Меню

понедельник, 20 мая 2013 г.

Нефтчига янги мураббий тайинланди,-Саркисьянц каерда ?


Мурод Исмоилов 


Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси бош мураббийи Мурод Исмоилов Фарғонанинг «Нефтчи» жамоасига бош мураббий этиб тайинланган, дея хабар бермоқда 18 май, шанба куни Championat.Uz интернет-нашри.
Нашрнинг ёзишича, Мурод Исмоилов «катта эҳтимол» билан «Нефтчи»га бош мураббий бўлган; Фарғона жамоасида унга Сергей Ковшов ёрдамчилик қилади. «Нефтчи» 18 май, шанба куни Ўзбекистон Кубоги нимчорак финал жавоб ўйинлари доирасида
Тошкентнинг «Истиқлол» жамоаси меҳмони бўлади. Ушбу ўйинга фарғоналик футболчиларни 17 май, жума куни Сергей Ковшов тайёрлагани хабар қилинмоқда.
Айни вақтда, «Пахтакор» расмий сайтида жамоа бош мураббийи Мурод Исмоилов истеъфога чиққани тўғрисида ҳеч қандай хабар берилмаган.
Аввалроқ, 15 май куни «Нефтчи»га сўнгги йилдан бери устозлик қилиб келган Юрий Саркисян истеъфога чиқарилгани хабар қилинганэди. Ўзбекистондаги энг таниқли футбол мутахассисларидан бирининг истеъфосига айнан нима сабаб бўлгани маълум эмас. Фарғонада чоп этилувчи «Футбол инфо» газетаси хабарига кўра, жамоани вақтинчалик Евгений Шохин бошқариб туради, жамоани бошқариши мумкин бўлган мутахассислар номзодлари эса кўриб чиқилмоқда.
Мурод Исмоилов «Пахтакор» футбол клуби акциядорларининг 27 декабрь куни бўлиб ўтган йиғилишида жамоа бош мураббийи этиб тайинланган эди. Бунгача у жамоада «бош мураббий вазифасини бажарувчи» лавозимида ишлаб, «Пахтакор»ни тўрт мавсумлик танаффусдан сўнг Ўзбекистон чемпионига айлантирган эди.
2013 йилги мавсумда «Пахтакор» нисбатан муваффақиятсиз иштирок этмоқда: жамоа Осиё Чемпионлар лигаси баҳсларида плей-офф босқичига чиқа олмади (гуруҳ босқичи сўнгги учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида Исмоилов «Пахтакор»нинг умумий натижаси учун клуб вице-президенти Самвел Бабаян жавоб беришини айтган), Олий Лига баҳсларида эса 8 учрашувдан сўнг 13 очко тўплагани ҳолда мусобақа жадвалида 5-ўринда бормоқда.

Комментариев нет:

Отправить комментарий