Меню

пятница, 17 мая 2013 г.

98 % Ёшлар ишонар экан.......Каримовнинг ўтказилган сўровномасига




«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази «Ўзбекистон ёшлари: ҳаётий позициялар, маънавият, ижтимоий мақсадлар» мавзусида ижтимоий тадқиқот ўтказди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА). Сўровнома қачон ўтказилгани, унда неча киши иштирок этгани тўғрисида маълумот берилмаган.
ЎзАнинг ёзишича, сўров натижалари Ўзбекистон ёшлари «ўз халқининг тарихини яхши билиш», «миллий ифтихор туйғусининг ривожлангани», «миллий анъаналарни эъзозлаш», «ҳалоллик», «миллатлараро бағрикенглик», «қалбнинг тозалиги», «камтаринлик» каби асосий фазилатларни маънавият билан боғлиқ ҳолда тасаввур этишини кўрсатган.
«Ёшларнинг аксарияти (98,8 фоизи) «дунёда давлатлар кўп, аммо Ватанимиз – Ўзбекистон ягона ва бетакрордир» деб билади, 97,6 фоизи эса Ўзбекистон келажаги буюк давлат эканига ишонади. Улар ватанпарварлик туйғусини «Ватанга муҳаббат», «Ватанга фидокорона хизмат қилиш», «уни ҳимоя қилишга тайёрлик» деб тушунади», – деб ёзади ЎзА, «Ижтимоий фикр» маълумотларига асосланиб.
Сўровда қатнашганларнинг 72,4 фоизи тарихни яхши билиши маълум бўлган. «Ёшларнинг кўпчилиги (95,2 фоизи) халқимиз менталитетига ёт турли зарарли ғоялар ва уларни тарқатувчиларга салбий муносабат билдирмоқда, уларнинг ёшлар маънавиятига ёмон таъсир кўрсатишини англамоқда. Ёшларнинг фикрича, бундай шахслар «ўзларининг ёвуз мақсадларини кўзлаб, ёшларни нотўғри йўлга бошлашга уринмоқда», – деб ёзади ЎзА.
2011 йилги сўровномада ёшларнинг учдан бири олий маълумотга эга бўлишни истаган бўлса, 2013 йилги сўров натижалари ҳар икки ёшдан бирида шундай истак борлигини кўрсатган. Сўров қатнашчиларининг 61,5 фоизи ўз билим даражасини оширишни хоҳлашини билдирган бўлиб, уларнинг аксарияти қишлоқ йигит-қизларидир (уларнинг фоиз кўрсаткичи келтирилмаган). Шунингдек, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлиги 2004 йилга нисбатан икки баробар ошган (фоиз кўрсаткичи келтирилмаган), жумладан, ёшларнинг 72,5 фоизи ҳуқуқий билимини янада ошириш истагини билдирган.
Йигит-қизларнинг аксарияти танлаган касби, иш ҳақи миқдори ва меҳнат шароитларидан мамнунлигини билдирган (фоизлар келтирилмаган), 64,5 фоизи эса хизмат поғоналарида кўтарилишга ҳаракат қилаётганини маълум қилган.ЎзАнинг ёзишича, ўзбекистонлик ёшларнинг ҳар учтадан биттаси эса 2013 йилда ўз бизнесини йўлга қўйишни режалаштирмоқда.
«Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижобий туб ўзгаришлар ёшларимизнинг ижтимоий кайфиятига таъсир кўрсатмоқда. Уларнинг кўпчилиги ўз ҳаётидан мамнун (78,3 фоизи). Улар ўз келажагини, авваламбор, жамиятга фойда келтириш учун билим олиш, яхши мутахассис бўлиш, мустаҳкам оила қуриш билан боғламоқда», – дейилади ЎзА хабарида.

Комментариев нет:

Отправить комментарий