минг нафари яраланган. Мардлик ва жасорати учун 170 минг ўзбекистонлик жангчилар орден ва медаллар билан, 338 нафари Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлганлар.
«Бугун Тўйчи Эрйигитов, Наби Акромов, Муҳриддин Ашуров, Собир Раҳимов ва бўлак жангчиларнинг исми-шарифи бежиз унутилган. Ўйлайманки, ушбу одамлар ҳурмат-эътиборга лойиқ, жумладан бугунги россияликлар томонидан ҳам,- дея таъкидлайди Игорь Белоусов.
Ўрта Осиё меҳнат мигрантларига кўмаклашиш фонди ходимлари Россия Федерацияси Маориф ва фан вазирлигига ҳамда Россия фанлар академиясига ўрта осиёлик УВУ қаҳрамонлари ҳақида ҳаққоний ахборот тўплашга ёрдам беришларини сўраб мурожаат этишган. 2013 йилнинг май-июнь ойларида Фонд ходимлари ОАВ, илмий адабиётда, маърифий ҳамда маданий соҳаларда ушбу мавзуга оид мақолалар тарқатишни, келажакда эса, эҳтимол, ҳужжатли фильмларни суратга олишга бел боғлашган.
Ўрта Осиё меҳнат мигрантларига кўмаклашиш Фонди бошқаруви раиси Игорь Белоусовнинг ишонч билдиришича, унинг тарихий-маърифий лойиҳаси миллатлараро ижобий муносабатларни такомиллаштиришга ва россиялик фуқаролар учун ўзининг кўпмиллатли мамлакати тарихини теранроқ англаб олишга хизмат қилади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий