Меню

воскресенье, 26 мая 2013 г.

Америка давлатлари ташкилоти (АДТ) наша (марихуана)ни қонунийлаштириш масаласини



Америка давлатлари ташкилоти (АДТ) наша (марихуана)ни қонунийлаштириш масаласини кўриб чиқишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда, Associated Press ахборот агентлигига асосланиб, Gazeta.RU интернет-нашри хабар бермоқда.

Ғоя муаллифлари жума куни енгил гиёҳванд моддалар бўйича бўлиб ўтган муҳокамаларни, унда
ҳеч қандай аниқ таклифлар кўриб чиқилмаган бўлса-да, «тарихий воқеа» деб аташмоқда. «Биринчи марта кўп тарафлама ташкилоти бу каби масалани муҳокам қилди», – деди Наркосиёсат бўйича иттифоқ ижрочи директори Этон Надельман.
Америка давлатлари ташкилоти учрашуви учун тайёрланган ҳисоботга кўра, гиёҳванд моддаларни суиистеъмол қилиш соғлиқни сақлаш соҳаси муаммолари доирасида кўрилиши керак. Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчилар эса жиноят содир этган кишилар сифатида эмас, балки беморлар сифатида кўрилиши керак.
Ҳисоботда қайд этилишича, наркоманияга қарши кураш усулларининг қайта кўриб чиқилиши бюджет маблағларининг катта миқдорда тежалишига сабаб бўлиши мумкин. Айни вақтда, АДТ кокаин, героин ва бошқа оғир наркотик моддаларнинг легаллаштирилишини қўллаб-қувватламайди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий