Меню

четверг, 16 мая 2013 г.

Мухолифатнинг Маслаҳат Кенгашини чақириш зарур!



Мен кеча оқшом Шоира опа Йўлдошеванинг куйиб пишиб ёзган фикрларига ва Ўзбекистондаги оғир вазиятни сал бўлсада яхшилаш учун "НИМА ҚИЛМОҚ КЕРАК?" деган саволларига(http://uzxalqharakati.com/archives/18938 ) жиддий ва кескин бир фикр билдирган эдим Ўзб.Халқ Ҳаракати сайтида. 
Аммо кутганимдек улар мени изоҳларимни қўрқоқларча чоп этишмади. 
Бу жуда ва жуда ачинарли аҳвол.

Хўш, нима учун улар, Ҳаракат раҳбарлари менинг кескин фикрларимдан бунчалик қўрқишади?
Бунга сабаб, мен Шоира опага жавоб берар эканман,

Ўзбекистондаги вазиятни ўзгартириш учун Ўзбекистон Мухолифати ўзини кураш усулларини қайта кўриб чиқиши, Ҳаракатни Коллегиал бошқарувини йўлга қўйиши, бир шахс(М.Солиҳга)сиғинмасдан Ҳаракат фаолиятини Кучли сиёсатчилар Бошқарувига топшириши кераклиги ҳақида ёзган гапларим бўлган.

Мен ўша шарҳимда яна бошқа кўпгина нарсалар ҳақида ёзган эдим, афсуски уларни ҳаммасини эслаш қийин, аммо айримлари қуйидагилар эди:

Агар яна бир эмас, 10 эмас, 20та партия тузилиб, 20 та Солиҳ, Пўлатов каби партия раислари топилганда ҳам Муҳолифат фаолияти бир жойда ер тепиниб тураверади.Нима учун?

Чунки бирор партиянинг энг зўр ва донишманд лидери ҳам Ўзбекистондагидек оғир вазиятни бир ўзи еча олмайди! 

Чунки Ўзбекистондаги бугунги ўта оғир вазият нано физикаси ва толалар назариясидан юз карра қийинроқ масаладир.

Чунки бир одам минг донишманд бўлгани билан у барибир бир одам, калласи битта. 
Биз ўзбекларда "Кўпдан қуён қочиб қутулмас" , "Маслаҳатли тўй тарқамас" дейишади.

Партиялар қанча кўп бўлгани билан уларнинг раҳбарлари Солиҳ, Пўлатов, Чориев каби якка якка ҳолдаги отлар экан, улар ер тепиниб тураверишади. 

Бу раҳбарлар фақат ўзлари отда ўтириш ва отда юришни яхши кўришади, худди Каримов каби. Айни пайтда улар ўз атрофларидаги саркардаларни пиёда юришларини исташади. 
Энди айтингчи, қайси саркарда дунё тарихида ўзи отда ўтириб, бошқа мингбоши ва юзбошиларини пиёда юргизиб ғалабага эришган?
Бунақа ахмоқ саркардани дунё тарихидан топа олмайсиз. Аммо мустақил Ўзбекистоннинг сиёсий тарихидан бундайларни бемалол ва кўплаб топа оласиз.

Иккинчи таклиф: Менинг Ҳаракат раҳбариятида 2 йил олдин ўртага ташлаган аммо қабул қилинмаган фикрларимдан бири бу Ўзбекистонга кириб боришнинг мўҳим ечимлари устида ишлайдиган махсус Стратегик Марказ тузиш эди. Мана орадан 2 йил ўтди. Ҳанўзгача бу Марказ ҳам йўқ, бошқа тузукроқ ечим ҳам йўқ.

Ана шунинг учун Намоз Нормўмин, Алибой Йўляхши, Мақсуд Бекжон ва бошқа "Эрк" партияси ва Ўзб.Халқ Ҳаракати фаоллари жим ўтирмасдан, Солиҳнинг важоҳати ва ғазабидан қўрқмасдан партияни ҳам, Ҳаракатни ҳам Коллегиал Бошқарувга ўтказишни кескин туриб талаб қилишлари керак. Агар Солиҳ бунга кўнмаса у ҳолда уни истеьфосини талаб қилишлари керак. 
Сиёсатда "Истеьфо" деган сўз бор ва бу сўзни мухолифат қанчалик эртароқ ўрганса ва уни амалда қўллай бошласа, ана ўшандагина унинг мавжуд ҳукмрон тузумдан ҳам истеьфо(ёки истеьфолар) талаб қилишга маьнавий ҳаққи бўлади.

Мен истеьфони бир ижобий нарса деб ҳисоблайман ва шахсан ўз сиёсий тажрибамда ундан 3 марта фойдаланганман. 
1нчиси Ўзб."Бирлик" Халқ Ҳаракати Марказий Кенгаши сафларидан истеьфо беришим бўлган. Бунга сабаб А.Пўлатов бошлиқ сиёсий майнавозчиларнинг ёлғонга ботирилган сиёсатлари ва менинг кескин чиқишларим ҳамда Ҳаракат Раҳбариятида ўзгартиришлар қилишга уринтшларим боис уларнинг мени ноқонуний равишда(яьни етарлича Ҳайьат аьзолари овозларини тўпламасдан) мени Ҳаракат Марк.Кенгашидан чиқаришлари сабаб бўлган эди.

2нчи сафар мен Ўзб.Халқ Ҳаракати Муассислар Мажлиси сафларидан истеьфо беришим бўлди. Бу ҳақда шу ерда етарлича ёзилган ва уларни такрорлаб ўтиришга ҳожат йўқ. 

3нчи сафар мен Ўзб.Инсон Ҳуқуқлари Халқаро Жамияти президентлигидан истеьфо беришим бўлди. Бу ҳақда ҳам шу ерда ва Жамиятимиз сайтида (http://ihrsu.org ) етарлича ёзилган.

Бу истеьфолар ҳамиша қандайдир жиддий сабаблар туфайли қилинган. Уларни бирлаштирувчи нарса шундан иборатки, мен ўзимни ўша даврада ёлғиз сеза бошлаганман, мени таклифларим найза билан қабул қилина бошланган. Агар сиз ўзингизни ортиқча сезсангиз, агар сизнинг таклифларингизни қабўл қилишмаса демак сиз ё у даврани тарк этишингиз керак ёки бошни хам қилиб, кўпчилик каби дардингизни ичингизга ютишингиз керак. Дардини иччига ютганлар юришибди ҳали ҳам Пўлатов ва Солиҳни атрофида уймалашиб. Аммо бу билан улар нималарга эришдилар ва эришмоқчилар? Буни ҳамма кўриб турибди.

Шулар сабаб бугун мен шундай демоқчиман: Етар ака укачилик, юз хотир, ўзбекчилик, сал обрўли одам бўлса уни олдида бошни хам қилиб туришлик! Бунақада яна 20 йил ер тепиниб туришга тўғри келади.
Ўзбек мухолифати Каримовнинг Жиноий Гуруҳидан ўзининг янгича дадил фикрлаши ва демократик Бошқарувга катта ўрин бериши билан ажралиб туриши керак.

Бугунги фикрларим Ҳаракат сайтида кеча ёзган изоҳларимдан кескинроқ бўлди. Чунки улар конструктив танқид ва фикрларимни чоп этмасдан мени бу масалага ўз саҳифам орқали қайтишга ва янада кескинроқ кўринишда фикрлар билдиришимга мажбур қилмоқдалар. 

Мухолифат ва унинг етакчи кучи бўлган Ўзбекистон Халқ Ҳаракатини янада жонлантириш учун юқорида айтилган ишлар қилиниши керак.

Ана шу ва шу каби бошқа мўҳим фикрлар устида гаплашиш учун эса зудлик билан Мухолифат Маслаҳат Кенгашини чақириш зарур.У ерга Чориевни ҳам, Абдужаббор Исмоилов(Россиядаги муҳожир ўзбекларни тўплаб партия тузган йигит)ни ҳам ва бошқа кучли фикрли, дадил, мард ўзбек ўғлонлари ва қизларини ҳам(ундайлар Фасебоокдаги "Каримов, Кет!" Гуруҳида кўплаб топилади) таклиф қилиш керак. Етар "Олма пиш, оғзимга туш!" деб латта чайнарлик қилиб, осмондан оби ҳаво яхши келишини кутиб ўтириш. Ҳозир вақт ҳам, Ўзбекистон халқи ҳам Мухолифатдан кескин ҳаракатлар қилишни талаб қилмоқда.

Ҳазратқул Худойберди
2013.05.15

1 комментарий:

  1. To'g'ri aytasiz! Men ham uzxalqharakati.com saytidagi bir maqolaga, aniqrog'i "Qone" she'riga izoh qoldirgan edim chiqarishmadi. Mana o'sha izoh "Muholifman debon Solih qilg'on harokoting qone????????????" Ho'sh nimaga???? nima Muhammad Solihga ham pothalimlik qilish kerakmi??? Huddi karimovga bo'lgani kabi. Nima bizning muholifatchilarimizga ham tanqid yoqmaydimi???? To'g'risini aytsam hafsalam pir bo'ldi...

    ОтветитьУдалить